Озиқланишни тузатиб, ичакни даволаш тугатилганида, гижжалар тўкила бошлайди. Ундан кейин қилинадиган жигар тозаланиши билан жигар ва ичаклардаги паразитлар тамоман тўкилади. Чунки тозаланган органларда гижжаларга қиладиган иш қолмайди.
Қуртларнинг ўлик ҳолда тўкилиши жигардаги токсинларнинг қанчалик ўлдирувчанлигини, яъни xавфлилигини кўрсатади.
Тозаланиш асносида ва кейинги кунларда ҳар куни эрталаб 1 ош қошиқ асал 1 стакан сув билан аралаштириб ичилади. Табиий асал то- пилмаса, лимон суви, грейфрут суви ёки ҳар қандай мева суви ичилади.
Жигар тозаланишидан кейинги кун:
Эрталаб 1 ош қошиқ асал 1 стакан илиқ сув билан аралаштириб, бир чой қошиқ (болаларга 5-7 томчи) седана ёғи қўшиб ичилади.
1 соатдан кейин то тушгача қовурилмаган ошқовоқ уруғи яшил ич пўстлари билан оз-оздан ейилади. Уруғ миқдори болалар учун 100 гр, катталар учун 200-300 грамм. Қовоқ уруғи болаларга эзилиб ва асал би- лан аралаштириб берилади. Агар уруғ асал билан ейилса, асал шарбати- ни ичишга ҳожат қолмайди.
Тушда қизил лавлаги, турп, сабзи, янги пиёз ёки саримсоқ, шивит, қоратундак, райҳон ва жамбул билан қилинган салатга, седанали зайтун- нинг сузилган ёғи қуйиб, ейилади. Бу салат фақат таом эмас, балки гиж- жаларга қарши ҳам кучли доридир. Салатдан 2 соат кейин енгил таом еса бўлади.
Кечқурун пўстлари олинмасдан буғда ёки палов ичида пишган 1 ўртача бош саримсоқ ейилади. Унинг ўрнига 7-11 дона (болаларга 3-5 дона) янги саримсоқ ҳам ейиш мумкин. 3-5 кун бу шаклда давом эти- лади. Саримсоқдан аввал 1 чой қошиқ седана ёғи (болаларга 5-7 томчи) грейфрут ёки сабзи сувига аралаштириб ичилади.
Седана, саримсоқ, пиёз, долчин, қоразира, арпабодиён, оқ қалампир, қора қалампир, қора мурч, кардамон (ҳил), карам ва селдир уруғлари, грек ёнғоғи, қалампирмунчоқ, дафна барги ва меваси, шувоқўти, жам- бул, мойчечак, ялпиз, зайтун ёғи қуртларга қарши дори ҳисобланади.
Уларни алоҳида ёки аралаштириб ишлатиш мумкин.
Масалан:
Қоразира + карам уруғи + селдир уруғи + жамбул тенг миқдорда май- даланади.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 173
Ёки:
3 миқдор қоразира + 3 миқдор арпабодиён + 1 миқдор долчин + 1 миқдор оқ қалампир + 1 миқдор қора қалампир аралаштириб, майдаланади.
Бу аралашмалардан бири 3-5 кун давомида эрталаб-кечқурун сув билан 1/2 чой қошиқдан ичилади. Бу даво билан жигар ва ичаклардаги гижжалар тўкилади.
Тўқималарни паразит, личинка ва уруғлардан тозалаш учун “Шиш ва саратон (рак) давоси” бўлимига қаранг.
Бугун паразит терапиянинг янги методлари қўлланила бошлади. Бу- лардан бири «биорезонанс (заппер) терапияси»дир. Биорезонатор ёрда- мида электромагнетик тўлқинлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу тўлқинлар организмдаги бутун паразитларни йўқ қилади. Бу ускунани ижод қилганлар унинг мутлоқ зарарсиз эканини таъкидлашмоқдa.
Бизнинг фикримизча, бу ускуна зарари тезда ошкор бўлади. Чунки мингларча хил ҳужайралардан керагини танлаб ўлдириш имконсиздир. Йўқ қилиш жараёнида, истар-истамас, организмдаги бутун ҳужайралар зарар кўради. Бутун касалликлар Аллоҳнинг қонунлари бузилгани сабаб- ли пайдо бўлади. Бу ҳақиқат мисоллар билан китобимизда кўрсатилди. Агар бирор дори ва ускуна ёрдамида даволаниш мумкин бўлсайди, у ҳолда, Аллоҳнинг ўша қонунлари ишламаган бўларди.
Do'stlaringiz bilan baham: |