Нашрга тайёрлаган



Download 0,95 Mb.
bet241/257
Sana09.06.2022
Hajmi0,95 Mb.
#647992
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   257
Bog'liq
Haqiqiy tibbiyot kitobi

Феромонлар


Феромонлар - микроорганизмлар, монтор (замбуруғ), ўсимлик, ҳашоратлар, ҳайвон ва одамгача - бутун жонзодларда бир-бирига нис- батан қўрқув, ҳукмронлик, жинсийлик ва бошқа ижтимоий ҳатти- ҳаракатни белгилайдиган моддалардир.
Феромонлар 2 гуруҳдир:
Биринчиси, вужуднинг исиши билан буғланиб, партикуляр ҳолда тарқайдиган ёғсимон кимёвий ҳидлар. Булар ҳатти-ҳаракат ўзгаришига олиб борадиган сигнал-феромонлардир.
Иккинчиси - ўпишганда ва тери воситасида ўтадиган жинсий гормон- ларнинг ишлаб чиқарилишини орттирган протеин шаклидаги ҳидсиз феромонлар.
Феромонлар қўлтиқ ости, аёл кўкраги учлари, бурун тешиклари ора- сидаги тери, устки лабда, теридаги қил остларида; сўлак, бурун, сийдик, ахлат ва вагинал суюқликларда мавжуддир.
Феромонлар ижтимоий ҳатти-ҳаракатларни, жинсий гормонларни, ҳомилаликни, расидалик ва ёки қариликни назорат этади. Эр-хотин ўртасидаги уйғунликни таъминлайди. Бир неча гормонни фаоллашти- риб, метаболизмани кучайтириши мумкин.
Бирор бир туйғу энг юксак чўққига чиққанида ёки ўлим онида, ўлимдан бир оз сўнгра феромонлар ҳам ўзларининг энг юқори чўққисига чиқади.
400 Илова
Ҳидларнинг нафас орқали кириши бурун ичида жойлашган
«vomeronazal organ» воситасида амалга ошади ёки тери воситасида эми- лади ва ҳужайраларга киради.
Ҳид - мия тарафида назорат қилинмасдан, тўғридан-тўғри вужуддаги зарур манзилга етиб борадиган ягона сезги. Ҳиддан бошқа бутун сезги- лар мияга келиб, у ердан тарқатиш маркази орқали вужудга тарқалади.
Табиий ҳидларнинг инсон руҳига ижобий таъсири ҳақида анча-мун- ча тадқиқот бор. Табиий ҳидларнинг хотирани кучайтирувчи, оғриқни тўхтатувчи, ором олдирувчи, бахтиёрлик ҳисси уйғотувчи хоссалари бор. Аммо синтетик ҳидлар хотирани заифлатувчи, ғамгинлик туйғуларини, депрессияни кучайтирувчи нейротоксик кимёвий моддаларга эга. Улар астма, синузит каби аллергияларга, буйрак, юрак, жигар, ўпка ва им- мун системасини ҳароб қилишга, ҳомиланинг тушишига, простата ва кўкрак ракига, диабет, гипертироидизм ёки гипотироидизм касалликла- рига; жинсий органларнинг анормал етишувига, жинсий гормонларнинг бузуқлиги ва бу сабабли гомосексуализмга сабаб бўлмоқдадир.
Кўпчилик хушбуй ҳидларнинг асрлар аввал олингани каби гул ва чечаклардан олинган ва шунга яраша табиий ва зарарсиз деб ўйлайди. Ҳолбуки, бугун парфюм ишлаб чиқаришда синтетик феромонлар қўлланмоқда, 95 % хом нефтдан қилинмоқда. Ичидаги кимёвий модда- ларнинг аксарияти мутагендир, токсик ва кансароген (рак) психотропик моддалардир. Шунингдек, бу моддалар табиий атирдан 200-2000 марта қувватлидир. Табиий атир (ҳид) қисқа вақт ичида таъсирини йўқотади, аммо сунъий (синтетик) парфюм-атирлар йилларча йўқолмайди, фақат 260 даража иссиқликдагина йўқолиши мумкин.
«Greenpeace»нинг 2005 йил қилган бир тадқиқотида тасбит этил- ган “фталат эстерлари ва синтетик мушк» парфюм ичидаги кимё- вий заҳарлардан фақат иккитасигина холос. Энг кўп қўлланилган 25 атир (парфюм)ни тадқиқ этиб, улар атрофга 17 тур заҳар сочгани ҳам аниқланди. Булар ичида парфюмлар, алкоголсиз эссенциялар, спрей- лар, автомобилга сепиладиган атирлар, детержанлар, юмшатувчилар, лосьонлар, баданга суриладиган хушбўйликлар, шампунлар ва ҳоказо бор эди. Булардан синтетик остроген ва андрогенлар (синтетик мушк)

  • қисирликка, кўкрак ракига сабаб бўлса, фталатлар - манийнинг бузи- лишига олиб келмоқда.

Баданга сурилган парфюм ва лосьон каби хушбуй моддалар 30 дақиқа ичида баданга сингиб, вужуд тўқималарига киради ва органларга етиб боради, она сутига аралашади. Шу сабабли кўпгина чақалоқлар ўз она- ларини эма олмаяптилар.
Бу заҳарли кимёвий моддалар атир(парфюм) қўлланган ҳар киши- нинг идрорида (сийдигида) тасбит этилмоқда. Яна-да қўрқинчлиси, ду- нёга келган 10 чақалоқдан 7 тасининг идрорида айни кимёвий моддалар топилмоқда.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 401
Ҳидлар (атирлар) она қорнидаги боланинг жинсий ривожланишига ҳам зарар беради; қиз болаларнинг вагина торлиги, эркак боланинг пе- нис ва мояк безларининг ўсмай қолишига сабаб бўлмоқда.
Кийимга сепилган парфюмларда ёки ҳидли детержанларда тақлика яна-да катта, чунки улардаги ҳидни йўқотиш амри маҳолдир. Пар- фюмлардаги остроген каби моддалар - эркакларда, детержан ва баданга суриладиган ҳид-кремлардаги тестостеронсимон моддалар - аёллар- да гипоталамусда феромон таъсирини уйғотгани учун бу моддаларга боқимандалик пайдо бўлиб, эркакнинг аёлга, аёлнинг эса эркакка жин- сий лоқайдлигини туғдирмоқда. Табиий атирлар вужуддаги гормон ва руҳ мувозанатига иммун системаси назоратидагина таъсир қила олади. (Маълумки, дунёда энг машҳур атирлар Страсбургда ишлаб чиқарилади).
Синтетик атирлар эса табиийларидан 200 марта кучли бўлгани учун, уларнинг таъсири иммун системасини топтаб ўтиб, протеин ва энер- гия ишлаб чиқариш жараёнини, руҳ ва зеҳн фаолиятини, ҳатти-ҳаракат бошқарувини тамоман ишғол этади.
Бугун ҳидларнинг нейрологик хусусиятидан иш жойида меҳнат унумдорлигини юксалтириш, маркетларда сотишни орттириш учун, стресли давраларда инсонларда ҳузурга эриштириш учун фойдала- нишга уринмоқдалар. Яна-да олдинга кетиб, бу услуб ила инсон ҳатти- ҳаракатларини бошқаришга, зеҳний фаолиятларни назорат остида ту- тишга уринмоқдалар.
Олмониялик ёзувчи Патрик Сускинднинг «Das Parfum» деб атал- ган романида парфюмларнинг таркиби, уларнинг ишлаб чиқарилиши, зеҳнга ва руҳга таъсири ҳақда батафсил ҳикоя қилинади. Ҳатто бу роман асосида «Parfumе» номли фильм ҳам ишланди. Фильм қаҳрамони бир қотил. Бу кимса баданида ҳид бўлмаган, кўримсиз, ҳатто итлар (улар- нинг ҳид олиш қобилияти кучли бўлади) ҳам эътибор қилмайдиган бир махлуқ.
Аммо Қотилнинг мудҳиш бир ҳид олиш истеъдоди бор. Фильмнинг сўнгги саҳналари ниҳоятда маънодор: Қотилнинг бошини кундага қўйишдан олдин, унинг сўнгги истагини сўраганларида, у қўлидаги атир шишасининг қопқоғини очишни истайди. Бу кичик атир шишасида қотил ўлдирган хотинларнинг баданидан олинган феромон қоришими (ҳидлар) бор эди. Шишанинг қопқоғи очилганда, хозиргина қотилнинг ўлимини интизорлик билан кутаётган оломон қотилни бир фаришта, бир тангри каби қабул эта бошлайди.
Пайғамбаримиз(с.а.в) «Дажжолнинг манглайида «кофир» деган ёзув бўлади, ўқишни билган ва билмаган ҳам буни ўқийди. Шунга қарамай ҳар ким унга «Роббим» деяжакдир», дея башорат қилган эди.
Қотил қўлидаги шишадан таралган ҳид таъсирини кўрар экан, худ- ди Дажжол каби: бу парфюм билан «Мен дунёда халқларни ўзига тобе қилиб, ҳукуматларни қўлга оламан, Масиҳ эканимни айтаман, истасам,
402 Илова
уларнинг ҳаммасини жаҳаннамга юборишим мумкин», деб ўйлайди. Аммо бунинг ҳали вақти келмаганини у билади... Қотил қўлидаги шиша ичидаги парфюмни устига тўкади ва дор остидан тушиб, оломон орасига юради. Оломон унга ёпишиб, даҳшатли шаҳват билан қучоқлаб-ўпиб... сўнгра ея бошлайдилар! Ва биргина Қотил улкан Оломонга айланиб, ду- нёда яшашга давом этади.
Пайғамбаримиз с.а.в.: «Нимани еб-ичаётганингизга эътибор қилинг, фарзандларингиз сиз еб-ичганларингиздан хосил бўлади», деган эди.
Баданимиз ҳиди - руҳимизнинг ҳидидир. Ҳид бўлмаса, демак руҳ ҳам йўқ. Пайғамбаримиз (с.а.в): «Инсон ўлганда, руҳ ҳар бир қил тубидан чиқади», деган. (Бугун баданидаги тукларни лазер эпиляцияси восита- сида йўқ қилиб, руҳга зиён бераётган хонимлар буни бир ўйлаб кўрсин).
Яна ҳадис: «Жинсий яқинлашувдан сўнгра ғусл қилинг (юви- нинг), токи сув ҳар бир қил тубига тегсин, чунки шаҳват моддаси қилларнинг остидан чиқади». (Бу ҳолда рекомбинат ДНК махсулоти бўлмиш феромонлар, шампун, суюқ совун ва ҳоказо билан олинган таҳорат ва ғусл нақадар ишончли?)
Баъзи ҳидлар малакларни жазб этиб, хабис (ифлос) руҳларни узоқлаштирса, баъзи ҳидлар хабис (ифлос) руҳларни жазб этиб, малаклар- ни узоқлаштиради. (Масжидлар, турбалар, Қуръон курсларида фаришта- ларни жазб этадиган табиий атир қўлланилаяптими ёки ҳабис руҳларни чақирадиган синтетик «атирлар»ми? Намозлар сунъий ҳидли жойномозда қилинмаяптими? Аёлларимизнинг бошлари синтетик ҳидли рўмол билан ўртилмаганми? Қўлланаётган тасбиҳингиз Хитойда ишланиб, синтетик атирга ботирилмаганми мабодо? Ғассоллар майитларимизни сунъий ҳидли совун билан ювиб, сунъий мушк сепмаяптими кафанларига?)
Ҳидлар ҳақда 25 ёшлик бир аёлнинг хикоясини келтирмоқчиман. Ба- давлат ва гўзал аёл, депрессия ва ҳолсизликдан шикоят қилди. Ғалати бир шаклда тишлари худди қум каби уваланиб, тўкила бошлаганди. Тадқиқимизда аёлнинг детержан ва атирларга нисбатан кучли эҳтироси борлиги маълум бўлди: «Маркетга ўзим бораман. Уйдаги ёрдамчиларим- нинг қўлланиши керак бўлган детержанларни шахсан ўзим ҳидлаб-ҳидлаб танлайман ва танлаб, буни оламиз, дейман», дея ҳикоясини бошлади аёл.
Мен ундан энг севган детержанингиз қайси? деб сўраганимда, «Мистер Мускул» деб жавоб берди. «Уни шу қадар ёқтираман-ки, уни ичгим кела- ди, аммо ичсам ўлишимни билганим учун, ундан бурним тагига, иягимга ва тилимнинг учига суртаман ва ҳидлаб тўя олмайман!», деди хотин.
Мен ундан «Эрингизни севасизми?» деб сўрадим. У «Севаман, аммо ёнимга яқинлашишини истамайман», деди.
Хотиннинг қаттиқ боғланиб қолган нарсаси, аслида, детержан эмас, балки ундаги ҳидлар - психотропик моддалар, жинсий гормонлар, андрогенлар эди.
Бу ғалати ҳикоянинг турли версияларини бошқа аёлардан ҳам эши- тиш мумкин.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 403
Оилаларда ҳузурсизлик манбаи бўлган детержан ва парфюмга боғликликнинг оқибати фақат эрига жинсий лоқайдлик билан чеклан- майди. Бу айни пайтда ахлоқий, руҳий ва ижтимоий муаммодир. Бугун дунёда ҳидлар воситасида нималар амалга оширилаётганини тезроқ билишимиз ва бунга қарши оиламизни, инсон зотини ҳимоя этиш учун тадбир олишимиз лозим.

  1. Download 0,95 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish