Навоий кон-металлургия комбинати


Сульфидли мис бойитмаларини кислородли – машъал печида эритиш (КФП)



Download 6,45 Mb.
bet15/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

3.5. Сульфидли мис бойитмаларини кислородли – машъал печида эритиш (КФП). КФП жараёни дунёда иккита заводда қўлланилади: Канаданинг «Коппер-Клиф» ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатида. Жараён «автоген» номини олган бўлиб, ташқаридан ёқилғи ва электр энергия сарфланмайди. Керак бўлган иссиқлик миқдори қайта ишланаётган шихта таркибидаги сульфидларни ёнишидаги экзотермик реакциялар натижасида хосил қилинади.
КФП шихтасига бойитма, флюс ва айланувчи чанг киради. Бойитма таркибида мис халькопирит, борнит, халькозин таркибида, темир-пирит ва пирротин таркибида учрайди.
Флюс сифатида майдаланган олтинли кварц флюси ишлатилади. Таркиби % Cu 0,36; SO2-68,6; CaO-1,2; Fe-5,4; Al2O3-5,5; MgO-0,9; S 0,33. Ушбу флюс кремнийни тўлиқ шлакка ўтказиш учун қўшилади. Бундан ташқари ишқорий флюс-охак ҳам оз миқдорда қўшилади, чунки уни парчалаш учун ҳам қўшимча иссиқлик сарфланиши керак. Охак шлакни ҳосил бўлишини тезлаштиради.
КФП жараёнида айрим холларда кўп ҳажмда иссиқлик ажралиши юз беради, бунда қўшимча олтинли кварц флюсларини қўшиб жараён бошқарилади. лекин бу флюсларни қўллаш чегараланган. Бунга сабаб КФП шлакида мис миқдори кўплиги (1 % гача), яъни олтинни шлак билан исроф бўлиши юз беради. Бундай шлакларни флотация ёки электропечларда эритиб қайта ишлаш мумкин.
КФП жараёни давомида катта ҳажмда чанг ажралиб чиқади (умумий шихтанинг 14% гача). Бу чанглар котел утелизатор ва электролитлар ушланиб, яна печга қайтарилади.
Шихтани эритишга тайёрлашга флюсни майдалаб янчиш, шихта тайёрлаш ва уни қуритиш киради. КФП шихтасига яллиғ қайтарувчи печь шихтасига нисбатан қаттиқроқ талаблар қўяди. Бу талаблар КФП ни технологияси ва хароратни мураккаблиги билан боғлиқ. Шихта компонентлари қатлам қатлам шаклида бир – бирига юкланади ва вертикаль кесимда конвейерларга ташланади. Шихта лентали конвейерларда аралаштирилади.
КФП жараёнини амалга оширишни қатъиян шарти-шихтани ўта қуритишдир. Қуритилгандан сўнг, шихтанинг намлиги 0,5 % дан кам мбўлмаслиги керак, чунки бундан намроқ ширхта йирикроқ бўлиб, КФП талабига жавоб бермайди.
Шихта компонентлари печ ичида бир неча сония давомида учар холатида бўлиши шарт. Ана шу учиш холатида заррачани бутун сирти бўйича оксидланиш реакцияси ўтиб, КФП жараёни амалга оширилади. Шихтани ўта қуритиш учун айланувчан трубасимон печ ёки вертикаль жойлашган қуритиш трубалари қўлланилади.
Қуритиш трубаларини ишлаш принципи трубани паст томонидан катта тезлик билан иссиқ газ юборилади (30-40 м/с). Иссиқ газни оқимига юқоридан нам шихта юкланади. Шихта учиб турган ҳолатда қуритилади, намсизланган кукун трубани юқори қисмига учиб, чанг илиш системаларига юборилади.
Қуритиш трубалари махсус печларда ёқиладиган табиий газ билан иситилади. Трубада газни ҳарорати 300-4500С ни ташкил қилади.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish