Баҳодир (Европа):
Ассалому алайкум, муҳтарам Ойдин хоним. Ибн
Сино руҳий беморларни мусиқа билан даволаган, деб эшитганман. Сиз
мусиқа билан даволаш ҳақида қандай фикрдасиз? Мисол учун, бугун
руҳий мусулмон беморни даволаш учун қандай мусиқаларни тинглашни
маслаҳат берган бўлардингиз?
Ойдин Солиҳ:
Ва алайкум ассалом. Ибн Сино руҳий беморларни
мусиқа билан даволаган, деб эшитмаганман. Ўйлайманки, бундай даво
-
лаш услубини қўллаш у пайтларда осон булмаган, чунки мусиқа дини
-
миз тарафидан тақиқланган эди. Бугун биз мусиқанинг нима сабабдан
тақиқланганини англаймиз.
418
Илова
Чунки сунъий хушҳидлар (ароматлар) ва лазер нури каби, акс-садолар
ва сас - товушдан ёйиладиган баъзи вибрация ҳам ДНК даги икки бур
-
ма ипликни ўзгаришга мойил ҳолга келтиради ва инсоннинг инсонлик
моҳиятини ўзгартиради.
Бугунда «айдозер»лар деб аталган «рақамли (digital) наркотик пайдо
булган. Яъни махсус аудиофайллар инсонда худди LSD ёки марихуана
(наша) чеккандан олинадиган кайфни пайдо қилади. Бу эффект бинау
-
рал ритмлар воситасида пайдо қилинади.
Бу механизм шундай ишлайди: Стереоқулоқликларнинг ўнг қулоққа
тақилгани, бинаурал ритмни, дейлик, 200 Гц частотаси билан берса, чап
қулоқдаги тақилган стереоқулоқлик орқали бу ритм дейлик 204 Гц ча
-
стотасида берилади. Ва оқибатда инсон миясининг икки палласи син
-
хрон ишлай бошлайди.
Мия бу икки сигнални бир-бири устига қатлайди, иккисининг
ўртасидаги фазалар фарқини санаб чиқади ва бу учинчи бир сигнални -
бинаурал товуш (зарб)ни ишлаб чиқади. Бу ҳолатда мия 4 Гц (204-200 =
4 Гц) га тенг частотага уйғун зарб билан ураётган товушни “эшитади”.
Бу бинаурал товуш, миянинг ишлаб чиқарган товушидир.
Бу саслар инсон миясини ва зеҳнини маълум мақсадларга йўналтириш
учун бир восита ўлароқ қўллана бошланганини биламиз.
Анчадан буён дунёда одамнинг миясига таъсир қилиб, қўлланувчининг
(кўпинча болалар ва ўспиринларнинг) зеҳнини йўналтирадиган «mind-
machines» сотилмоқда.
Сўнгги 5 йил ичида бинаурал ритм ҳосил қилувчи компьютер про
-
граммалари ишлаб чиқилиб, уларда бинаурал товушлар билан бир
қаторда, визуал эффектлар компьютер мониторида ҳам қўлланила бош
-
лаган.
Шуниндек, бинаурал ритм ва визуал программалар воситасида одам
-
ларни муайян мавзуда туш кўришга ҳам йўналтирмоқдалар.
Кундалик ҳаётнинг ҳар онида олдимиздан чиқаётган, ҳар бир дўконда,
ҳатто янги моделдаги лифтларда доимий равишда чалинаётган, кино
-
театрларда бизни тўрт томондан «бомбaрдимон» қилаётган акс-садоли
ва вибрацияли мусиқалар; биоэнергия каби парапсихологик терапия
-
си, гормонал ва гомеопатик терапиялар, мусиқа терапияси, аромате
-
рапия (сунъий хушҳидлар терапия)си, совуқ лазер терапияси ва лазер
жарроҳлиги каби муолажалар, тўғридан-тўғри ДНК ва руҳиятга салбий
таъсир ўтказади.
Бир неча йил олдин бир компьютер ўйинининг реклама шиори шун
-
дай эди: «Сиз ҳали ҳам буни атиги бир ўйин деб ўйлаяпсизми?»
Йўқ, биз энди буни ўйин деб ўйламаймиз.
Биз энди бунинг инсонларни планли равишда роботлаштиришнинг
глобал стратегияси эканлигини биламиз.
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
419
Do'stlaringiz bilan baham: |