У
Ў
К: 821.512.133-1
КБК: 84 (5
Ў
)1
Н – 14
Навоий, Алишер
Хазойин ул-маоний. Алишер Навоий / С
ў
збоши
муаллифи Му
ҳ
ам-
мад Али. Т
ў
пловчилар:
Қ
одиржон Эргашев, Ад
ҳ
амбек Алимбеков.
– Тошкент: Янги аср авлоди, 2016. – 256 б.
ISBN
978-9943-27-809-7
Улуғ ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллуди
-
нинг 575 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюш
-
маси ва «Ижод» жамоат фонди шоирнинг «Хазойин ул-маоний»
(танланган ғазаллар, рубоийлар ва маснавий) китобини жаҳоннинг
ўн тўрт тилида нашр этиш лойиҳасини амалга оширишга киришди.
Бу йил ўзбек ва рус тилларида нашр этилаётган мазкур китобнинг
немис ва инглиз тилларига таржимаси устида иш давом этмоқда.
У
Ў
К: 821.512.133-1
КБК: 84 (5
Ў
)1
Сўзбоши муаллифи
Муҳаммад АЛИ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси
Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Тўпловчилар:
Қодиржон ЭРГАШЕВ,
Адҳамбек АЛИМБЕКОВ
ISBN 978-9943-27-809-7
©
Алишер Навоий, «Хазойин ул-маоний». «Янги аср авлоди». 2016 г.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг
25 йиллигига бағишланади
ЖАҲОН АДАБИЁТИНИНГ ТОЛМАС БАЙРОҚДОРИ
Ҳар йили 9 феврал куни Ўзбекистонда – шаҳарлар, қиш-
лоқлар, маҳаллалар, олий ўқув юртлари, мактабларда ўзбек
халқининг шонли ўғлони Алишер Навоийнинг таваллуд куни
нишонланади. Тошкентда шоирнинг беҳисоб мухлислари Ўз
-
бекистон Миллий боғида шоир ҳайкали пойида тўпланиб,
буюк мутафаккирга ўз ҳурмат-эҳтиромларини изҳор этадилар.
Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Низомиддин Мир Али
-
шер – Алишер Навоий дунё адабиёти тарихида тенги топил
-
мас бир сиймо ҳисобланади. Истеъдодининг улуғворлигию
теранлиги жиҳатидан ҳам, қудратли давлат арбоби сифатида
жамиятда тутган юксак мавқеи юзасидан ҳам, жуда кўп шо
-
ирлар, олимлар, тарихчилар, ҳунармандларга саховатли беға
-
раз ҳомийлик кўргизгани жиҳатидан ҳам ўхшаши йўқ. Унинг
ҳомийлигида кўплаб тарихий асарлар, чунончи, Мирхонд ва
Хондамирлар қаламига мансуб йирик асарларни айтиб ўта
-
миз. Амир Хусрав Деҳлавий ва Алишер Навоий асарларига
нодир суратлар ишлаган буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод
унинг шогирди эди.
Навоийнинг бунёдкорлик фаолиятини айтмайсизми! Тарих
-
чи Хондамир маълумотларига қараганда Ҳирот шаҳрида ва
мамлакатнинг бошқа мавзеларида шоир ўз маблағлари ҳисо
-
бидан юздан ортиқ бинолар барпо қилдирди, улар орасида
мадрасалар, масжидлар, ҳаммомлар, хонақоҳлар,
шифохона
-
лар, бозорлар, тахтиравон йўллар бор.
5
6
У бетакрор шоир, доно ҳукмдор темурийзода Султон Ҳу
-
сайн Бойқаронинг дўсти эди. Бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз.
Алишер Навоий (албатта, пурқудрат дўсти таважжуҳи,
қўллаб-қувватлаши билан) етарли мол-мулк, давлатга эга бў
-
либ, кўп мадраса, масжидлар, бутун қишлоқларни ўз ичига
олган вақф ерлари унинг ихтиёрида эди. Тарихчи Хондамир
ўзининг Алишер Навоий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган
«Макорим ул-ахлоқ» «
Ахлоқнинг гўзаллиги» асарида келтири
-
шича, шоирнинг ҳар кунги даромади 75 000 динор (олтин
ақчани), бир кунлик харажат эса 15 000
динорни ташкил
этган. Шоир ўз эҳтиёжи учун ўзига бир кишига етарлик
бир кунлик маблағ
ажратар эди, холос. Қолган маблағлар
хайр-эҳсон ишларига сарфланарди.
Табиий узвий равишда халқ билан томир-томир боғланиб
кетган буюк шоир ва мутафаккир фақат она халқининг ор
-
зулари ва ташвишлари билан яшади. Унинг машҳур бўлиб
кетган байтини эслайлик: