Навоий давлат кончилик
институти ректорининг
2017 йил «__» ____даги
___- сонли буйругига ___ - илова НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ВА
ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 апрелдаги “Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил этиш масалалари ҳамда кон-металлургия саноати корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари тугрисида”ги 173- сонли қарори, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва “Таълим тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида Навоий давлат кончилик институти (кейинчалик - Институт) ўқитувчилари ва ходимларининг Институтда ўкув жараёнини юкори савияда ташкил этиш, таълим сифатини ошириш, малакали мутахассислар тайёрлаш, илмий ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича меҳнатини моддий рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Институт ўқитувчилари ва ходимларини рагбатлантириш “Навоий КМЮ' ДК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. РАГБАТЛАНТИРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ Институтда фаолият юритаётган гуруҳ мураббийлари, профессор- ўқитувчилар ва ўқув ёрдамчи ходимлар ҳамда ишчи ходимларни рагбатлантириш мазкур Низомнинг 1-3-иловаларида келтирилган мезонлар асосида аникланади.
Институт гуруҳ мураббийлари, профессор-ўқитувчилари ва ўқув ёрдамчи ходимлари ҳамда ишчи ходимларини рагбатлантириш микдори мазкур Низомнинг 4-6-иловаларида келтирилган рагбатлантириш комиссиялари томонидан белгиланади.
Институт проректорларини рағбатлантириш микдори уларнинг иш фаолиятига қараб институт ректори томонидан ойлик маошига 0,5 - 1 коэффициент микдорида белгиланади.
Институт 5-сонли Бирлашган Касаба уюшмаси раисини рағбатлантириш “Навоий КМК” ДК Касаба уюшмаси томонидан кўриб чиқилади.
Мазкур Низом шартлари ўриндошлик асосида ишлаётган ўқитувчи ва ходимларга тадбиқ этилмайди. РАҒБАТЛАНТИРИШ СУММАСИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ Институт ўқитувчилари ва ходимларини рағбатлантириш белгиланган мезонлар асосида ҳар чорак якуни бўйича аниқланади ва уларнинг ойлик маошларига нисбатан коэффициент кўринишида ҳисобланади.
1-3-иловаларида келтирилган мезонлар бўйича рағбатлантириш комиссияларига масъул шахслар ёки бўлимлар томонидан такдим килинган маълумотнома асосида ҳисобланади. Бунда ҳар бир гуруҳ мураббийи, ўқитувчи ва ходимнинг фаолияти белгиланган мезонлар асосида тўплаган баллари йигиндисидан келиб чиқади ва қуйидагича ҳисобланади: