19
хунарларни ўз ичига олади: масалан, дурадгор ѐғочдан
ишланган буюмларни, тўқувчи
йигирилган ипни ишлатади ва ҳоказо, яъни ишлаб чиқаришнинг ижтимоийлиги исботлаб
берилади. Товар-пул муносабатлари таҳлил этилган, нархлар бозорга олиб чиқилган
товарлар массаси (талаб-таклиф)га боғлиқлиги айтилган. Нонга баҳоларни мўътадил
ушлаб туриш, фарованлик манбаи эканлиги кўрсатилади. Солиқ тизимини тартибга
солиш кераклиги қайд этилади; унингча солиқ пасайиши ижтимоий ҳаѐтни юксалтиради.
Бундан деярли 600 йил аввал бозор тушунчасига изох берилади. Ибн Халдун
фикрича: «Бозор - бу ҳунармандчиликни мукаммаллаштириш ва меҳнат унумдорлигини
оширишнинг гаровидир».
Классик ўрта аср давридаги иқтисодий ғоялар каноник, яъни қонуний доктриналар
асосида ривож топди. Бу соҳада черков, руҳонийлар катта фаолият кўрсатдилар. XII
асрнинг ўрталарида болониялик монах-рохиб
Гроциан «
Каноник ҳуқуқлар тўплами»ни
тузди, унда бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам берилган. Улар умумий мулкчиликни идеал
деб баҳолаб (эътибор беринг, хусусий мулк эмас), хусусий мулкчилик худо томонидан
одамларнинг гунолари учун
вужудга келтирилган, деган ғояни илгари сурдилар. Бойлар
хайр-садақа беришга чақирилади. Худога маъқул бўлган фаолиятларга фақат
деҳқончилик ва ҳунармандчилик киритилиб, судхўрлик, айниқса, фойда олиш учун савдо
қораланади (Ислом динидаги ғоя билан солиштиринг).
Канонистларнинг бош иқтисодий ғояси асосида худо томонидан белгиланган
«адолатли баҳо» тўғрисидаги таълимот ѐтади.
Италиялик рохиб
Фома Аквинский (1225-1274) таълимотида иқтисодий ғоялар
маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларида қуллик ва крепостнойликни оқлайди,
бунда у Аристотель ва муқаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликлар эгаси
деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг
ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. Давр тақозосига мос
(натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди,
натура шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий
бойлик деб билади. Меҳнатсиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб
ҳисобланган.
Асосий ва худо томонидан белгиланган бу нарса «адолатли баҳо» масаласи эди.
Канонистлар амалда баҳони меҳнат сарфларининг йиғиндисидан
иборат деб тан
олганлар. Агар пропорционал тенглик сақланмаса жамият емирилиши мумкин, деган
тўғри хулоса чиқарилади. Савдо фойдаси ва фоиз олиш «адолатли баҳо» бўйича
алмашувни бузади, шу сабабдан йирик савдо ва судхўрликни тақиқлаш талаб этилади.
Фома Аквинский «адолатли баҳо» масаласини фойдалар, тўғрироғи наф, манфаатлар
тенглиги асосида ҳал этди ва уни субъектив вақт деб баҳолади. У айтадики,
агар нарса
бирор одам фойдасига, лекин бошқа одам зиѐни ҳисобига ўтса, бу ҳолда буюмни ўзининг
ҳақиқий баҳосидан юқорироқ сотиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Шу билан бирга бу буюм
барибир ҳақиқий эгасидалигидан қимматроқ сотилмайди, чунки қўшимча баҳо, шу
буюмдан холи бўлган зиѐнни қоплайди. Ф.Аквинский юқори табақа аҳолисини
меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилувчилар қилиб кўрсатади. Шу сабабли бу табақага
буюмларни ўз ҳақиқий баҳосидан қимматроқ сотишга рухсат беради.
Процент (фоиз)ни
таваккалчилик тўлови ѐки қарз олувчига бериладиган «
беғараз совға» деб тушунтиради.
У рентанинг эксплуататорлик моҳиятини бўяб кўрсатади ва рента ер эгасига ўз қўл
остидагиларни бошқаришдаги меҳнати учун тўланадиган хақ деб баҳолайди. Бу билан
черков (ери бор) ва феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.
Бундай иқтисодий ғоялар Францияда (
Никола Орем), Англияда (
Джон Болл) ҳам
вужудга келди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бу иқтисодий қарашлар
синфий
ҳарактерга эга бўлган, юқори табақаларнинг фаолиятини маъқуллаган. Иккинчи томондан
норози деҳқонлар ҳаракати ҳам кучайган. Англияда
Уат Тайлер (1381), Германияда
Do'stlaringiz bilan baham: