Қуйида айтилган аллергия курси давосида эса баҳор тумови тез йўқолади:
Анафилакси шоки: Баъзи аллергик касалликларда, анафилакси дейилган, бирданига бошланган, таҳликали ва такрорланувчи, шок буҳрон(кризис)лар бўлиши мумкин.
Бу антибиотик ёки ари чақиши каби аллергенлар билан алоқадан сўнг бошланган, кам учрайдиган ҳолатдир. Юзда, лабда, тилда, томоқда шишиш, қичиш ва қавариш; қусиш, қорин оғриғи ва ич кетиши, иссиқ чиқиши, терлаш, конвулсия, юрак уришининг бузилиши, иссиқнинг ту- шиши, нафас қисиши, хириллаш, қизариш, нафас тўхташи каби анафи- лаксия симптомларининг даражалари бу ҳолатга боғлиқ тарзда ўзгаради.
Оғир анафилаксия ҳолатлари кам учраса-да, бир неча дақиқа ичида ўлим билан тугаши мумкин.(“GMO”, “Қўшимча моддалар”, “Дори- лар” бўлимларига қаранг.)
Умумий даволаш
Аллергияни даволашда асосий принцип - аллергенга сезувчанликни камайтириш ва аллерген билан алоқани узишдир.
Аллергенга сезувчанликни камайтириш учун, аввало озиқланишни тартибга солиш ва умумий даволаниш керак. (“Касалликлар сабабла- ри”, “Таом ва ичимликлар”, “Дорилар” бўлимларига қаранг.)
326 Касалликлар ва уларнинг давоси
Уй чанги, моғор қўзиқоринлари, уй ҳашоратлари, мушук, ит, қуш пат- лари, полен, апельсин, қулупнай, сут каби табиий аллергенларга боғлиқ аллергияларда жигар тозаланиши қилиниб, аллергенга реакция (сезув- чанлик) камайтирилади ёки йўқотилади.
Фақат, таомларга қўшилган GM моддали ёки синтетик қўшимча мод- далар, синтетик ва кимёвий тиббий дорилар, эмлашлар, кир порошокла- ри ва токсик хусусиятли моддалардан умуман фойдаланмаслик лозим.
Чунки бу сунъий аллергенларга қарши иммунитет тизими албатта аллергия келтириб чиқаради. Иммунитет тизими кучли бўлса, у ток- сик моддаларнинг танадаги аъзо ва тизимларга аллергия билан ўтиш йўлларни ёпади. Ва бу аллергия жигарни тозaлаш билан йўқолмайди, аммо унинг шиддати ва таҳликаси озаяди. (“Қусиш” бўлимига қаранг)
Сигир сути қон гуруҳи - “А” ва “0” бўлганларга табиий аллерген бўлгани, уларнинг мизожига тўғри келмагани учун - сут ичмасликла- ри керак. Сут кукуни эса ҳамма учун аллерген ҳисобланади. (“Сут” бўлимига қаранг.)
Сунъий озиқланган товуқлар тухуми, туриб қолган тухум ва тухум кукуни ҳам барча учун турли даражаларда аллергендир ва соғлиққа таҳдиддир. Аммо табиий озиқланган товуқнинг янги тухуми ҳеч кимга аллерген эмас. (“Товуқ гўшти ва Тухум” бўлимига қаранг.)
Афсуски, бугун тухум ва сут учун қилинган аллергия тестида тухум кукуни ва сут кукуни масъулиятсизларча ишлатилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |