Заъфарон шодаларидан бир тутам олиниб, 100-150 гр иссиқ сув билан аралаштирилади ва бир кун қолдирилиб, сўнг сузиб ишлатилади.
Юқорида келтирилган бир ойлик даводан сўнг:
Ҳар куни эрталаб бир ош қошиқ янги туйилган седана + бир ош қошиқ майдаланиб, элакдан ўтказилган бўйимодарон + бир ош қошиқ асал ара- лаштирилади, ҳосил бўлган қоришма иккига бўлинади ва пешингача икки мартa кўк чой билан ичилади. Оч қолганда олма, грейфрут, сабзи сувлари ичилиши мумкин, фақат пешингача ҳеч бир бошқа нарса истеъ- мол қилинмайди. Пешиндан сўнг мизожига мос келган бирор таом еса бўлади. 3-5 кун шу тарзда давом эттирилади.
Бундан сўнг:
Ҳар куни кечқурун 1/4 чой қошиқ туйилган сано + 70-100 гр сачратқи баргининг суви + 50 сув + озроқ заъфарон қўшиб, ичилади. Сачратқи
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт» 185
барги сувининг ўрнига қичитқи ўти суви, бир ош қошиқ янги сиқилган занжабил суви, турп баргининг суви ёки дамланган мойчечак чойи ичи- лиши мумкин.
Бу дорини, ич қотиши бўлмаса - ҳафтада икки-уч марта, ич қотиш бўлса - ҳар куни кечқурун 1 ҳафта ичиш керак бўлади. Бу ерда сано қонни ва жигарни тозалаш мақсадида қўлланилади.
Мазкур 10-12 кунлик курс ҳар 3-6 ойда бир марта такрорланади. 2-3 ойдан сўнг тузалганига амин бўлиш учун шификорга борса бўлади
1-2 йил давомида ҳафтада бир марта 36 соатлик очлик рўзаси тутила- ди. 7 марта 3 кунлик очлик, кейин яна 10 кунлик очлик рўзасини тутиш жигарни аввалги, яхши, аҳволига қайтаради.
Жигарни тозалаш ва кучлантириш хусусияти бўлган қичитқи ўти, селдир, унинг япроғи, петрушка, кашнич, сачратқи (улар янги ёки қурутилган ҳолда, чой ҳолида, овқатга ёки салатга қўшилган ҳолда) ис- теъмол қилиниши мумкин. Бу муолажани йилда бир марта такрорлаш керак.
Цирроз
Жигар циррозининг энг асосий сабаблари - аввалдан ўтказилган ви- русли ёки токсик гепатит, алкоголизм ёки сурункали юрак етишмовчи- лигидир.
Аммо баъзи ҳолларда, циррозга йўлиқишда алкоголга боғлиқлик, юрак етишмовчилиги ёки вирусли гепатит эмас, бошқа сабаблар кузати- лади. Бу касалликка олиб келувчи асосий сабаблардан бири - oвқатдан кейин мева ейишдир. (“Бир-бирига зид таомлар” ва “Аралаш та- омлар” бўлимларига қаранг.) Жигар циррози бир сабабдан эмас, бал- ки бир қанча сабабдан бўлса ҳам, касалликнинг кечиши ўзгармайди. Жигар ҳужайраларига зарар берадиган ҳар қандай омил туфайли ҳужайраларининг ўрнини боғловчи тўқималар эгаллайди.
Ортиқча даражада кўпайган боғловчи тўқималар кейинроқ ўзининг атрофидаги ҳужайра ва томирларни сиқиштиради. Натижада жигарда қон айланиши камайиб, кислород етишмовчилиги ортади. Циррознинг ортиқча боғловчи тўқималар ишлаб чиқариши – қон айланишининг из- дан чиқишига, қон айланишининг издан чиқиши – доимий заҳарланиш ва яллиғланиш-ларга, доимий заҳарланиш ва яллиғланишлар эса – им- мунитет тизимининг заифлашишига олиб келади. Цирроз касаллиги- нинг давоси оғир бўлиши билан бирга ундан тузалиш жигардаги касал- ликнинг босқичига ва беморнинг ёшига боғлиқ. Касалликнинг оҳирги босқичида жигар катталашиши ҳам, кичиклашиши ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |