Нашрга тайёрлаган



Download 0,95 Mb.
bet249/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Номсиз: Ассалому алайкум, ҳурматли Ойдин xоним. Сиз замонавий тиббиёт пойдеворидан бошлаб xатога қурилган, дейсиз. Бу уколга хам тааллуқлими? Инсоннинг бадани, қон томирига нина орқали дори юбо- ришга муносабатингиз қандай? Ундан кейин уколдан олдин баданнинг нина санчиладиган жойи спирт билан артилади. Бироқ Тошкентда биз намозxон мусулмонларнинг таркибида спирт бор, деб атирларни ба- данларига суртмасликларини, Араб мамлакатларидан олиб келинадиган атирларни суртишларини биламиз. Бунга муносабатингиз қандай?
Ойдин Солиҳ: Бу саволга жавоб беришдан олдин, сизга ўн саккиз минг оламдаги бутун жонли ва жонсиз борлиқлар Аллоҳни давомли ва мажбурий зикр қилишларини эслатмоқ истардим. Фақат инсон зотига Аллоҳни зикр
414 Илова
этиш ёки этмаслик ихтиёри берилган. Инсон бир нафс ўлароқ, Аллоҳни зикр этмаслиги мумкин, аммо унинг баданидаги бутун ҳужайралар, ўн саккиз минг олам борлиқлари каби, давомли ва мажбурий зикрдадир.
Бунга илова ўлароқ, ҳазм жараёнининг тўрт босқичдан иборат экан- лигини эслатишимиз керак: биринчи ҳазм - оғизда, ошқозонда, ича- кларда, иккинчи ҳазм - жигарда, учинчи ҳазм - қонда, тўртинчи ҳазм ҳужайраларда содир бўлади.
Ҳар қандай овқат ёки дори илк учта ҳазмда энг хавфли зарарлардан иммунитет механизми билан тозаланади ва тўртинчи ҳазмга мумкин қадар тозаланган ҳолда келади.
Яна бир муҳим хусус шундаки, ҳар ейилган луқма учта ҳазмни ке- чиб, тўртинчи ҳазмда ҳужайраларнинг митохондрияларида электромаг- нетик тўлқинлар ишлаб чиқаради, бу - Ислом дини нуқтаи назаридан

  • Аллоҳга зикрдир. Ичилган дори ҳам, бу тўртта ҳазмдан ўтиб, зикр иш- лаб чиқаришга таъсир этади. Шу боисдан, инсон меъдасига тушган ҳар бир луқма емак «ҳалол» сифатини ташимоғи керак.

Ислом динида «Таомни ейиш одобида» тўрт фарз, тўрт суннат ва тўрт мустаҳаб бор.
Биринчи фарз - емaк(ёки дори) қаердан келгани, қандай тайёрланга- нини билмакдир. Икинчи фарз - емакни (ёки дорини) «Бисмиллаҳир- роҳманир-роҳийм» билан бошламоқ. Инсон биринчи фарзни бекор қилиб, иккинчисидан бошласа, емак (ёки дори) шубҳали ёки ҳаром бўлса - Аллоҳга қарши адабсизлик қилган бўлади ва гуноҳга ботади. (Яъни шубҳали ёки ҳаром емакни «бисмиллоҳ» билан бошлаб, сўнггида
«Алҳамдулиллоҳ» деса)
Агар дори тўғридан-тўғри қонга қабул қилинаётган бўлса, иммун си- стемаси тарафидан тозаланишга улгурмаган бу дори, ўзининг бутун ман- фий жиҳатлари билан ҳужайраларнинг зикрига салбий таъсир қилади.
Беморга қон қуйилиши таҳликадан холи эмасдир. Бу ерда унутилмас- лиги керак бўлган нарса - қоннинг ҳаром бўлгани ва ҳеч бир шаклда қўлланмаслик лозимлигидир.
Энди Араб мамлакатларидан олиб келинадиган атирлар ҳақида бир оғиз сўз: Бу атирлар Арабистон ярим оролидан келтирилган, аммо уларнинг ҳаммаси дунёнинг тамоман бошқа бир нуқтасида ишлаб чиқарилади. Агар улар ҳақда тафсилотлироқ билги олмоқ истасангиз,
«Парфюмер» деган фильмни томоша қилинг.
Бу фильм нақадар даҳшатли бўлмасин, у «атир» балоси ҳақидаги ҳақиқийдаҳшатнинг 10%иниҳамтасвирлаб бераолмаган. «Атирлар»нинг инсон психикасига таъсири, бу фильмда кўрсатилганидан юз чандон таҳликалироқдир.
Сунъий хушбўй ҳидлар (ароматлар) нозик модда бўлгани учун сўлак безлари, асаб тизими ва руҳга тўғридан-тўғри таъсир қилади.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 415
Инсон мияси фикрни, кўз кўрган ва қулоқ эшитган нарсаларни назо- рат қила олади. Ўз фитратига уйғун нарсаларни қабул қилиб, қолганини рад қилади. Фақат мияда ҳидларнинг таъсирини бошқара оладиган ускуна йўқ. Шу боис, ҳидлар ҳеч бир тўсиққа учрамай, тўппа-тўғри инсон руҳига таъсир қилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадисларига кўра, баъзи ҳидлар фаришталарни чақириб, ёвуз руҳларни қувади. Ма- салан, исириқ, мушк, анбар, гул, райҳон, хина ҳидлари фаришталарни чақиради.
Баъзи ҳидлар эса ёвуз руҳларни чақиради, фаришталар у ҳидларга дош бера олмай, у ердан узоқлашадилар. Спирт, сигарет, сийдик, ит ҳиди, ўлимтик, қон каби нажас моддалар ва баъзи ўсимликлар ҳиди шу- лар жумласидан.
Авваллари ҳидлар табиий йўллардан олинарди. Масалан, мушк ҳиди

  • кийикларнинг жинсий безларидан, гул, фиалка, лаванда, ясмин, атир ҳиди - тўғридан-тўғри ўсимликлардан олинар эди. Бугун косметик ва ба- данни озиқлантирувчи моддалар, озиқ-овқат маҳсулотларида қимматбаҳо табиий ароматлар ўрнига ҳид ва таъм берадиган «табиий»га яқин аро- матлар қўлланилмоқда. Ген технологияси ва нанотехнология воситаси- да - мушк, гул ҳиди, қайта ишланган гўшт, сариёғ, сут ва қатиқ хушбўй ҳидлари, турли асал, қаҳва, қўзиқорин, апельсин, қулупнай, нок каби мева ва сабзавот ароматлари, ялпиз, долчин, занжабил, дарахт сақичи каби қоразираворлар ароматлари - арзон йўл билан кўпайтирилмоқда.

Қадимдан бери табиий ўсимликлардан табиий йўллар билан олин- ган ва «эссенциал ёғ» ёки «ҳавога тарқалувчи ёғ» номли ҳидли ёғлар юз йиллардан бери қўрқув, андиша, стресс, депрессия каби руҳий муам- моларни, бош оғриғи, ҳузурсизлик ва тери касалликлари каби жуда кўп муаммоларни даволашда қўлланиб келинмоқда.
Ҳидларнинг даволаш йўлида ишлатилиши ва жиддий муаммолар- ни еча олиши ҳидлар инсон мияси ва баданига қандай катта таъсирга эга эканлигини кўрсатмоқда. Шундай экан, ҳидларнинг бу қадар кучли таъсирга эга эканлигини ҳисобга олсак, бугунги кунда «табиий»га яқин ароматлар ғирт тескари таъсир кучига эга.
Яъни, арзимас кўринган бу аромат, киши мувозанатини бузади, уни депрессияга ёки турли касалликларга мубтало қилади.



Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   245   246   247   248   249   250   251   252   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish