Навоий кон-металлургия комбинати



Download 6,45 Mb.
bet23/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

Ванюков печи. Москва пўлати ва қотишмалар институтининг «Рангли металлар металлургияси» кафедраси олимлари томонидан таклиф қилинган янги жараён суюқ ваннада эритиш деб аталади.
Узоқ йиллар давомида отаси профессор Владимир Андреевич бошлаган ишни саноат миқёсида ўғли профессор Андрей Владимирович Ванюков тадбиқ қилиб, мисли кўрилмаган ютуқларга эришди ва металлургия саноатига янги агрегат олиб кирди. Печни такомиллаштиради, уни хар томонлама замонавий жихозлашда, Москва пўлат ва қотишмалар институти олимлари билан биргаликда «Гинцветмет»(рангли металлар бош илмий тадқиқот институти, Москва шахри). «Казминцветмет»(Қозоғистон рангли металлар вазирлиги), ИМО АН Қозоғистон Республикаси (Қозоғстон фанлар академияси) олимлари ҳамда Норильск ва Балхаш кон маданиятчилик комбинати мутахасислари кўп ишлар олиб борди.
1-жадвалдан шу нарса яққол кўриниб турибдики хар бир квадрат метрга эритиш унумдорлиги нихоятда юқорилиги, чанг чиқишининг камлиги, хох флотациядан чиққан хом-ашё бўлсин, хох қумоқ холда бўлсин бир хилда қабул қилиб эритиш мумкинлигини, Ванюков печининг хар томонлама унумли ва қулайлиги кўрсатилган. Ундан ташқари, штейн таркибидаги мис КМЭ печи ва муаллақ холатда эритиш печидек бир хил бўлганда ҳам тошкол таркибидаги мис Ванюков печида анча кам. Печнинг саноатга кириб келиши ва унинг конструктив яратилиши узоқ йилларда, асосан ўтмишдаги пирометаллургия печларининг мукаммал такомиллашган бир кўриниш десак муболаға бўлмайди. Печнинг шахтаси тўғри бурчакли бўлиб, орасида сув ўтиб туришга мўлжалланган мис плиталари ўрнатилган. Ана шу сув совитувчилар ёнидан кислородли ҳаво доимий эритмани фурма орқали ён томонидан пуркаланиб турилади. Хаво пуркаланган суюқ ваннага юқоридан хар-хил хажмдаги қумоқ шихта юкланиб турилади. Фурманинг пастки қисми бўлимида эритмадан тошкол ва штейн ажралиб, хар иккала томонидан ўрнатилган сифонлар орқали хосил бўлган махсулот печдан тинимсиз чиқариб турилади.
Хар иккала ён томонидан кислороднинг тўғри тушаётган эритма остидан пуркаланишидир. Бу устки ва остки пуркаланиш жараёнларга қараганда анча қулай ва иссиқлик масса алмашинувига ўз таъсирини юқори меъёрда кўрсатади. Ундан ташқари ваннада эриган ва хали эриб улгурмаган ашёлар аралашмасининг харакатини бир хилда бикирлашига олиб келади. Ана шу эритмадаги бир хилдаги доимий ашёларнинг айланиши ва бикирлаши, майда сульфидли заррачаларнинг бир бирига тўқнашишига унинг натижасида заррачаларнинг йириклашувига олиб келади. Эритмада қандай холатда рўй беришидан қатъий назар, (харакат,тошкол қовушқоқлиги ва х.з.) катталашган штейн зарралари печнинг тубига,штейн фазасига чўкади (1-жадвал).
Сульфидли шихта таркибидаги кварцли флюс тошколда эриб тез эрийди, тошколнинг хосил бўлиши тезлигини нихоятда ошириб юборади.
Жараёнда томчилар оралиғидаги колесценця (яъни энергия системасининг камайиши билан суюқ ва қаттиқ фазалардаги хажмларнинг ўз-ўзидан бирикиши) штейн томчиларини ўртачалаштирилади. Бу демакки, печнинг энг остки қисмидаги штейн таркибидаги мис штейн бўлимининг устки қисмига нисбатан бор йўғи 3-5% гина фарқ қилиши мумкин. Штейн таркибидаги миснинг ошиши билан бошқа печлардагидек тошкол таркибидаги мис таркиби хам ошиб боради, бироқ жуда кам миқдорда, яъни 45-50% мисли штейн олганда, тошколдаги мис 0,5-0,6% дан деярли ошмайди. Ваннюков печида нафақат мисли хом-ашё, балки мисникелли клинкерни мис шихтасини хам бирдек эритиб, режалаштирилган холда керакли таркибида мисли штейн, сульфат кислота олишга мўлжалланган сульфид ва сульфат ангидридли технологик газ олиш мумкин.
Ванюков печида хар қандай мисли махсулотларни ёки ашёларни эритиб ундан мисга бой штейн олиш мумкин.
«Наосима» заводидаги ушбу жараён билан ишлаб турган эритиш мажмуининг унумдорлиги кўпроқ эритиш печининг ишлашга, унинг тузилишига боғлиқдир. Умумий диаметри 10,2 ва 7 м и, баландлиги 2 м, ваннасининг чуқурлиги эса 800 мм, тошкол ваннасининг чуқурлиги эса 20-30 мм бўлган овал формасидаги эритиш печи тўла автоген холда, таркибида 45 фоизгача кислороди бўлган хаво билан пуркаш натижасида энг юқори қаватлардан бирига жойлашган эритиш печида боради.
Шихта қоришмаси 1% гача яхшилаб қуритилгач, таркибида мис бойитмаси, кварц, охактош, конвертор тошколи бўлган бирикма печга юкланиб туради.
Узлуксиз шихта қоришмасини юклашилиши, узлуксиз эритманинг 65 фоизлиги мисли штейн хамда 30-35 фоиз кремний тошкол аралашмаси билан биргаликда пастки қаватда жойлашган печга ёпиқ нов орқали қуйилиб турилади.

1-жадвал.


Штейн эритиш дастгохларининг асосий кўрсаткичларининг таққосланган кўриниши

Кўрсаткичлар



Ванюков
печи

Мицубиси


Муаллақ
холатда

КИВЦЕТ
агрегат

Норанда

Яллиғ қайтарувчи
эритиш печи

КМЭ печи

Бир кв. метрдаги унумдорлиги т/(м2сут)

60-80


20 гача

7,5


3-5


11


5-6


10-12


Штейн мис таркиби,%

50

65*

45-50

50

80

30

40

Тошколда мис таркиби (қайта ишловсиз),%

0,5-0,6

0,5**



1,0-1,5


0,5-1


4-7


0,4-0,5


0,9


Миснинг штейн ва тошкол таркибида бўлиш нисбати

85


75


50


12,5


13


75


35


Шихта (аралашма) намлиги,%

6-8

1

1,0

1,0

10-13

6-8

1,0

Шихта катталиги мм

50гача



1

0,1

0,1

10 гача

1,0

0,1

Чанг чиқиш миқдори,%

1,0

3-5

6-10

5-7

5

1-2

6-10

Пуркалаётган хаводаги кислород таркиби,%

95гача


45


40 гача


95


25 гача


25 гача


95 гача


Газ таркибидаги SO2 миқдори,%

40-60

35

10-12

50-75

3,7

1-2

75

Мисни ажратиб олиш м-ри,%

80-94,0

-

95-99

93

95,5

96-97,8

96-98

Олтин олиш миқдори,%

39-40

-

98-99

79,1

-

-

99,5

*-эритиш печида,**-шлакни бирлаштириш печида.
Солиштирма унумдорлик эритиш печида суткасига 10 т/м ташкил этсада, лекин бу кўрсаткични икки баробарга технологик хавонинг таркибидаги кислороднинг ошиши билан ошириш мумкин.
25 м майдонни ташкил этган электр печ учта электрот билан таъминланган бўлиб, суюқ тошкол ваннасининг чуқурлиги 600 мм ни ташкил этади, холос. Тошкол таркибидаги мисни камбағаллаштириш учун гохан кокс қуйилиб турилади. Бу ердан олинган штейн тўғри суюқ холида яна ёпиқ нов орқали пастки қаватда жойлашган конвертор печига қуйилади.
Иккинчи махсулот эса таркибида 0,5 фоиз бўлган ва 30 фоиздан иборат бўлган тошкол алохида ускуна ёрдамида қумоқлаштириб, сўнг махсус ташлама жойга чиқариб ташланади.
Конвертор ҳам овал формадаги саккизта форма ва ёндиргичдан иборат бўлиб, конвертор тошколининг таркибини яхшилаш учун охактошли флюс билан биргаликда печга хаво пуркаланиб турилади. Харорат меъёридан ошиб кетган тақдирдагина иссиқликни камайтириш учун цементли мис юкланиб турилади.
Тошколнинг умумий чиқиши мис бойитмасига нисбатан 7-8 фоиздан ошмайди. Бундан олинган конвертор тошколи қуюқлаштирилиб, яна жараён бошига, яъни эритиш печига жўнатилади.
Яллиғ қайтарувчи печга қараганда «Мицубиси» жараёнинг афзалликлари қуйидагича:
1. «Мицубиси» печининг солиштирма унумдорлиги 2-4 марта юқори.
2. Ёнилғи сарфининг миқдори 2 марта кам.
3. SO2га бой газлар олинади ва ташқи мухитга чиқувчи газлар камаяди.

  1. Капитал ва эксплуатация учун кетадиган харажатларнинг камайиши, шунингдек ишчи кучига кетадиган харажатларнинг камайиши.

«Мицубиси» жараёни учта печь (эритиш, шлакларни бирлаштирувчи ва конвертер) кетма-кет турли хил баландликда жойлашган. Эритмалар печдан печга қиздирувчи новлар орқали тўхтовсиз ўтиб туради. Жараённи умумий кўриниши қуйидаги расмларда келтирилган.
Мис концентрати таркибида 1% намлик қолгунча қуритилади, бу жараёнайланувчи барабанли (1) ва машъалли холат (2) қуритгичларда амалга оширилади. Қуритилган концентрат циклонларда (3) ва қўлсимон фильтрларда (4) йиғилади, сўнгра махсус бункерга юкланади. Бу ерд концентратга кварц ва охактош қўшилиб – 3мм катталикгача майдаланади ва керакли миқдорда шихта тайёрланадиган лентали транспортерларга жўнатилади. Тайёрланган шихта лентали транспортер ва чўмичсимонэлеватор (5) орқали эритиш печини устида жойлашган бункерга тушади. Шихта бункердан пневмотранспорт (6) ёрдамида ён деворларда жойлашган вертикаль фурмалар (7) билан юкланади; шу билан бир вақтда печга 30-35% гача кислород билан бойитилган хаво юборилади. Натижада шихта штейн олиш учун эрийди. Эритиш ғ00С хароратда олиб борилади. Таркибида 65% мис бўлган штейн олинади. Керакли харорат мазут горелкалар (8) орқали юбориладиган суюқ ёқилғи ёрдамида ушлаб турилади.
Бу ерда штейн ва шлак ўзларини солиштирма оғирлиги бўйича ажралади. Электропечга мисни шлак билан исроф бўлишини камайтириш учун тикловчилар (пирит ва кокс) берилади. Натижада шлакда мис миқдори 0,5-0,6% га тушади. Бу миқдордаги шлак чиқинди хисобланиб, грануланади ва бошқа ишлаб чиқариш сохаларига тайёр махсулот сифатида юборилади, масалан, қурилиш, йўлсозлик.
Штейн эса конвертирлаш печига (11) жўнатилади. Бу ерда штейнга вертикал фурмалардан флюс сочилади. Флюс сифатида охактош ишлатилади. Тўхтовсиз конвертирлаш натижасида ферритли-кальций шлак хосил қилинади. Таркибида 13-18%Cu, 42,4%Fe, 15%CaO бўлган шлак грануланади (13), сўнгра барабанли қуритгичда (14 қуритилади) ва эритиш печи (9) га қайтарилади. Хомаки мис миксер (12) га тушади, сўнгра оловли ва электролитик тозалашга юборилади.
Хамма газлар ушланиб сульфат кислота ишлаб чиқаришга юборилади. Ускуналарни бошқариш ва назорат қилиш, шунингдек дастлабки махсулот ва жараёнда хосил бўлган маҳсулотларни таркибини таҳлил қилиш ЭҲМ ёрдамида амалга оширилади. «Мицубиси» жараёнини тўлиқ компьютерлар ёрдамида бошқариш, мҳсулот тан нархини 30% гача арзонлаштиради.



Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish