Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


“Ҳақиқат шуки, шайтоннинг, ишонган ва ёлғиз Роббларига та



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

“Ҳақиқат шуки, шайтоннинг, ишонган ва ёлғиз Роббларига та
-
ваккал қилган кимсалaр устида бир ҳокимияти йўқ. Шайтоннинг 
ҳокимияти фақат уни дўст билганлар ва Аллоҳга шерик қўшганлар 
устидадир.” 
(Наҳл сураси, 99-100 оятлар).
Тулай К. (33 ёш, қон гуруҳи А, Истанбул) нинг ҳикояси:
(Тулай хоним ҳикояси бугунги ёшлар учун типик мисол бўлганидан, бу ибрат 
тўла ҳикояни, қисқартирмасдан келтирамиз)
“1973 йилда туғилганман. Онам хомиладорликда жуда чанқаган экан, ши
-
фокор берган чанқоқ кетказувчи (Эмедур) дорисини ичишга мажбур бўлибди. 
Туғилишим нормал кечибди, яқин 1 ёшимгача эмибман, лекин кўшимча таом
-
ларни 6 ойликдан бошлаган эканман. Болалигимда бир неча иссиқ чиқадиган 
касалликни бошдан кечирибман ва шифокор иссиқ туширувчи (парацетамол, 
аспирин), антибиотик (бактрим), йўтал шарбати (переброн) каби дорилар 
берибди.
Касалликлар: 15 ёшимдан кейин жуда кўп касал бўлишни бошладим. Ҳар 
йил камида 2 марта 2 билан 4 орасида грипп, ангина, фарангейт, бронхит 
ёки цинузит бўлдим, бир марта пневмония бошланишини кечирдим. 15 ёшим
-
дан 33 ёшгача йилда 2-4 марта бу касалликларни бошдан кечирдим. Ҳар касал 


280
Касалликлар ва уларнинг давоси
бўлганимда албатта грипп дориси, томоқ учун антибиотик ишлатдим. Уму
-
ман бу дорилар билан яхшиланмай, шифокорга бориб, бу сафар 10-15 га яқин 
антибиотик игнаси олиб ўнғалдим. Йилдан-йилга яхшиланиш муддати узая 
борди ва охирги йилларда икки ойга чиқди.
18-20 ёшлик пайтимда соч желесини кўп ишлатадиган бўлдим. Сочларим 
жонсиз ва тез-тез тўкила бошлади. 20 дан 27 ёшгача сочимга, бепантен игна, 
бодом ёғи, зайтунёғи аралашмалари сурдим, “Вичи Деркос” соч апмулалари
-
ни сурдим, фойдаси бўлмади, сочларим тўкилишда давом этди,сочларимнинг 
олд тарафи яхшигина сийраклашди, баъзи жойлар очилиб ҳам қолди. Бундан 
ташқари ўсмирлик пайтимдан эътиборан ҳар пайт жуда кўп тошмалар чиқди. 
Юзимда, бўйнимда, белимда. Сариқ, ичи тўла катта тошмалар чиқарди.
23 ёшда тери парвариш ва тошмалардан қутулиш учун ҳар ой гўзаллик са
-
лонига қатнай бошладим. 33 ёшгача ҳар ой гўзаллик салонида терими пар
-
вариш қилдирдим. Лекин гўзаллик салонида қилинган парвариш тошмаларни 
кетказа олмади.
27 ёшда сочимнинг кўп тўкилиши, тошмалар сабабли тери шифоко
-
рига қатнай бошладим. Шифокор тошмаларни танадаги ёғ миқдорининг 
юқорилигидан, соч тўкилишини эса сочимнинг эркак типли сочлигидан,деди.
Қон таҳлилида тестестерон гормони юксак чиқди. Тошмаларимга изотре
-
онин таркибли дорини (роаккутан) икки қути ишлатдим. Бу дориларни иш
-
латгандан кейин тошмалар бошқа чиқмади.
Соч тўкилишига Флутамид номли простат саратони дориси, Зинко С ви
-
тамин, туғишни бошқарувчи дориси (Диане 35) ва бир соч лосьёнини ишлата 
бошладим. Флютамид, Зинко С ва соч лосьёнини 1 йилдан кўпроқ ишлатдим. 
Диане 35ни яқин 3 йил ишлатдим. Диане 35 ишлатишни бошлашдан аввал ой 
кўриш(одат) пайтим кўп қон оқар, 7-8 кун давом этарди. Диане 35 ишлатган 
пайтида қонаш камайди, ой кўриш (одат) даври ҳам 5 кунга тушди.
Депрессия ва давоси: 
Бу орада психологиям жуда бузилди. Тез-тез йиғлайдиган бўлдим, тез 
ғазабланардим Бундай ҳолда 29 ёшда психиатрга қатнай бошладим. Шифокор 
Обцессив компульсив бузиқлик ташҳиси, қўйди. 

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish