Навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик институти “кимё-металлургия” факультети


ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар



Download 1,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/116
Sana23.02.2022
Hajmi1,62 Mb.
#165466
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   116
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи (1)

ичинглар, хадя қилинглар, аммо исроф қилманглар» деган оятлар асосида олиб 
борилади (бу ҳозирги даврда энг актуал масалага айланган). «Дарѐ бўйида тахорат 
қилсаларингиз ҳам сувни исроф қилманглар» каби қоидалар айнан ҳозирги замон 
иқтисодиѐти ва экологияси учун ниҳоятда аҳамиятли. 
Ислом ҳуқуқшунослигида фойданинг энг юқори миқдори 10 фоиз қилиб 
белгиланган (буни бошқа фикрлар билан солиштиринг). 
Шарқ иқтисодий тафаккурининг ривожланишида араб мутафаккири Ибн Халдун 
Абдурраҳмон Абу Зайд (1332-1406)нинг ҳиссаси бениҳоя катта (Тунисда туғилган, Фес 
султонида хаттот-котиб бўлган). 1382 йили Қоҳирага келиб мударрислик қилган, 
кейинроқ қози бўлган. Асосий асари «Китоб-ул-ибар» («Ибратли мисоллар китоби»-
1370й.). У биринчилардан бўлиб тарихий ижтимоий тараққиѐтнинг моддий тамойилларга 
асосланиши ҳақида фикр юритди, ғарб олимлари Макиавелли, Монтескьега катта таъсир 
кўрсатди.
Олимнинг концепцияси «ижтимоий табиат»га яқин, жамият ривожи (эволяцияси) 
оддийликдан цивилизация саридир. 
Ибн Халдуннинг бу асаридан таржима «Ижтимоий фикр» журналининг 1998 йил 1-
сонида (158-165-бетлар) келтирилади. Асарнинг «Китоби аввал» қисмида «инсон 
жамоасининг фарқли томонларини: шохлик ҳоқимияти, одамларнинг даромадлари»ни 
ўрганиш асосий вазифа қилиб қўйилган. Олим: «Инсонга хос бўлган жиҳатларга яшаш 
учун маблағ, нарса топишга интилиш, бу учун меҳнат қилиш зарурияти ҳам киради», деб 
ѐзади. Давлатнинг яшаш давр ва босқичлари келтирилади, у бешга бўлинади ва ниҳоятда 
ибратлидир. Меҳнат қилинмаса «бозор муносабати ҳам барҳам топади». 
«Давлатнинг кучи ва қудрати, аҳолининг сони бойлик ва фаровонликка боғлиқдир», 
деб ѐзади олим (Смит гояси). Солиқлар зарурлиги уқтирилади, солиқлар яна аҳолининг 
ўзига қайтиб келади. «Аҳолининг бойлик манбаини бозор ва савдо муносабатлари ташкил 
этади», деганда олим худди бугунги иқтисодий ғояни қўллаб-қувватлайди. 
Меркантилистик ғоя классик мактаб фикрлари билан тўлдирилади. «Савдогар молига 
нарх қўйишда барча сарф-ҳаражатларни ҳисоблаб нарх ѐзади». Олимнинг бехосият
мевасиз дарахтлар экишдан четланиш хақидаги фикри ҳам қимматлидир. 
Солиқларни фақат давлат, айрим хукмдорлар фойдасига йиғиш жамият 
таназзулига олиб келиши айтилади. 
Ибн Халдун дастлаб биргаликда «ишлаб чиқариш» фаолиятига катта эътибор 
берди, жамият моддий қийматлар «ишлаб чиқарувчилар» жамоасидан иборат дейди. У 
«Одамнинг келиб чиқишида меҳнатнинг ўрни»ни очиб беришга ҳаракат қилган. 
Ҳунармандчилик, фан ва санъатнинг ривожи бевосита «меҳнат унумдорлигининг ўсиши» 
билан боғлиқ дейди. «Оддий» ва «мураккаб» меҳнат фарқланган, меҳнат бўлмаса, буюм 
ҳам бўлмас эди, деган муҳим хулоса чиқарилади. Олим фикрларида «зарурий» ва 
«қўшимча маҳсулот», «зарурий ва қўшимча меҳнат» тушунчалари фарқланади. У 
«товарнинг истеъмол қиймати» ва «қиймат» тушунчаларини таърифлади. Замон ва 
маконда ўз замондошларидан анча илгари бу ғояларни берди.«Олди-сотди битими 
асосида тенг айирбошлаш қоидасига амал қилиниши керак, бунда сарфланган 
меҳнатнинг тенг ярми айирбошланади», «агар бу ҳунармандчилик маҳсули бўлса - унга 
сарфланган меҳнатига тенг», «даромад қиймати эса сарфланган меҳнат ушбу буюмнинг 
бошқа буюмлар ичида тутган ўрни ва унинг одамларга зарурлиги билан белгиланади». 
Бунда товарларни тенглаштириш меҳнатни тенглаштириш шаклида юзага чиқади, яъни 
меҳнатнинг роли ва товарнинг фойдалилиги ҳам ҳисобга олинмоқда, бу жуда муҳим 
(маржинал ғоя бор). 
Қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик билан бирга савдони ҳаѐт учун табиий 
зарурат деб билган ва физиократлардан илгарилаб кетган. 
Товар қийматига хомашѐ қиймати, меҳнат воситалари, оралиқ товар ишлаб 
чиқарувчилар меҳнатининг қиймати киради. У айтадики, айрим ҳунарлар бошқа 


19 
хунарларни ўз ичига олади: масалан, дурадгор ѐғочдан ишланган буюмларни, тўқувчи 
йигирилган ипни ишлатади ва ҳоказо, яъни ишлаб чиқаришнинг ижтимоийлиги исботлаб 
берилади. Товар-пул муносабатлари таҳлил этилган, нархлар бозорга олиб чиқилган 
товарлар массаси (талаб-таклиф)га боғлиқлиги айтилган. Нонга баҳоларни мўътадил 
ушлаб туриш, фарованлик манбаи эканлиги кўрсатилади. Солиқ тизимини тартибга 
солиш кераклиги қайд этилади; унингча солиқ пасайиши ижтимоий ҳаѐтни юксалтиради. 
Бундан деярли 600 йил аввал бозор тушунчасига изох берилади. Ибн Халдун 
фикрича: «Бозор - бу ҳунармандчиликни мукаммаллаштириш ва меҳнат унумдорлигини 
оширишнинг гаровидир». 
Классик ўрта аср давридаги иқтисодий ғоялар каноник, яъни қонуний доктриналар 
асосида ривож топди. Бу соҳада черков, руҳонийлар катта фаолият кўрсатдилар. XII 
асрнинг ўрталарида болониялик монах-рохиб Гроциан «Каноник ҳуқуқлар тўплами»ни 
тузди, унда бир қанча иқтисодий ғоялар ҳам берилган. Улар умумий мулкчиликни идеал 
деб баҳолаб (эътибор беринг, хусусий мулк эмас), хусусий мулкчилик худо томонидан 
одамларнинг гунолари учун вужудга келтирилган, деган ғояни илгари сурдилар. Бойлар 
хайр-садақа беришга чақирилади. Худога маъқул бўлган фаолиятларга фақат 
деҳқончилик ва ҳунармандчилик киритилиб, судхўрлик, айниқса, фойда олиш учун савдо 
қораланади (Ислом динидаги ғоя билан солиштиринг). 
Канонистларнинг бош иқтисодий ғояси асосида худо томонидан белгиланган 
«адолатли баҳо» тўғрисидаги таълимот ѐтади. 
Италиялик рохиб Фома Аквинский (1225-1274) таълимотида иқтисодий ғоялар 
маълум тартибга солинган. У ўзининг асарларида қуллик ва крепостнойликни оқлайди, 
бунда у Аристотель ва муқаддас китобларга асосланади. У худони барча бойликлар эгаси 
деб эълон қилади, лекин хусусий мулкчилик ҳам ҳимоя қилинади, чунки бунда инсоннинг 
ўз тоифаси, табақасига мос равишда яшашига имконият яратилади. Давр тақозосига мос 
(натурал хўжалик ҳукмрон) равишда давлат ўз-ўзини таъминлаш ғоясини қўллайди, 
натура шаклидаги бойликка асосий эътиборни қаратади, олтин ва кумушларни сунъий 
бойлик деб билади. Меҳнатсиз яратилган бойлик (савдо, судхўрлик) ҳаром деб 
ҳисобланган. 
Асосий ва худо томонидан белгиланган бу нарса «адолатли баҳо» масаласи эди. 
Канонистлар амалда баҳони меҳнат сарфларининг йиғиндисидан иборат деб тан 
олганлар. Агар пропорционал тенглик сақланмаса жамият емирилиши мумкин, деган 
тўғри хулоса чиқарилади. Савдо фойдаси ва фоиз олиш «адолатли баҳо» бўйича 
алмашувни бузади, шу сабабдан йирик савдо ва судхўрликни тақиқлаш талаб этилади. 
Фома Аквинский «адолатли баҳо» масаласини фойдалар, тўғрироғи наф, манфаатлар 
тенглиги асосида ҳал этди ва уни субъектив вақт деб баҳолади. У айтадики, агар нарса 
бирор одам фойдасига, лекин бошқа одам зиѐни ҳисобига ўтса, бу ҳолда буюмни ўзининг 
ҳақиқий баҳосидан юқорироқ сотиш ҳуқуқи пайдо бўлади. Шу билан бирга бу буюм 
барибир ҳақиқий эгасидалигидан қимматроқ сотилмайди, чунки қўшимча баҳо, шу 
буюмдан холи бўлган зиѐнни қоплайди. Ф.Аквинский юқори табақа аҳолисини 
меҳнаткашлар манфаатини ҳимоя қилувчилар қилиб кўрсатади. Шу сабабли бу табақага 
буюмларни ўз ҳақиқий баҳосидан қимматроқ сотишга рухсат беради. Процент (фоиз)ни 
таваккалчилик тўлови ѐки қарз олувчига бериладиган «беғараз совға» деб тушунтиради. 
У рентанинг эксплуататорлик моҳиятини бўяб кўрсатади ва рента ер эгасига ўз қўл 
остидагиларни бошқаришдаги меҳнати учун тўланадиган хақ деб баҳолайди. Бу билан 
черков (ери бор) ва феодалларнинг манфаатларини ҳимоя қилади. 
Бундай иқтисодий ғоялар Францияда (Никола Орем), Англияда (Джон Болл) ҳам 
вужудга келди. Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, бу иқтисодий қарашлар синфий 
ҳарактерга эга бўлган, юқори табақаларнинг фаолиятини маъқуллаган. Иккинчи томондан 
норози деҳқонлар ҳаракати ҳам кучайган. Англияда Уат Тайлер (1381), Германияда 

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish