Нашрга тайёрлаган


Уйда ачитилган табиий қатиқ



Download 0,95 Mb.
bet30/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Уйда ачитилган табиий қатиқ


Бодринг билан ейилган қатиқ иссиқни туширади. Пиёз ҳам қўшилса, юқумли (инфекцион) касалликларга фойдали.
Қайнатилган қатиқ ич кетиши, ҳатто қонли ич кетишини (диареяни) тўхтатади. Аммо қатиқ қаймоғи олиниб, қайнатилиши керак.
Ёғли қатиқ янги куйган жойларга, хусусан, қуёшда куйган жойларга сурилса, оғриқларни тўхтатади ва қисқа пайт ичида тузалишини таъ- минлайди.
Қатиқ суви қонни тозалайди, жигар ва талоқдаги тиқилишларни оча- ди, буйрак тошларини эритади ва сариқ касалига фойдали.
Бундан ташқари, қатиқ суви билан яра боғланса, яралар тозаланади ва ёпилади; сепкилларга сурилса, уларни кетказади. Учуққа сурилса, тезда яхши қилади.
Оч қоринга қатиқ суви ичиш газни кетказади, ичаклардаги табиий микробларнинг яшашига кўмаклашади.
Жуда ориқ бўлганлар учун кунни қатиқ суви билан бошлаш, қонни тозалайди, иссиқ сафрони совутади ва камайтиради. Ичаклар ва талоққа дам бериб, ҳазмни осонлаштиради ва семиришга ёрдам беради.
Соч қатиқ суви билан ювилса, ялтирайди ва тез ўсади.
62 Асосий егуликлар

Пишлоқ


Пишлоқ сут суви (яъни қатиқдаги яшил сув) ажратилишидан олинади. Пишлоқ сут махсулотлари ичида ҳазми оғир бўлганидир. Пишлоқнинг ҳазмини осонлаштириш ва йўқотилган яшил сув ўрнини тўлдириш учун пишлоққа помидор, салат ва кўкатлар аралаштириш керак.
Янги сабзавотлар енгил сувли бўлганлари учун пишлоқнинг ҳазмига ёрдам беради. Қадимги хакимлар: “Пишлоқнинг ўзини ейиш касаллик келтиради, лекин ёнғоқ билан бирга ейилса, шифо бўлади”, дейишган.
Бузилмаган пишлоқнинг, яъни сақловчи модда қўшилган пишлоқнинг ҳазми кўп туриб қолган сутнинг ҳазмига ўхшайди. Пишлоқни кўп ейиш баданда туз йиғилиши, буйрак ва қовуқда тош йиғилишига, томирларда тиқилишлар ва суяк юмшашини келтириб чиқаради.
Энг яхши пишлоқ - қўй ва эчки сутидан қилинган пишлоқ, бринза ва оқ пишлоқлардир. Энг оғири - ёш қўй сутидан қилинган пишлоқ ва кремли пишлоқдир.
Туркиянинг баъзи жойларида халқ пишлоқни моғорлатиб (сақлаб қўйиб) ейди. Моғорланган пишлоқни ейиш одати бўлмаган баъзи киши- лар ҳам бундай пишлоқни яхши кўради. Хусусан, қон гуруҳи «0” бўлиб, пишлоқни ҳазм қилишда қийналганлар, моғорланган пишлоқни севади- лар, чунки ундаги микроблар ҳазм жараёнини осонлаштиради.

Сариёғ


Қадимдан малҳам ва дори сифатида қўлланилади.Сариёғ ошқозон ва ичакларни дам олдиради, вужудни қувватлантиради.
Қон гуруҳи «0” ёки “В” бўлган соғлом кишилар ҳафтада 2-3 марта сариёғ ейишади. Аммо сариёғ қон гуруҳи “А” в “АВ” бўлганларнинг мижозига тўғри келмайди, улар сариёғни ҳазм қила олишмайди. Ҳазм қилинмаган қолдиқлар сизлоғич, ҳўппоз ва томир қопламаларига сабаб бўлади.
Халқининг аксарияти “А” гуруҳли бўлган Тибетда халқ сариёғни сақлаб қўйиб ейишади. Пишлоқ каби сариёғнинг ҳам сақлаб қўйилгани осон ҳазм бўлади.

Нон


Буғдойнинг барча витамин, фермент ва микроэлементлари унинг муттик (ёки муртак)ида, қобиқ ва қобиқ остида тўплаган. Буғдой марка- зида эса фақатгина “чуқур уйқу ҳолидаги” крахмал бор.
Буғдой суғорилганда, сув унинг ферментларини эритиб, микроэле- ментларни ва витаминларни жонлантиради ва крахмалга оқизади. Фер- ментлар крахмални енгил шакарга айлантириб, муттик (ёки муртак - русча «зародыш»)га юборади. муттик ҳаракатга ўтиб, бўй чиқаради ва ҳаётини бошлайди.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 63
Ферментларнинг буғдой қобиғининг ичида қамалишининг ва крах- малнинг уйқу ҳолида тутилишининг ҳикмати буғдойнинг пайтидан ав- вал ўсиб кетмаслиги ва юз йиллаб бузилмасдан сақланиши учун. Бундан ташқари, буғдойдан ун килинганда, унинг қобиқлари (кепаги) эланиб, ажратилади, оғир ўлик крахмал ун қилинади. Бу жоҳилликдан бошқа нарса эмас.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бунга асло изн бермасдилар. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳнинг (с.а.в.) вафотларигача на оқ нон, ва на элак кўрдим”, деганлар.
Оқ ундан қилинган ноннинг ҳазми оғир, қондаги кислота миқдорини кўпайтиради. Оқ ундан қилинган нон сафро косаси, буйрак ва қовуқда тошлар пайдо бўлишига, майда (капилер) ва йўғон (вен) томирларнинг тиқилиб қолишига сабаб бўлади.
Табиий бўлмаган нон ичакларда “В” витаминини ишлаб чиқарадиган микробларни сустлаштиради. “В” витаминининг етишмаслиги асаб му- возанатсизлигига ва анемияга йўл очади.
Aчитқили, иссиқ нон бир қанча касаллик ва ичак қуртларининг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Хамиртурушли нон пишганидан кейин камида 3 соатдан сўнг ейилиши керак. Аммо ачитқисиз ёки табиий ачитқили тандир нонни баъзан иссиқлигида ҳам еса бўлади.
Янги ун қилинган эски буғдой кепагини ажратмасдан арпа ёки нўхот ачитқиси каби табиий ачитқи билан аралаштирилиб, тандирда пиширил- ган нон танага ҳаёт беради. Хамиртуруш билан ҳам нон қилса бўлади, яъни тайёрланган хамирдан парча олиб қўйилиб, кейинги нон хамири- га ачитқи сифатида қўшилади. Унинг хамири кеч шишади. Масалан, кечқурун қилинган хамир эртаси куни эрталаб шишган бўлади.
Нон ҳазмини осонлаштириш учун хамирга седана, занжабил, арпа- бодиён, зиғир уруғи, кардамон (ҳил), шивит уруғлари қўшилади. Нон устига кунжут сепилса, бу ҳам мақсадга мувофиқ.
Хамир қилганда турли унлар бир-бирига аралаштирилмаслиги керак, чунки ноннинг ҳазми оғирлашади (буғдой уни жавдар ёки арпа билан аралаштирилиши мумкин). Сариёғ, зайтун ёғи, ҳайвон ёғи, асал, му- раббо ва сабзавот таомлар билан бирга нон ейиш мумкин. Фақат гўшт, товуқ, балиқ, дон ва сут каби таомлар билан бирга нон ейиш ҳазмни қийинлаштиради ва соғликка зарарлидир.
Қадимдагилар буғдой ёки арпа унини сув, ёғ ва асал билан аралаш- тириб, кулча қилиб, пиширмасдан, қуёшда қуритиб ейишган. Шу тарзда бошқа таомга эҳтиёж сезмасдан соғлом бўлиб, 100 йилдан кўпроқ умр кўришган. Аммо бугунги кунда эски буғдой навлари, арпа, жавдар, қора буғдой тарих бўлиб қолди. Уларнинг ўрнига гени ўзгартирилган ва тер- минатор ген билан қуроллантирилган янги дон турлари келди. Терми- натор (қисирлаштирувчи) ген қўшилган буғдойни экиб, ундан кейинги йил учун уруғ олишнинг имкони йўқ.
64 Асосий егуликлар
Таркибида кўп миқдорда ёпишқон альбумин моддаси бўлгани учун гени ўзгартирилган буғдойларнинг (405-550 типларидек) ҳазми оғир ке- чади. Бу нав буғдой махсулотларини фақат барча дон махсулотларини яхши ҳазм қила оладиган “А” ва “АВ” қон гуруҳларига мансуб киши- ларгина ҳазм қила олишади.
Қон гуруҳи “В” бўлганларбўғдоймахсулотлари ҳазмидақийналадилар, қон гуруҳи «0” бўлганлар эса ҳазм қила олишмайди. Қон гуруҳи «0” бўлганларда буғдой альбумини ошқозон пардасини сўяётгандек таъсир қилади, ошқозон кислотасининг кўпайишига, гастрит, яра, H. Pylori ин- фекцияси, томир тиқилиши, ҳарорат билан боғлиқ касалликлар, қонда РН мувозанатсизлиги, аллергия, ревматизм, замбуруғ, астма ва тери ка- салликларига сабаб бўлади.
Унга қўшилган ва нон таркибида қўлланиладиган қўшимча моддалар ва гени ўзгартирилган ачитқи нон зарарини янада орттиради.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish