Мўминжон Абдураҳмон: Ҳурматли Ойдин хоним. Туркияда ўқиган ўзбек талабаларидан бириман. Бултур Измит шаҳрида бир конферен- ция бергандингиз. У ерда сизга «Наҳотки бутун бошли медицина xато қилаётган бўлса-ю, фақат сизнинг методингиз тўғри бўлса?» деган са- волга берган жавобингизни микрофон бузуқлиги сабабли яxши эшита олмагандим. Илтимос, агар малол келмаса, бу саволга яна бир жавоб берсангиз. Катта раҳмат.
Ойдин Солиҳ: Аслида, метод сўзи бу ерда бир оз ўринсиз. Олти ёшимда кўрганим бир воқеани айтиб берай, у узоқ йиллар давомида он- гимни ҳеч тарк этмади. Бизнинг бир итимиз бор эди. Унга биттаси тош отиб, пешонасини ёрди ва тош теккан жойда чуқур яра пайдо бўлди. Яра кун сайин катталаша борди, бир куни эрталаб бу ярани ғиж-ғиж қурт тўлдирганини кўрдим. Мен бувимга “итимиз ўлаяпти, ярасига қурт ту- шибди”, дедим.
412 Илова
Бувим эса “аксинча, ярага қурт тушган бўлса, демак, яра тузаляпти”, деди. Чиндан ҳам яра 2-3 кундан сўнгра тузала бошлади. Мени ҳайратга солган нарса – тузaлишнинг шу қадар даҳшатли кўриниши эди. Бу менинг тиббда илк тажрибам эди. Балки ўзимни тибб илмига бағишлаганимга илк туртки ҳам ўша воқеадир.
Йиллар ўтиб, клиникаларда яраларни қандай даволаганларини кўрдим. Бу даволаш услуби менга ўшандаёқ абсурд кўринди. Аммо бу ҳиссиётимни ҳеч кимга айта олмасдим, чунки одамларнинг зеҳни бошқа эди; улар, масалан, ўша ит ҳақидаги ҳикояни қабул қила олмасдилар. Айтсам, мени телбага чиқаришлари мумкин эди. Ана шундан кейин, мен яраларни тузатишнинг янги услубларини ахтара бошладим.
Бир баҳорда, Наврўз куни, Тошкентда, қўшни хотинлар билан сума- лак тайёрларкaн, хотинларнинг ўстирилган буғдой нишонасининг суви 3 килосини бир қоп ун билан аралаштиришганини кўрганимда буғдой суви худди унни эритгани каби йиринглаган ярадаги ўлик тўқималарни ҳам эритиши мумкинлигини англадим.
Бу кашфни мен бир аёлнинг қуймичида ҳеч тузалмаган, кўп амали- ётлардан сўнгра гангрена даражасига яқинлашган каттакон ярада синаб кўрдим. Яра соҳиби аёл бу яраси билан ўлишга тайёрлана бошлаганди, тузалишга ҳеч умиди йўқ эди.
Натижа ҳайратланарли бўлди. Яра тўрт ҳафта ичида тамоман битди! Шундан кейин, янчилган буғдой нишонасининг сувини меъда яраси-
га қарши, ичак яраларига қарши ва крон хасталигига қарши дoри сифа-
тида тавсия қила бошладим. Кўп одамлар шифо топди.
Шу тарзда, Аллоҳ менга касалликнинг аввал сабабини ўрганишни, кейин эса уни даволашни ўргатди.
Ислом дини билан шарафланганимдан сўнгра, ташхис қўйишнинг қадим услуби – генетик илмни ўргандим. Ва энди, замонавий тиббнинг боши берк кўчадан нега чиқа олмаётганининг сабабини биламан.
Тиббиёт олий ўқув юртларида ўқитиладиган китобларда жуда кўп ка- салликларнинг сабаби аниқланмаганлиги ёзилган. Ахир, касалликнинг сабаби номаълум бўлса, касалликни қандай қилиб даволаш мумкин?
Aвтомобил бузилса, таъмирчи олдин бузилиш сабабини аниқлаб, кей- ин таъмирлашга ўтади.
Касалликнинг сабабини аниқламасдан, таxминан қилинадиган даво- лар, таркиби ва таъсирини аниқламай туриб, бериладиган синтетик до- рилар беморнинг аҳволини яна ҳам ёмонлаштиради.
Шундай экан, бугунги кунда шифокорлар Гиппократ қасамёдидаги “Беморга зарар бермаслик”, маъносидаги моддани бажармаяптилар. Янада аниқроғи, бугунги кунда бу қасамёдни бажаришнинг имконияти йўқ. Чунки «Малики Ҳақнинг доираи амридан чиқиб, вужудга аралаш- санг, вужудга, албатта, зарар берган бўласан” .
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 413
Яъни, инсон Аллоҳ изн бермагани ҳолатларда, вужуд ишига ара- лашса, унга зарар келтиради. Фақат бугунги кунда тиббиёт дунёси ҳакамларининг Малики Ҳақнинг амирлар доирасидан ҳам, Малики Ҳақ ким эканлигидан ҳам хабари йўқ.
Аллоҳу Таоло ”Бир қулимга ақл берсам, муҳаққақ ҳидоят ҳам бера- ман”, дея хабар берди. Яна Ислом уламолари “табиб мусулмон, ақлли ва марҳаматли киши бўлиши керак”, дейдилар.
Ақлли инсон масалага турли нуқтаи назарлардан қарай оладиган ва аниқ қарорга кела оладиган одамдир.
Пайғамбаримиз (с.а.в): “Ҳақ Таоло xавф қаердан келаётганини би- ладиган, яъни ҳақ билан ботил бир-бирига ўхшаб, уларнинг фарқини билиш қийин бўлган бир пайтда, ҳақ билан ботилни ажрата олади- ган назарни яхши кўради”, деганлар.
Аслида, инсон соғлом бўлиши учун бошқа бир инсонга муҳтож эмас. Соғлиқни сақлашнинг йўли Қуръони Каримда, ҳадисларда, буюк уламо- ларнинг китобларида батафсил тушунтирилган.
Маълумки, жонли ва жонсиз барча мавжудотлар танлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган зикр ҳолида яшайдилар. Фақат инсон зикр қилиш ёки қилмасликни ўзи танлайди.
Бироқ, инсоннинг ҳужайралари ҳам барча бошқа жонзотлар каби, до- имо Аллоҳни зикр қилади. Иммунитет тизимига ўша ҳужайралар зикри- ни муҳофаза қилиш вазифаси юклатилган.
Ҳужайра ҳимоя остида бўлса, ҳеч нарса уни зикрдан тўхтата олмайди.
Инсон ҳаром қилинган нарсаларни еб, ҳаром дориларни истеъмол қилсагина, хужайраларнинг зикри ўзгаради ёки тўхтайди.
Замонавий технологиянинг барчаси, замонавий тиббиётда қўлланилаётган бутун дорилар, сув ва озуқалардаги бутун қўшимча мод- далар инсон организмидаги хужайраларни зикридан айиришга, ҳатто куфрга бошлашга хизмат қилади.
Зикрдан айрилган орган касалланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |