21
ПҚ-5053-сон Қарори билан «2021 йил 1 майдан бошлаб Капитал бозорини
ривожлантириш агентлигини
тугатиш ва унинг барча вазифа, функция ва
ваколатларини Молия вазирлигига бериш»
21
назарда тутилган. Шу муносабат
билан мазкур вазиятда қимматли қоғозлар бозори фаолиятига оид бўлган
асосий қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда уюшган
қимматли қоғозлар бозори фаолиятига тааллуқли бўлган қуйидаги
муносабатларни қамраб олувчи қўшимчаларни киритиш мақсадга
мувофиқдир:
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш борасида ягона давлат
сиёсатини
юритувчи,
уюшган
қимматли
қоғозлар
бозорини
ривожлантиришга қаратилган стратегик копцепцияларни
амалга оширувчи
ягона давлат регуляторини белгилаб берадиган ҳуқуқий нормани киритиш
лозим;
қимматли қоғозлар бозорида инвестициялар йирик миқдорининг
тўпланиши
механизмига
асосланган
институтлар,
яъни
пенсия
жамғармалари, шу жумладан яқин истиқболда ташкил этиладиган хусусий
пенсия фондлари, суғурта
ташкилотлари, инвестиция ва пай фондлари,
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар тижорат банкларининг фаол
иштироки учун имконият берувчи нормаларни назарда тутиш. Бу борада,
республикада
фаолият
юритиб
келаётган
тижорат
банкларини
трансформация қилиш жараёни ўзининг ижобий таъсирини ўтказиши
мумкин;
учинчидан, хозирги кунда қимматли қоғозларнинг турларидан тўлиқ
фойдаланиш ва уларни халқаро молия бозорларида муомалада бўлишларини
таъминлаш борасида амалдаги мавжуд қонунларда қимматли қоғозларнинг
ҳалқаро тажрибада ўз аксини топган барча турлари қамраб олинмаган;
тўртинчидан, Ўзбекистон қимматли қоғозлар
бозорида институционал
инфратузилма иштирокчилари ҳисобланган инвестиция воситачиси,
инвестицион
маслаҳатчи,
ишончли
бошқарувчи
каби
бозорнинг
профессионал иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш механизми
мурракаб ҳисобланади. Профессионал иштирокчиларнинг бозордаги
ваколатлар доирасининг ниҳоятда тор эканлиги жаҳон тажрибасига тўла
жавоб бермайди;
бешинчидан, ҳозирда мавжуд «Тошкент» РФБсида котировкалаш
варағи тоифалари жозибадор эмас. Қимматли қоғозларнинг
биржадан
ташқари савдоларида амалга оширилаётган савдо битимларнинг тўлиқ
тартибга солинмаган.
Тадқиқот ишидан ўрин олган SWOT-таҳлил орқали мавжуд муаммолар,
уларнинг ечимларини янада оптималлаштириб, «аниқ миқдорий фокус»
усули орқали уларни илмий абстракциялаймиз. Таҳлилий натижалар
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларини
белгилаб олишда аҳамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: