БАНКА ҚЎЙИШ (кичик xожамот)
Банка қўйиш
Ҳеч бир ён таъсири бўлмаган, ҳавф-хатарсиз, осон тадбиқ қилинган,
xаражатсиз, тез ва узоқ вақт таъсир кўрсатган, минглаб йиллардан бери
қўлланиб келинаётган банка қўйишни истаган киши амалга ошира ола
-
ди. Фойдаси ва бажарилиш шакли билан қон олдиришга ўхшагани учун
банка қўйишнинг иккинчи номи “кичик xожамот”дир.
Лиқилдоқ ва энса чуқуридан ташқари, вужуднинг исталган ерига бан
-
ка қўйиш мумкин.
Банка қўйиш учун энг мос жойлар:
Елкага, елканинг ўрта қисмига ва ёнларига қўйилган банкалар
(оxирги қовурға суягига умуртқанинг икки тарафи) ўпка, жигар, ўт пу
-
фаги, ошқозон ости бези, ошқозон касалликлари ва оғриқлари, юқори
қон босими, умуртқада туз йиғилиши ва бўйин чуррасига (грижасига)
жуда мос келади.
Белга (оxирги қовурғанинг суягидан бошлаб, думғазага қадар
умуртқанинг икки тарафи) қўйилган банка бел оғриғи, юқори қон боси
-
ми, буйраклар, жинсий касалликларга мос келади.
Чаккаларнинг паст қисмига (қулоқларнинг олдига) қўйилган банка
кўз, бурун, лаб, қулоқ, томоқ, бўйин, тиш ва милк хасталикларига фой
-
дали; мияни тозалайди, юз терисини чиройли қилади.
Қулоқнинг пасти ва бир оз орқасига қўйилган банка қулоқ, бурун, кўз
хасталикларига, олд тишларга ва ўткир тишларга, бош оғриғига, жигар
ва ўт пуфаги санчиқларига, бош титрашига яхши бўлади.
Жағнинг пастки қисмига қўйилган банка бош ва юз аъзоларининг ка
-
салликларига (жағ, кўз, бурун, қулоқ, лаб, тиш, тиш милиги ва яноқлар),
бўйин аъзолари хасталикларига (товуш пайчалари, тироид ва лимфа
безлари хасталиклари, бўйин чурраси, бодомсимон безларнинг (ангина
-
нинг) шишишига яхши даволайди.
Кўкрак усти, пасти ва кўкрак учларига қўйилган банкалар кўкрак
сиқилишларини тарқатади, она сутини кўпайтиради.
Aнус ва жинсий аъзо орасига қўйилган банка простата хасталиклари
-
га, бавосил (геморрой) ва фил касаллигига (элефантиазга), хайз тартиб
-
сизлигини даволайди.
Aнусга қўйилган банка бошдан ва бутун вужуддан қонни пастга ту
-
ширади. Барча аъзоларга ва вужудга хотиржамлик бахш этади. Асосан,
Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
139
ичакларга, простата хасталикларига ва хайз тартибсизликларига яхши
даво бўлади.
Сонларнинг ички қисмларига қўйилган банкалар сон ва тўпиқ
оғриқларига, бавосил (геморрой), қорин ва қориннинг пастки қисми
чуррасига (грижасига), подагра хасталигига яхши даво бўлади.
Сонларнинг олд қисмига қўйилган банка моякларнинг ишиши, сон ва
болдир яраларига яхши шифо беради.
Сонларнинг орқа қисмига қўйилган банка юқори қон босимини ту
-
ширади, бош оғриғини тиндиради, сонлардаги яра ва оғриқларни кетка
-
зади.
Тўпиқларга қўйилган банка хайз тартибсизликларига, қуймич асаб
толасининг яллиғланиши оғриқларига, подагра хасталикларидан ҳалос
қилади.
Киндикнинг уст қисмига қўйилган банка ёғларни тарқатади, терини
гўзаллаштиради, чуррага, ошқозон ва қорин оғриғига яхши даво беради.
Киндик чуқурига ярим литрлик банка ёпилса, бу қорин оғришини ва
хайз оғриқларини кетказади.
Киндикнинг паст қисмига қўйилган банкалар буйракдан сийдик
йўлига тушган тошни сийдик пуфагига туширади, мояклар ва жинсий
йўллардаги тиқилишларни очади ва киндикнинг уст қисмига қўйилган
банкалар берадиган фойдани беради.
Банка қўйиш учун 50 гр., 100 гр, 150 гр, 200 грамлик банкалар, пахта
ва узун ёндиргич қўлланилади.
Банканинг тубини майда бир қатлам ҳолида ёпишга етарли кичик
пахта парчаси жойлаштирилади ва ёндиргичга ёқилиб керакли жойга
ёпиштирилади ва аҳволига кўра 10-20 дақиқа (баъзан 1-1,5 соатга қадар)
кутилади. Сўнгра, банканинг оғзига энг яқин бўлган терига бармоқ би
-
лан бостирилиб, банканинг ҳаво олиши таъминланган ҳолда банка оли
-
нади ва банка ўрни бир оз массаж қилинади.
Болалар, озғин ва кекса кишилар учун 50-100 грамлик банкалар
қўлланилади. Банкалар, илк маротаба қўйилганда фақат 3-5 дақиқа ку
-
тилади. Кутиш вақти ундан кейин 15 дақиқа чўзилиши мумкин.
Юз ва чакканинг пастки қисми учун ҳам 50-100 граммлик банкалар
қўлланилади. Юз ва чакка пастига қўйилган банкаларнинг кутиш мудда
-
ти 1 дақиқадан бошлаб, 10 дақиқагача чўзилиши мумкин.
Банкалар бир жойга икки кунда бир ёки уч кунда бир 5-7 марта
қўйилиши мумкин. Сўнг бошқа жойга ўтилади. Эҳтиёжга кўра, 1-3 ой
-
дан сўнг айни жойга такроран қўйилади. Навбати билан, кетма-кет та
-
нанинг барча қисмига қўйилган банкаларнинг ҳеч бир қўшимча таъси
-
ри ва зарари йўқ. Банкаларнинг изи соғлом инсонларда равон, қизғиш
ранг олади ва тезда тарқайди. Банка изи равон бинафша рангда бўлса,
қондаги заҳарли модданинг кўплигини, равон бўлмаган доғли бинафша
140
Вужудни тозалаш
рангда бўлса, майда томирларда янги тикилишлар мавжудлигини на
-
моён қилади.
Қўйилган банкалар ҳеч бир из қолдирмаса, банка қўйилган жойда
қон айланиши қийинлигидан далолат беради. Яъни ёғ ва балғамдан то
-
мирлар тикилади ва аъзолар озуқа ва кислород етишмасдан, қийналиб
қолади.
Бу қаттиқ тиқилишларни ҳаракатга келтириш ва чиқара билиш учун
тез ҳаммомга тушиш, вужудни уқаламоқ, ҳаммомдан кейин седана ёғи
билан аралаштирилган зайтун ёғи ёки сирка ҳамда аччиқ қовун шарбати
(
Do'stlaringiz bilan baham: |