Жамият давлат руйхатидан ўтган пайтдан бошлаб юридик шахс мақомига, ўзининг мустақил балансига, ҳисоб рақамларига, ўз номидаги муҳр, эмблема, товар белгиси ва бошқа рамзларга эга бўлади.
Жамият давлат руйхатидан ўтган пайтдан бошлаб мулкий даьво ҳуқуқига, ўз номидан шартномалар тузишга, судда даъвогар ва жавобгар бўлишга ҳақлидир.
Жамият амалдаги қонунчиликка кўра,ўзинингтаъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ваколати доирасида шўъба корхоналар, ваколатхона ва филиаллар ташкил қилиш ҳамда бошқа ҳуқуқларга эга.
Жамият акция ёки корхоналарнинг устав фондида улушларни сотиб олиш йўли билан улар фаолиятида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Жамият ўз мажбуриятлари юзасидан тасарруфидаги барча мол-мулки билан жавобгар бўлади.
Жамият ўз аъзоларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. Давлат ва унинг органлари Бирлашманинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек, Бирлашма ҳам давлат ва унинг органлари мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди.
Жамиятнинг барча аъзолари ўз мустақиллиги ҳамда юридик шахс мақомини сақлаб қолади. Бирлашма ўз фаолиятини аъзолар ихтиёрийлилиги ва тенг ҳуқуқлиги асосида амалга оширади.
3.1.1. «Жамият» қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
3.1.2.Қонун билан белгиланган тартибда контракт, меҳнат шартномаларини (контракт), ишчи ва хизматчилар билан келишув асосида тузади.
3.1.3.Жамият фаолияти билан боғлик бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича маҳаллий мутахассисларни чет элга хизмат сафарига юборади ва хорижий мутахассисларни таклифэтади.
3.1.4. Шартномалар асосида банк кредитларидан фойдаланади ва улар бўйича ўз мулки билан жавоб беради.
3.1.5. Давлат органлари ва хўжалик юритувчи бошқа ташкилотларидан ўзининг фаолиятига доир хабар, ахборот ва маълумотларни талаб қилиб олади ҳамда ўз таьсисчи иштирокчиларига етказади.
3.1.6. Жамият Уставида белгиланган мақсадлари ва вазифаларига мувофик, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3.1.7. Жамиятнинг асосий мақсадига ўхшаш соҳаларда вазифаларни амалга оширувчи нотижорат ташкилотлардан кўчмас мулк доимий фойдаланишга олиб берилиши мумкин.
3.1.8. «Жамият» нинг мажбуриятлари:
3.1.9.Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Уставда ва бошқа таъсис ҳужжатларида назарда тутилган қоидаларга риоя этиш.
3.1.10.Рўйхатдан ўтказувчи, солик ва статистика органларига ўз фаолияти юзасидан белгиланган тартибда ҳисобот тақдим этиб бориш.
3.1.11.Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя килгани холда чорвачилик ва наслчилик ишлари буйича шугулланувчи корхона ва кластерларга ўз фаолияти юзасидан белгиланган тартибда хорижий хамкорлик лойиха тажрибаларни тақдим этиб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |