Сув бугини р-в, т-с, ҳ-с диаграммалари. Буг-куч курилмасини цикли. Ренкин цикли, иккиламчи киздириш, регенератив цикли
Суюкликнинг ташки таъсир натижасида газ холатига утиши бугланиш дейилади. Сувнинг буг холатига утиши учун унинг сиртидаги босимни узгармас ёки узгарувчан холатда саклаб, унга маълум микдордаги иссиқликни киритиш керак. Шунда сув молекулалари орасидаги тутуниш кучлари камаяди ва молекулаларнинг кинетик энергияси ортади. Молекуланинг мувозанат холатидаги кинетик энергияси унинг қ иссиқлик микдорини ютгандан кейинги кинетик энергиясидан анча кичик булгандагина суюклик газ холатига ута бошлайди, яъни бугланади. Суюклик сиртидан канча молекула узилиб чикиб газ холатига кайтса, бундай ходиса туйиниш холати деб кабул килинган, яъни буг сув билан мувозанатда булади. Суюклик билан динамик мувозанатдаги буг туйинган буг дейилади. Суюкликнинг эркин сирти устидаги бушлиуни туйинтирадиган буг кисми нам буг дейилади.Туйинган нам бугда майда сув томчилари булади.
Сув бугининг хосил булган жараёнини Р-В, И-С ва Ҳ-С диаграммаларида тасвирланиши мумкин. (5.1-расм)
5.1-расм. Сув бугининг диаграммалари.
Диаграммалардан куриниб турибдики, 1-2-сувнинг иситиш жараёни 2-3- сувнинг кайнаш жараёни; 3-4- бугнинг киздириш жараёни.
Буг-куч курилмаси
Иссиқлик энергиясида сув буги кенг кулланилади,масалан буг-куч курилмасида.
Буг-куч курилмалари қозон агрегати, буг турбинаси, конденсатор, насос, электрогенератор ва бошка ёрдамчи ускуналардан ташкил топган. қозон агрегати, уз навбатида учок, буглатиш сиртлари, буг киздиргичлар, сув экономайзери, хаво иситкич, ва турли хол вентиляторлардан ташкил топган.
Буг-куч курилмаларининг назарий цикли Ренкин цикли хисобланади (5.2-расм).
Ренкин цикли куйидагича утади:
5.2-расм. Ренкин циклининг буг-куч курилмаси.
1-қозон, 2-буг киздиргич, 3-буг турибинаси, 4- электрогенератор, 5-конденсатор, 6-насос.
қозон курилмасидан (1) юкори босим ва температурадаги киздирилган буг турбинаси (3)га узатилади. Шунда буг ташкаридан ортикча микдорни олмасдан (дқк0) буг турбинасида кенгайиш жараёнида фойдали иш бажаради. Турбинада иш бажариб булган сув буги узидаги колдик иссиқлик энергиясини конденсатор (5)дан совитгичларга узатади. Насос (6) ёрдамида конденсат (хосил булган сув) қозон агрегатига узатилади.
Реал шароитларда, насосдан утган сув албатта экономайзердан утиб, сунг қозон агрегатига куйилади. қозон агрегати утхоналарида ёкилган ёкилгининг ёниш махсулоти ташкарига олиб чикиб кетаётган, фойдаланилмаётган колдик, иссиқлик микдоридан самарали фойдаланиш максадида, тутун йулларига экономайзер оркали утаётган конденсатга беради ва шу колдик иссиқлик яна қозон агрегатига кайтарилади.
қозон агрегатининг утхонасида ёкилган ёкилги ажратган асосий иссиқлик микдори қозонга куйилган сувга берилади. Бу сувлар аввал экономайзер оркали утиш жараёнида то қозонгача, маълум даражада исиган булади. Сунг сув узининг агрегат холатига узгартиради, яъни бугланади. Сувнинг бугланиши узгармас босим остида кечади, лекин шу ютилган иссиқлик хисобига буг уз хажмини ортиради, яъни кизийди. Бу киздирилган бугнинг параметрлари иш, бажарадиган даражагача кутариш учун қўшимча иссиқлик микдори киритилади. Бундай жараён қозон агрегатининг буг киздиргич кисмида амалга оширилади.
Ренкин циклининг бажарилган иши:
Аки1-и2 (5.1)
Бу ерда и1 - сув бугининг бошлангич этальпияси
и2 - турбинадан сунг сув бугининг этальпияси.
Циклнинг Ф.И.К.
(5.2)
и3 - конденсатнинг этальпияси.
Замонавий буг-куч курилмалари ута мураккаб булишига карамасдан Ф.И.К 9098% ни ташкил килади.
Do'stlaringiz bilan baham: |