Бирлашманинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш, ваколати уюшма уставида белгиланган ижроия органи – Бошқарувга таьллуқлидир.
Бирлашманинг ижроия органи тўққиз кишидан иборат Бошқарув ҳисобланади. Бошқарув, бирлашма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади. Ушбу муддат, Бирлашма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига биноан яна узайтирилиши мумкин. Бошқарув ўз вазифаларини бажариш учун исталган давлат идоралари, мулкчилик шаклидан қатьий назар, корхоналар, ташкилотлар, жисмоний ва юридик шахслар билан ўз фаолияти юзасидан муносабатлар ўрнатишга ва тегишли масалаларни ҳал қилишга ҳақлидир.
Бошқарув, бирлашманинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар, чорвачилик ва наслчилик корхоналарини аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликдан чиқариш масалаларини кўриб, ҳал этиш, шунингдек, Бирлашманинг Бошқарув органи, Ижро этувчи аппарати унинг шўъба корхонаси, ваколатхона ва филиаллари ва ваколатхоналарини ташкил этиш ва тугатиш, уларнинг раҳбар ходимларининг иш хақи микдорини белгилаш масалалари киради.
Бошқарув фаолиятига «Бирлашма» раиси бошчилик қилади. Бирлашма раиси Бошқарув номидан фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бошқарувнинг бошқа аъзоларига ҳам Уставга биноан ана шундай ҳуқуқ берилиши мумкин.
Бирлашма раиси бўлмаганда, унинг вазифасини -бошқарув раисининг ўринбосарларидан бири бажаради.
Бошқарув Бирлашмага оид қонунчилик ҳужжатларига ва ушбу Уставда, шунингдек Бирлашма аъзолари йиғилишида белгиланган барча қоидаларга амал қилиши шарт.
Бошқарув мажлислари заруриятга қараб бошқарув раиси томонидан ҳар 3 ойда камида бир марта чақирилади ва мажлис баёни олиб борилади.
Бошқарув қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
Овозлар тенг бўлиб қолганда бошқарув раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Бошқарув ҳужжатлари, қарорлар ёки буйруқлар кўринишида бўлиб, уларни бажариш барча Бирлашма аъзолари ва Ижро этувчи аппарат учунмажбурийдир.
Бошқарув Бирлашма маблағини бюджети доирасида сарфлайди, смета ҳар йили Бирлашма бошқаруви қарори билан тасдиқланади.
Бирлашма умумий йиғилиши қарорига биноан Бирлашма раисининг ваколати муддатидан олдин асосли далилларга таяниб, умумий йигилиш карорига кўра тўхтатилиши хам мумкин.
«Бирлашма» раиси:
Бирлашма фаолияти ва унинг ижроия органи фаолиятига раҳбарлик қилади, юклатилган вазифаларни бажариш ва мазкур Уставга риоя қилиниши учун шахсан жавобгардир, ўринбосарлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Бирлашма фаолиятига тааллуқли масалаларни ҳал қилишда уларнинг ваколатларини белгилайди;
Ижроия органи тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ўз ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан қарор, буйруқ, фармойиш ва бошқа ҳужжатлар чиқаради;
Республика чорвачилик ва наслчилик тармогига таалуқли қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларнинг, Бирлашма аъзолари йиғилиши қарорларининг ва ўз қарорларининг (буйруқ, фармойиш) бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Республика ва хорижий давлатларнинг исталган юридик ва жисмоний шахслари билан муносабатларда Бирлашма номидан ишончномасиз иш кўради ва унинг номидан халкаро хамкорлик битимлар, биргаликда фаолият юритиш шартномалари тузади ва ҳар қандай узаро битим шартнома тузишга ишончнома беради;
Бирлашманинг Ижро этувчи аппарати ходимлари штат жадвалини, унинг таркибий бўлинмалари ҳақидаги Низом ва Йўриқномалар, ходимларни мукофотлаш ва Бирлашма соҳасига тегишли барча ҳужжатларни тасдиқлайди;
Бирлашма ходимларини лавозимига тайинлайди ва озод этади, мансаб маошларини ва унга қўшимча мукофот хаққни белгилайди, ходимларини рағбатлантиради ва уларга нисбатан мехнат муносабатлари чораларини қўллайди.
Бирлашма раисининг қарори бирлашманинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари учун мажбурийдир;
Бирлашма раиси молиявий хисоб китобларга мулкий ашёлар кабул килиб олиш учун ишончномалар беради, пул маблағлари ва моддий бойликлар олиш учун молияий хужжатларни ички бухгалтерия тизими тўлов ҳужжатларни имзолайди;
Бирлашма раиси банкларда бирлашма ҳисоб ракамларини очади;
Бирлашма раиси амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда чорвачилик ва наслчилик ишларига оид бошқа вазифаларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |