Бисфенол-А диоксин гуруҳига оид энг кўп қўлланилган модда- дир. Тайёр (пакетланган) егуликлар, пластмас шиша, детержан, косме-
406 Илова
тик ва баданпарвариш махсулотларида сақловчи (қўриқловчи) ўлароқ қўлланилади. Бисфенол-А тиш пастаси ва таом билан - оғиз орқали, пар- фюм ва детержанлар билан - нафас орқали қонимизга кирмоқда.
Ҳашорат дорилари, памперслар, ва пластикларда ҳам қўлланилган бу моддалар аёллик гормони острогенга тақлидан ишлаб чиқарилгандир.
Вужудида Бисфенол-А бўлган хомиладор аёлда остроген даражаси юксак бўлгани учун, бачадон оғзи очилмайди ва оқибатда цезар ама- лиёти қилиниши керак бўлади. Айни пайтда аёл вужудида андроген даражаси ҳам юксалади. Эркакларда эса, аксинча, уларда Бисфенол-А андроген даражасининг пасайишига сабаб бўлади. Бу ҳолат эркаклар- нинг хотинлашувига, аёлларнинг эса эркаклашувига, ҳар икки жинсда эндрометрозга сабаб бўлади. Оқибатда, хотинлар боласини туширади, эркаклар спермасида аномалия ва бепуштлик пайдо бўлади.
Фталатлар
Фталатлар пластмас махсулотларнинг эгилувчанлигини таъминлаш учун ишлатилади. Айни пайтда, лосьон, шампун, суюқ совун, детер- жан каби махсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Парфюм ва шампун идишларидан тиббий қувурларгача, пластик қоплардан тиш чўткаларигача, ўйинчоқлардан косметика ва дориларгача - ҳар соҳада қўлланилган фталатлар атроф муҳитга осонгина ёйилади.
Энг қўрқинчлиси, бу модданинг чақалоқ ўйинчоқларида, эмизи- кларда, памперсларда қўлланилишидир. Бу болаларда ёшлигиданоқ саратон касалига чалиниш хавфини туғдираётгани исботлангандир. Бу модда ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг тестостерон ишлаб чиқаришига тўсқинлик қилади, ўғил болаларда маний озлигига, жинсий органларида аномалияларга сабаб бўлади. Пенисларнинг нормадан кичик бўлишига, уретранинг пениснинг орқа тарафига ўтишига, моякларнинг ўз ўрнида турмаслигига сабаб - фталатлардир.
Яна фталат маний генетикасининг ўзгаришига, унинг сони ва ҳаракатчанлигининг озайишига, бепуштликка ҳам сабаб бўлмоқда. Фта- латлар кансероген (ракка мойил)дир. Айниқса, аёлларда кўкрак раки, эркакларда простата ва мояклар ракини орттирган бир моддадир.
Хулоса
Туғма бўлмаган қисирликдан осон ва қулай қутулиш бугунга қадар мумкин эди. Яъни вужудда тўпланган аспартам, фталат ва диоксинларни ҳожамат ва зулук воситасида вужуддан ташқарига чиқариб ташлаш мум- кин эди, аммо TiO2 бирикмалари бу ишни ниҳоятда қийинлаштирмоқда. Бизга кўра, G4 технологияси ҳаётга татбиқ этила бошлагандан сўнг эса, TiO2ни баданимиздан чиқариб ташлаш деярли имконсиз ҳолга келади.
Инсон насли таҳликада дер экан, буни бир муболаға бўлсин деб эмас, шу юқорида кўрсатилганларга суяниб айтмоқдамиз.
Ноябр, 2011 йил
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 407
Do'stlaringiz bilan baham: |