Материалларни статик юклама билан чўзилишга синаш
Фойдаланиладиган намуналар, ускуна, мослама ва ўлчов асбоблари
Намуналарни тайёрлаш. Синаладиган материалнинг кўндаланг кесим юзига кўра улардан ГОСТ талабига кўра цилиндрик ёки ясси намуналар тайёрланади. 2 ва 3 жадвалларда фойдаланиладиган намуналарга мисоллар келтирилган. Лабораторияда намуналарни 5 т гача юклама берадиган УММ—5 маркали универсал синов машинасида синалади. Мослама сифатида сферик юзали пластинкалардан, зарурий ўлчамларни ўлчашда штангенциркулдан, синилма юзасини катталаштириб кўришда лупадан, шунингдек, намунада хисоблаш узунлиги (l0) ни белгилашда кернер ва болғачадан фойдаланилади.
5-расмда УММ – 5 маркали машинанинг умумий кўриниши ва кинематик схемаси (δ) келтирилган. Унинг станинаси 1 га иккита колонна 2, уларга устки қўзғалмас 12 ва пастки қўзғалувчи траверслар 11, траверсларга эса намуна ўрнатиладиганқисқичлар 5 ўрнатилган. Машинани юргизиш учун ШИТ-3даги юргизиш тугмачаси босилади. Бунда электр двигатели 7 ҳаракатга келиб, ундан харакат тезликлар қутиси 8, червякли узатма9 орқали гайкали винт 10га узатилади. Винт 10 нинг пастга юришида унга бириктирилган қўзғалувчи траверса 11 ҳам пастда юради. Қўзғалмас траверса 12 билан посанги тош 13, мой амортизатори 14 ва ричаглар системаси 15 боғланган. Агар қўзғалувчи траверса пастга юргизилса, намунага юклама қўйила боради. Бунда маятник 4 чапга кўтарилиб, у сурилувчи рейка 20 ни чапга суради. У эса ўз навбатида иш стрелкаси 17 билан бир ўққа ўрнатилган шестерня 16 ни ўнгга айлантиради. Иш стрелкаси эса ўзи билан назорат стрелкаси 18 ни етаклайди.
Синовда мутаносиблик, эластиклик, оқувчанлик ва мустахкамлик деформацияловчи кучлари (Рмт, Рэл, Р0 ва қийматларини эса динамометр циферблатида назорат стрелкаси кўрсатади.
6-расмда кам углеродли пўлат намуналарни чўзишга синашда олинган деформацияланиш диаграммаси келтирилган. Ундан кўринадики, намунага қўйилган юклама ортган сари, намуна а нуқтали қийматгача мутаносиб равишда узая боради. Юклама билан деформация орасидаги мутаносиб узайиш сақланадиган участкадаги юклама (Рмт) мутаносиб узайишининг чегара юкламаси дейилади. Юклама бу қийматдан ортса, мутаносиб узайиш бузилади. Синовда намунага қўйилган юклама b нуқтали қийматга етгандаги юклама (Рэл) эластик узайишнинг чегара юкламаси дейилади. Бу юкламада турли металл намуналарнинг хисобий узунлиги (l0) га нисбатан 0,005 — 0,05% оралиғида қолдиқ деформация беради. Агар намунанинг мутаносиб ва эластик деформацияловчи юкламаларини намунанинг синовдан аввалги кўндаланг кесим юзи (F0) га бўлинса, материалнинг мутаносиблик ва эластиклик чегара кучланишлари аниқланади:
Агар намунага қўйилаётган юклама эластик деформацияловчи юкламадан тортиб, с нуқтали юкламага етганда, юклама деярли ортмасада намуна узая боради. Бу участка оқувчанлик чегараси дейилади. Бунда колдиқ деформация қиймати намунанинг синовгача ҳисобий узунлиги (l0) нинг 0,2 % ига тўғри келади. Агар намунага қўйилган юклама (Р0) ни унинг кўндаланг кесим юзи (F0) га бўлинса, оқувчанлик чегарасидаги кучланиш аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |