Титандиоксид дунёда энг ёйғин қўлланилган минералдир ва нано- технологиянинг учта асос моддасидан биридир. Табиий минерал бўлган титаниумдиоксит нанотехник услубда атом шакли ўзгартирилиб, актив бир нанопарча форматига солингандир. Фотон нури остида титаниумди- окситнинг органик моҳияти кимёвий реакция оқибатида парчалана бош- лайди. Бу сунъий жараён ўсимликларда яшанган фотосинтезга ўхшайди. Фотосинтез - ўсимликларнинг қуёш нури остида - карбондиоксит ва сувдан органик модданинг хосил бўлишидир. Титандиоксид бунинг те- скарини қилади: органик моддаларни парчалаб, уларни карбонодиоксит ва сувга ажратади. Бунинг маъноси шу демакдир: титаниумдиоксит на- нопарчалар ҳар қандай бир органик модда, ҳар қандай жонли ҳужайрага тегганида, уларни парчаланишига олиб келадиган кимёвий реакцияни бошлаб юборишга қодир мудҳиш бир хусусиятга эга!
Бугун Титандиоксид озиқ-овқат моддаларида, шакарда, муроббо- да, сақичда, шакарда, қандда, тузда, карбонатда, сутли ичимликларда, сутда, сут кукунида, пишлоқда, пишлоқ сувида, маргаринда, унда, ха- мирда, товуқда, гўштда, балиқда, денгиз махсулотларида, сўя махсулот- ларида, тиббий дориларда, баданпарвариши (крем, атир-упа, парфюм, косметика) махсулотларида, тиш пастасида, детержанлардa оқартувчи, нам тутувчи, бузилишдан сақловчи, ёки микроб ўлдирувчи сифатида қўлланилади.
Шунингдек, ҳавони тозалаш учун ва ёки сув омборлари, дарё ва кўлларга ичимлик суви олиш мақсадида титаниумдиоксит нанопарча- лар сепилмоқда.
Бундан ташқари, ўз-ўзини тозалаган ойналар, қоплама материалла- ри, девор бўёқлари, рўмол, газмол ва кийимлар ҳам нанопарчалар билан ишлаб чиқарилмоқда.
Оғиз, тери ва нафас йўли билан вужудга кирган нанопарчаларнинг ор- ганизмни тарк этмасдан тўқималарда бирикиб, буйракларга катта зарар бергани тасбит этилди. Бундан ташқари, нанопарчалар жонли хужай- раларга ўтганида, ҳужайраларни, айниқса, мия ҳужайраларини вайрон этиб, генларни мутацияга дучор қилишга қодир эканлигини ҳам кўрдик.
Косметикада ва қуёш кремларида кенг қўлланилаётган титаниум- диоксит ва цинко-оксид нанопарчалари нурга хассосдир, қуёш остида қолган терида ДНК ўзгаришларига олиб келиши мумкин. Терида бир яра бўлса, у орқали қон оқимига кирган нанопарчалар мия, юрак, жигар,
404 Илова
буйрак, талоқ, суяк илиги ва нерв тизимига ҳам ўзининг салбий таъси- рини ўтказа олади.
Нанопарчaлар ҳужайра ичига кира оладилар, митокондрини ҳароб этиши мумкин, демак, энергия ва протеин ишлаб чиқариш жараёнининг бузилишига, ДНК мутациясига ва ҳужайранинг ўлишига олиб келиши мумкин. Нанопарчаларнинг энг кўп жигарга, кейин талоққа ёйилгани кўрилмоқда.
Сичқонларга берилган карбон нанопарчанинг буйрак ҳужайралари ўлимига сабаб бўлиб, янги ҳужайранинг ўсишига тўсиқ бўлгани тасбит этилгандир. Ҳолбуки, сув тозалаш системаларида карбон нанопарчала- ри кенг қўлланилмоқда ва, демакки, сув билан бизнинг организмимизни ишғол этмоқдадир.
Озиқ-овқат саноатида қўлланилган ранглантирувчи моддаларнинг ге- нотоксик таъсирлари, уларнинг гормонал бузуқликлар ва неврологик ха- сталикларга олиб келиши исботланган. Титандиоксид (TiO2) дунёда иш- лаб чиқарилаётган ранглантирувчи моддаларнинг 70%ни ташкил қилади.
Бугун ҳар бир кишининг ичимлик ва озиқ-овқатда кунига 300 грамм титаниумдиоксит истеъмол қилгани тахмин этилмоқда. Нанотехнология саноати чиқиндилар шаклида атроф-муҳитга ташланганида, тупроқ, сув ва микрофлорага катта зарар беради. Бу, ўз навбатида, шундай муҳитда етишадиган озиқ-овқат сифатини ҳам бузади.
Тадқиқотларга кўра, TiO2 нанопарчалари инсон манийсидаги ҳаракатчанлик ва тиғизликка катта зарар беради, тестестероннинг ту- шишига сабаб бўлади. Хистопатологик топилмаларда Ti02 нинг маний ғилофида эпителиум қалинлашувига, моякларрдаги қон айланишининг бузилишига ва варикозга сабаб бўлаётгани кузатилгандир. Бутун бу тадқиқотлар ҳам, TiО2 нинг жонли организмларга келтириши мумкин бўлган кулфатнинг бутун даҳшатини кўз олдига келтиришимизга кам- лик қилади, албатта.
TiО2 наноўғит сифатида энди зираотда (қишлоқ-хўжалигида) ҳам қўлланила бошлади. Юқорида эслатилган махсулотлардан узоқ туриб, титаниумдиоксит зарарларидан сақланмоқ эҳтимол мумкиндир, аммо унинг зираотда борлиги, ундан сақланишни имконсиз ҳолга келтириб қўймоқда.
Бугун Америка ва Оврупада полиция итларининг тишларига титан қоплама қўйиб, итни компьютер орқали бошқармоқдалар. Миялари ком- пьютер тарафидан бошқарилаётган бу ҳайвонлар худди терминаторлар каби қўрқувсиз махлуқдирлар. Бу нуқтада диққатимизни тортадиган нарса - тиш қопламасининг нега айнан титандан қилинганидир. Чун- ки титан нанотехнологик компьютерлар ишлаб-чиқаришда қўлланилган асос моддадир. Бу титандан имплант тиш қўйдирган кишилар ҳам ком- пьютер орқали бошқарилиши мумкинми, деган саволни туғдиради. («Зеҳн назорати» бўлимига қаранг)
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 405
Do'stlaringiz bilan baham: |