Навоий ғазалининг муаллиф томонидан таҳрир етилиши хусусида а.Ҳ.Ҳамидов бду матншунослик ва адабий



Download 17,77 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi17,77 Kb.
#162711
Bog'liq
konfrensiya maqola


НАВОИЙ ҒАЗАЛИНИНГ МУАЛЛИФ ТОМОНИДАН ТАҲРИР ЕТИЛИШИ ХУСУСИДА

А.Ҳ.Ҳамидов БДУ Матншунослик ва адабий


манбашунослик йўналиши магистранти

Малумки ҳазрат Мир Алишер Навоий ҳаётининг сўнги йилларида умри давомида яратган ғазал, мухаммас, рубоий, мусаддас ва бошқа лирик жанрлардаги асарларини, шу жумладан, олдинги йилларда яратилган девонлари "Бадойиъ ул-бидоя" ва "Наводир ун-ниҳоя"га киритган шеърларини йиғиб "Хазойин ул-маоний" шеърлар тўпламини тузди. Ижодкор "Хазойин ул-маоний" девонини тўрт қисмга бўлиб уларни умрининг тўрт фасли номи билан номлади ва шеърларини хронологик кетма-кетликда жойлаштирди. Девонни тузар екан улуғ ижодкор ўз замонасида илк бора шерларини таҳрир жараёнига ҳам торди. Шундай ҳолатни "Эй, ҳамд ўлуб маҳол фасоҳат била санга" (Мукаммал асарлар тўплами. 1-том. "Бадойиъ ул-бидоя". Тошкент: «Фан», 1987, 29-30-бет) ва (Мукаммал асарлар тўплами. 3-том. "Ғаройиб ус-сиғар". Тошкент: «Фан», 1988, 25-26-бет) мисраси билан бошланувчи ғазалда ҳам кузатишимиз мумкин.


Эй, ҳамд ўлуб маҳол фасоҳат била санга,
Андоқки, қурби тақвию тоат била санга.
Топмоқ ажиб фикру тахайюл била сени,
Етмак хаёл ақлу фаросат била санга.
Чун коинот зубдаси ожиз кўруб ўзин,
Ҳамд эта олмас онча фасоҳат била санга.
Изҳори ажз биздин адаб таркидур басе,
Юз минг қусуру нуқсу касофат била санга.
Ҳар тийра рўзгорки, васлингға йўл топиб,
Сендин етиб чароғи ҳидоят била санга.
Лутфунг рафиқим ўлмаса, не ҳадки, еткамен
Боштин-аёқ гуноҳу залолат била санга.
Чун сендин ўзга йўқ панаҳим, қочмайин нетай
Журму гунаҳдин оҳу надомат била санга?
Исёни кўп Навоийнингу йўқ уётиким,
Истар етишса мунча хижолат била санга.
Лутф айлагилки, мумкин эмас қилмасанг қабул,
Етмак тамоми умр ибодат била санга.
Ғазал тузилишига кўра пароканда (мустақил байтлардан таркиб топган) бўлиб ҳазрат Алишер Навоий " Бадойиъ ул-бидоя " дебочасида бундай ғазаллар ёзишга еътибор қараганини кузаиш мумкин. Бундай тузилишга ега бўлган ғазалларда "қофия радиф билан бирлашб туришини" кузатамиз (Мақсуд Шайхзода Асарлар 4-жилд). Қофия ва радифнинг бундай боғланиши ғазал байтларининг еркин боғланишига ва ўрни алмашса ҳам маънонинг сезиларли даражада ўзгармай келишига сабаб бўлган. Ҳазрат Алишер Навоий " Хазойин ул-маоний" девони таркибидаги биринчи девон бўлган "Ғаройиб ус-сиғар"га тартиб беришда юқоридаги ғазал байтларининг ўрни ижодкор томонидан алмаштириб қўлланганини бу еса ўз навбатида шакл ва маънога таъсир кўрсатиб ғазалнинг мукаммаллик касб етиига олиб келганини кўрамиз.
Лутф айлагилки мумкин эмас қилмасанг қабул,
Етмак тамоми умр ибодат билан санга.
Чун сендин ўзга йўқ панаҳим қочмайин нетай
Журму гунаҳдин оҳу надомат билан санга.
Исёни кўп Навоийнингу йўқ уётиким,
Истар етишса мунча хижолат билан санга.
Ғазалнинг матлаида Оллоҳга иодкор тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, тақво ва тоат ибодати Оллоҳга ҳамд (мақтов) айтишига ожизлик қилишини байон етади. Шоир байт орқали барча тоат ибодати Оллоҳ учунлигини айтиб ўтади, шундай бўлсада у ўзининг Оллоҳнинг гўзал сийратларини сўзлашга ожизлигидан нолийди. Кейинги байтда ижодкор Оллоҳ таолони фақат хаёл олами билан топиш мумкинлиги ва унга ақлу фаросат билан йетиб бўлмаслиги ни айтиб ўтади. Шу ўринда ижодкор инсон фақат боши саждага кетгадагини яни намоз ўқиб ибодатни адо етаётган киши мерожга чиққандек бўлади, Раббисига яқин туриб, у билан суҳбат қурадигандай (Имом Бухорий "Саҳиҳ") бўлишига ишора қилганини кўрамиз.
Топмоқ ажиб фикру таҳайюл била сени,
Етмак маҳол ақлу фаросат билан санга.
Иккинчи байтдаги " Етмак хаёл .." ўрнга "Ғаройиб ус-сиғар"да "Етмак маҳол" билан алмаштиради. Бу еса, ўқувчига байтни тушуниш имкониятини кучайтирган. Ғазалнинг учинчи байтида ҳаттоки комилликка еришган киши ҳам шунча ақл-заковати билан Оллоҳга ҳамд айтишда ожиз еканлигини тўғрисида сўз юритилади. Кйинги байтда ижодкор ўзининг ожизлиги ҳақида сўз юритиб , унга бу ҳолат одат екани ва бундан қутилиб билмаслигини айта туриб, юз минглаб камчиликлари билан Оллоҳга интила ётганини айтади. Бешинчи байтда, ҳар ким сани ҳузуринга йўл топса, унга ҳидоят нури сандан йеткан бўлади ва сенга интилади дейилади. Олтинчи байтда ижодкор ўз ҳолидан шикоят қилиб, бошдан-оёғ гуноҳга ботгани шу сабаб унга Оллоҳ таолдан лутф етмаса ажаб емаслигини айтиб изтироб чекади. Еттинчи байтда Оллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини айтиб, оҳ ва надоматлари билан унга талпинганини айтади. Кейинги байтда ижодкор ўзининг исйонкор еканлигини айта туриб, шунча камчилик ва нуқсонлари билан Яратганга интила ётганини кузатишимиз мумкин. Ғазалнинг сўнги байтида Оллоҳга мурожаат қилиб, марҳамат қилишини сўрайди. Буни қабул қилмасанг бўлмайди чунки ўзининг умри ибода билан ўтган еканини айтади.
Аммо шу ўринда айтиш жоизки "Ғаройиб ус-сиғар" девонида ушбу ғазалнинг еттичи, саккизинчи, тўққизинчи байтларининг ўзаро ўрин алмашиб келиши ғазал маъносига ўзгача жозиба бахш етган. Еттинчи байтга диққат қаратсак ҳазрат Алишер Навоий таҳрирларига тортилгандан сўнг олтинчи байт билан ёрқин бирлик ҳосил қилганини кузатишимиз мумкин:
Лутфунг рафиқим ўлмаса, не ҳадки, еткамен
Боштин-аёқ гуноҳу залолат била санга.
Лутф айлагилки мумкин эмас қилмасанг қабул,
Етмак тамоми умр ибодат билан санга.
Олтинчи байтда ижодкор ўз ҳолидан шикоят қилиб, бошдан-оёғ гуноҳга ботгани шу сабаб унга Оллоҳ таолдан лутф етмаса ажаб емаслигини айтиб изтироб чекади. Шу ўринда энди еттинчи байтда Яратганга муножот қилиб унга лутф қилишини сўрайди.
Худди шундай, саккизинчи ва тўққизинчи байтлар ҳам ўзаро ажралмас бирлик ҳосил қилганини кўришимиз мумкин.
Чун сендин ўзга йўқ панаҳим қочмайин нетай
Журму гунаҳдин оҳу надомат билан санга.
Исёни кўп Навоийнингу йўқ уётиким,
Истар етишса мунча хижолат билан санга.
Саккизинчи байтда ижодкор гуноҳлари кўплигидан изтироб чекади, кейинги байтда ижодкор ўз қилмишидан уёлади аммо барбир шунча хижолатига қарамай Оллоҳга етишни орзу қилади.
Ғазални ўқиш давомида ижодкор илоҳий китобдаги " Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз унга қайтувчимиз" (Қурон. Ал-Бақара.156 оят)сўзларига ишора қилганини ҳам кўриш мумкин. Ушбу ғазалда Аллоҳ инсонни икки борлиқ - кўз билан кўринадиган моддий ва кўз билан кўринмайдиган маънавий борлиқ билан яратган, кўпинча инсоннинг моддий борлиғи маънавий борлиғидан устун келиши, шу пайт инсоннинг иродаси ҳақни таниёлмай қолиши бу эса инсоннинг қалб кўзларини беркилиши, бунинг давоси еса фақат Аллоҳга ҳамд екани ижодкор томонидан юксак маҳора билан намоён этилганини кўзатамиз.

Адабиётлар:


1.Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. XX томлик. 1-том. Тошкент: "Фан". 1987.
2.Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. XX томлик. 3-том. Тошкент: "Фан". 1988.
3.Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 1-том. Тошкент: "Фан". 1983.
4. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 2-том. Тошкент: "Фан". 1983.
5.Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 3-том. Тошкент: "Фан". 1984.
6.Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4-том. Тошкент: "Фан". 1985.
7. Расулуллоҳнинг муборак васиятлари. Тошкент: "Мовароуннаҳр". 2014.

8.Тафсири Ҳилол. Тошкент: "Мовароуннаҳр". 2008.



Download 17,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish