Нашрга тайёрлаган


Қуритилган мева ва қуруқ озуқалар



Download 0,95 Mb.
bet29/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Қуритилган мева ва қуруқ озуқалар


Меваларни қуритиш пайтида ранг тутувчи, пашша, ҳашоратларга қарши ва бузилиши олдини олувчи натрий сульфит (Е221) қўлланилади.
Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатади-ки, натрий сульфитнинг озуқалар орқали истеъмол қилиниши мия фаолиятига зарар беради ва вақт ўтиши билан бу зарарни катталаштиради.
Кимёвий моддалар билан қуритилган мева ва озуқаларда жонли қурт топиш мумкин эмас. Чунки дориланган меваларни ҳеч бир ҳашорат, қуш, пашша емайди, ҳатто микроб ҳам тегина олмайди. Демак,бозорда қайси мевага ари ва пашшалар хужум қилаётган бўлса, ўшандан олиш, қайсига яқинлашмаётган бўлса, олмаслик керак.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) хурмо қуртлаган бўлса, қуртларини олиб таш- лаб, еяверар эдилар.

Сут


2 ёшгача бўлган болага зарур озуқа она сутидир. Аммо она-бола ора- сида қон тўғри келмаса, яъни она сутининг протеинлари бола танаси- нинг протеинларига зид келса, она сути бола соғлигига xавф солади. Бу ҳолда бола учун сут энагаси қидириш керак. Соғиб қўйиб қўйилган она сутининг ҳазми оғир бўлади ва керакли фойдани бера олмайди.
Инсон 2 ёшдан кейин боланинг ошқозони сутни ҳазм қилиш тизи- мини йўқотади. Энди сут ўзининг таркибидаги ҳамда ичаклардаги ми- кроблар ёрдамида ҳазм бўлади. Сигир ва бошқа барча ҳайвонларнинг сутлари соғилганидан кейин илиқлигича ҳеч нарса аралаштирилмасдан
60 Асосий егуликлар
ичилса, шифоли бўлади. Чунки сут янги соғилганида унинг таркибида ҳазмни қулайлаштирувчи микроб ва ферментлар бўлади.
Соғилганидан кейин туриб қолган сутда кўпайган зарарли микроблар сутни зарарли ҳолга келтириши сабабли қайнатилиши керак. Лекин қайнатилганида ҳазми қийинлашади. Чунки сутнинг ҳазмини осонлаш- тирадиган фермент ва микроблар 43-54 даража иссиқда ўлади. Бугунги кунда соғом киши қолмагани каби ҳайвонлар ҳам касал, шунинг учун сутлар қайнатиб ичилса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Антибиотик билан даволанганларда зарарли микроблар билан бирга ичаклардаги микроблар ҳам йўқ бўлиши сабабли, сут ҳазм бўлмасдан бузилишни бошлайди. Бадан бузилган сутдаги кальцийлардан фой- далана олмайди. Бузилган сут танада ортиқча балғам тўпланишига ва туз йиғилишига, бунинг натижасида суяк юмшашига, жигар, талоқ ва томирларнинг тиқилишларига, катаракта, псориаз ва витиликон (пес), сафро косаси ва буйрак тошларига, тиш чириши ва милик касалликла- рига сабаб бўлади (хусусан, қон гуруҳи «0” ва “А” бўлган кишиларда).
Турли сигирлардан соғилиб, аралаштирилган ва пастеризацияланган сутни фақат қайнатиб, занжабил билан ва илиқлашганидан сўнг, асал билан аралаштирилиб, ичса бўлади.
Сутли ширинликларнинг устига занжабил ёки долчин сепса бўлади.
Занжабил, долчин ва асал сутнинг ҳазмини осонлаштиради.
Сут ичимлик эмас, овқат ҳисобланади. Шунинг учун сутни кичик қултумлар билан, оғизда тутиб туриб ичиш керак. Сут ичгандан кейин тез ҳаракат қилиш, ухлаш ёки бирон нарса ейиш яхши эмас, акс ҳолда, буйракда ва қовуқда тош йиғилишига сабаб бўлади (хусусан, қон гуруҳи
«0” ва “А” бўлган кишиларда).
Бир сигирнинг сути бошқа сигирнинг сути билан аралаштирилмасли- ги керак. Аралаш, пастеризацияланган ва кўп туриб қолган, қўшимчалар қўшилган сутларнинг фойдасидан зарари кўп.
Аралаш ва пастеризацияланган сутни қайнатиб, қатиқ қилиш мақсадга мувофиқ. Қатиқ таркибидаги микроблар сутнинг ҳазм қилинишини таъ- минлайди. Микроблар билан ҳазм қилинган сут қатиқ бўлади ва бадан қатиқни осонликча ҳазм қилади.
Қадимги олимлар сут таркибининг ҳайвон рангига, бўйига, тана ту- зилишига, кучли ёки кучсизлиги, гўштининг қаттиқ ёки юмшоқлигига, бошқача айтганда, сигирнинг мижозига кўра ўзгаришини билишган. Яъни сутнинг хусусияти ҳайвоннинг мижози билан узвий боғлиқдир.
Инсонларда ва ўсимликларда бўлгани каби, ҳайвонларда ҳам 4 тур мижоз бор Инсонларнинг 4 қон гурухига ажралиши,аслида,уларнинг 4 турдаги мижозга ажралишидир.
Бу жиҳатдан инсон ҳар қандай сигир сутини ича олмайди. Фақат ўз мижози билан бир мижозли сигир сутинигина ичиши мумкин. Бу худ-
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 61
ди она сутининг болага тўғри келмаслигига ўхшайди. Шунинг учун бир мамлакатдаги ҳайвон турини бошқа мамлакатдан келтирилган ҳайвон тури билан алмаштириш ёки турли сигирлардан соғилган сутни аралаш- тириб ичиш нотўғри, ҳатто баъзан xавфлидир.
Жамиятимизда пайғамбаримизнинг (с.а.в.) “Сут ичинг” амри ом- малашиб кетган. Аммо Пайғамбаримиз (с.а.в.) буни умрида ҳеч қандай сунъий овқат емаган, бир туя, бир қўй, бир эчкидан ёки бир сигирдан соғилган сутни ичган ва ҳаётида ҳеч антибиотик олмаган инсонлар учун айтганлар.
Бугун антибиотик билан даволанмаган ҳеч ким йўқ, табиий озиқланмаган ҳайвондан янги соғилган сут таъмини биладиган киши ҳам йўқ. Сут ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун сигирларга берила- диган йириклаштирувчи (семиртирувчи) гормон инсондаги йириклаш- тириш факторни (IGF-1) орттириши мумкин. Йириклаштириш фактори барча тўқималарда ҳужайраларни назоратсиз тарзда oрттириб, саратон (рак) келтириб чиқаради.
Табиий тоза сутни асал билан ичиш киши рангини тозалайди, семир- тиради. Асалли сут қарияларнинг қуруқ ва совуқ мижозига фойдали. Қуруқликни камайтиради, совуқликнинг олдини олади.
Шиш ва саратонга, жигар, талоқ, буйрак ва тери касалликларига, бош оғриши, қулоқ шанғиллаши ва бош айланиши каби касалликларга сут зарарлидир. Бу касалликлар учун фақатгина туя сути фойдали..

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish