Қўйидагилар .«жамият »нининг асосий вазифалари ҳисобланади:
.«Жамият» чорвачиликни ривожлантириш уларни худудий фаолиятини муофиклаштириш, наслчилик ишларини илмий асосда йулга куйиш озука ер майдонлридан самарали фойдаланиш, озука экинлари уругчилигини бир тизимга солиш, чорва озука базалари комплекслари ташкил этиш , ишлаб чикаришга янги технологияларни жалб этишда катнашиш, гушт сут ва бошка махсулотларини ишлаб чикариш хажмини оширишда ягона комплекс сифатида кенгайтириш ва чорвачилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда тадқиқотлар ўтказиш асосида тармоқни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Чорва насл хизмат, суьний уруглантириш нукталари корхоналарининг фаолиятига инновацион технологиялар, шу жумладан суний уруглантиришдаги ишланмалари, чорва насл сифат менежменти тизимлари ва замонавий маркетинг хизматлари кенг жорий этилишини таъминлашда ; шу жумладан корамолчилик ва наслли қўй ва эчкичилик инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида фаол жалб қилиш ва чет эллик шериклар билан амалий мулокотлар ва хамкорлик алокаларини кенгайтириш, янги ишлаб чикариш обьектларини барпо этиш хамда чет эл инвестицияларини жалб этишда кўмаклашиш ;
Ички бозорни юқори сифатли маҳаллий арзон гушт маҳсулотлари билан тўлдириш ва хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг импорт географиясини аниклаш, шу жумладан турли ахборот ресурсларида ҳамда мамлакатдаги ва хориждаги кўргазма тадбирларида миллий брендларни махалийлаштиришни илгари суриш ва чорвачилик ва наслчиликка изтисослашган корхоналарининг салоҳиятини намойиш қилиш орқали кенгайтириш бўйича тизимли комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ;
Чорва насл хизмат корхоналари ва кластерларига қонунчиликда белгиланган тартибда юқори сифатли маҳсулотларни ягона “Uzhorvanasl” белгиси билан экспорт қилишга амалий ёрдам кўрсатиш ва давлат бошкарув органларида шунингдек хорижий давлатларда манфаатларини химоя килиш, конференция, семинар , давра сухбати хамда бошка учрашувлар ташкил этишда катнашиш ;
Чорвачилик, наслдор куй ва эчкичилик корхоналари фаолиятини ривожлантириш жойлардаги чорвачилик ва наслчиликка ихтисослашган кластерларини салоҳиятининг янада ривожлантириш истиқболларидан, хом ашё базасини шакллантириш, инфратузилмасини ўрганиш , меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиқиб, кўмаклашиш хамда импортерларнинг молиявий мавжуд муаммоларини ўрганиш , тахлил килиш ва юзага келган карздорликларни ечимини топиш буйича чора тадбирлар белгилаш , аник холатлар буйича амалдаги қонун ва меорий хужжатларига ўзгартишилар киртиш юзасидан хукуматга таклиф киритиш ;
Тармоқнинг замонавий ривожлантириш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда чорвачилик ва зооветеренврия соҳасида кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ва уларни тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш, халкаро хамкорлик Дастури асосида мутахассисларни тайёрлаш, хрижий давлатларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалиётни жахонни йирик экспортчи компанияларида ўқув дастурларини такомиллаштиришда иштирок этиш, ушбу соҳада замонавий илмий-тадқиқот ишларини чуқурлаштиришда катнашиш ;
Тармоқнинг жадал ривожланишига ва чорва насл хизмат корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш , республика буйича экспортбоп махсулотларни хажмини урганиш , чукур маркентинг тадкикодлари ва тахлилларини олиб бориш натижасида электрон ягона база яратиш ва узлуксиз фаолият олиб борувчи “ Сaii Center ” ташкил этиш;
Республикада чорва насл хизмат фаолияти билан шугуланувчи корхона ва кластерларига ташки савдо алокалари менежменти ва халкаро ҳуқуқий-шартнома масалалари бўйича кўмаклашиш, чорва насл хизмати буйича чукур менежмент тақиқодлари ўтказиш , рекламани ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш. Бирлашма аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаган ҳолда судларга ариза билан мурожаат қилиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш йўли билан ҳимояни амалга ошириш.
.«Жамият» қуйидаги мақсадларда тузилган:
наслчилик ресурсларининг яхшиланиши, сақланиши, такрор кўпайтирилиши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтириладиган наслдор эркак ҳайвонлардан фойдаланиш, уруғ ва эмбрионларни технологик ва ветеринария-санитария талабномаларида белгиланган шарт-шароитда тайёрлаш, идентификациялаш ва сақлаш;
штатида наслчилик ишлари бўйича зоотехник (бонитёр) ва сунъий уруғлантирувчи техник ходимлар билан таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари наслини такомиллаштириш, ўз подасини тўлдиришда наслчилик заводларида етиштирилган ёки хориждан олиб келинган наслдор ҳайвонлар билан тўлдириб бориш;
селекция ютуқларидан самарали фойдаланиши;
ўзи етиштирган наслли маҳсулотларни (материалларни) наслдорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга аукционлар ёки шартнома асосида турли юридик ва жисмоний шахсларга етказиб бериш;
селекция-наслчилик ишларида илмий-тадқиқот усулларидан фойдаланиш, пода селекциясида ўзининг наслчилик ишлари режасинитузиш;
ҳар бир наслдор ҳайвон замонавий усулларда тамғаланган ёки уларнинг келиб чиқишини аниқ идентификация қилишни таъминлаш;
наслли маҳсулот (материал) бонитировкасининг ўз вақтида ўтказилиб борилишини таъминлаш орқали поданинг маҳсулдорлигини ошириббориш;
Давлат наслдор ҳайвонлар китобларига наслдор молларни киритиб бориш;
наслчилик бўйича давлат тармоқ дастурларига мувофиқ ўзларининг наслчилик режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
наслли маҳсулотни келиб чиқиши, сақланиши, баҳоланиши ва насл сифатини тасдиқловчи хужжатларни зарур холларда тақдим этиб бориши;
наслли ҳайвонларни асраш ва парваришлашда мустаҳкам озуқа базасига (йил давомида бир хил озиқлантириш типига ўтиши)эга бўлиши;
соғин сигирлар тўлиқ замонавий соғиш ускуналари билан соғилиши;
.«Жамият»нинг фаолияти:
«Жамият » аъзолари фаолиятини ижтимоий, молиявий, иқтисодий, ривожлантиришга кўмаклашиш;
.«Жамият»аъзолари фаолиятини мувофиқлаштириш, самарали иктисодий фаолият, ҳаққоний рақобат учун шароитяратиш;
.«Жамият» аъзолари фаолиятидаги муаммоларни ўрганиш бўйича ахборот хизматини ташкиллаштиришга ёрдам кўрсатиш;
Тадбиркорлик фаолиятида янги экологик технологияларни жорий қилишга ва муқобил энергетика технологияларни тарқатишга кўмаклашиш;
Давлат идоралари ҳамда бошқа муассаса, корхона ва ташкилотлар олдида ўз аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини тақдим қилиш ва ҳимоя қилиш;
«Жамият» негзида Чорвачилик ва наслчилик иши юзасидан кадрларни тайёрлаш ва мутахасисларни малакасини ошириш мақсадида боскичма боскич муддатли ўқитишни ташкил этиш ва сертификатлаш ;
Do'stlaringiz bilan baham: |