Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

Қишлоқ хўжалиги дорилари:
гормон, сунъий ўғит, гербицид, дефо
-
лиант ва пестицидлар
Қишлоқ хўжалигида қўлланилган бу моддалар тупроққа, ер ости сув
-
ларига аралашиб, сабзавот, мева, дон махсулотлари, ўсимликлар восита
-
сида ҳайвонларга ўтади. Натижада мева, сабзавот ва гўшт махсулотлари 
билан дастурхонимизга келади, танадаги ҳужайраларга қарши кимёвий 
уруш эълон қилади.
Бу дорилар аъзоларда тўпланиб, кишини бутун умр ўз таъсири ости
-
га олади. Кўпроқ жигарга, ирсий (жинсий) аъзоларига ва мияга зарар 
беради. (
"ДНКдаги ўзгаришлар"
бўлимига қаранг) Масалан, баъзи 
озуқа моддаларида ва инсон танасида ҳалиям илгари таъқиқланган, бу
-
гунда қўлланилмаётган ДДТ., Диоксинлар ва шу каби моддаларга дуч 
келинмоқда. 
Ёши 30-40лар орасида бўлганларда бу моддалар келтириб чиқарган 
касалликларни кўриш мумкин. Танада тўпланган бу моддалар умр бўйи, 
таъсирини йўқотмайди, онадан - эши (плацента) ва сут орқали - болага 
ҳам таъсир килади.
Экинларда қўлланиладиган гербицид ва пестицидлар ўсимлик касал
-
ликларига сабаб бўлган вирус, микроб ва паразитлар билан фойдали ми
-
кробларни, чувалчанг, ва ҳашаротларни ўлдириб, экологик мувозанатни 
бузиб ташлайди. 
Тупроқнинг самарадорлигини туширади, инсон соғлигига салбий 
таъсир қилади, бадан-руҳ мувозанатини бузади. 
Олимларнинг тадқиқотларида бош миядаги ҳужайра зарарланишидан 
келиб чиқадиган паркинсон ва алзгеймер каби нерв тизими муаммолари 
билан ҳашорат дорилари орасида боғлиқлик қайд этилган. 
Кир ювиш воситалари, кимёвий моддалар,
пардоз ва бадан парвариши маҳсулотлари
Инсон ҳаётида микробларнинг аҳамияти катта. Микроблар ҳавони, 
сувни тозалайди, бойитади ва тупроқнинг самарадорлигини оширади. 
Микроблар ўлик киши, ҳайвон ва ўсимликларни чиритиб, дунё юзини 
тозалайди. 
Кишиларнинг ва ҳайвонларнинг тери-тукларини ва ўсимликларни то
-
залайди; барча жонли нарсаларни турли касалликлардан сақлайди; ду
-
нёдаги яшаш суратини мувозанатда ушлаб туради. 
Ҳар бир микробнинг вазифаси аниқ, нозик ва фарқлидир-ки, ин
-
сонлар уларни асло бажара олмайди. Микроблар шу дарaжа муҳим 
мавжудотлар-ки, бир онда ҳаммаси йўқолса, дунё баъзи олимларнинг 
фикрича фақат 15-20 дақиқа, баъзиларнинг фикрича 1 соат яшай олади 
холос. Биологлар “Фаришта деган мавжудотлар, балки, бу микроблар
-
дир”, дейишмоқда. 


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
29
Бугунги кунда микробларга уч томондан бирдан ҳужум қилинмоқда:
1. Антибиотик, сульфаниламид каби антимикробиал моддалар, стер
-
лизация ишлари, кир ювиш воситалари ва қишлоқ хўжалик дорилари 
микробларни тўғридан-тўғри ўлдиради ёки кўпайишини тўхтатади.
2. Ёғларнинг гидрогенланиши, егуликларга қўшилган сақловчи 
қўшимча моддалар ва хушбўй ҳидлар егуликнинг таркибини бузиб, ми
-
кроблар ея олмайдиган ҳолга келтиради; озиқланиш ва кўпайишларига 
тўсиқ бўлади.
3. Микробларга қарши эълон қилинган энг xавфли ва кенг кўламли 
уруш нанотехнология ва ген технологияси ишлаб чиқарган моддалар 
ёрдамида олиб борилмоқда. Бу урушда микробларни улар истеъмол 
қилaдиган ўсимликдан маҳрум қилмоқдалар.
Микробларга карши очилган бу уруш микроблардан кўра инсонларга 
зарарлироқдир. Хлорка, идиш-товок тозаловчи порошоклари,ёғ ва кир 
кетказувчилар, оқартирувчи, юмшатувчилар органик қолдиқ ва микро
-
бларни қандай эритиб, йўқ қилса, жигар ва мия хужайраларга ҳaм xудди 
шундай зарар бермоқда.
Нафас олиш йўли билан баданга кирган кимёвий моддалар мия то
-
мирларини, ўпкадаги броншларни ва алвеолаларни эритади, яроқсиз 
ҳолга келтиради, шиширади ва қонга аралашади. Қон айланишининг 
бузилиши, томир деформациялари, MS, Алцгеймер каби оғир мия ка
-
салликларига, ўпка, жигар, буйрак касалликларига ва бундан ташқари, 
бепуштликка замин тайёрлайди.
Кимёвий кир ювиш воситаларига муқобил восита сифатида тақдим 
этилаётган, ген технологияси воситасида ишлаб чиқарилган “бутун
-
лай табиий” ва “соғлом” деб иддао қилинаётган, ҳатто суви гулларга 
тўкилганида, уларни яшнатган, ўсимликли кир ювиш воситалари кимё
-
вий кир ювиш воситларидан xам xавфлидир. Улар мутацияга ва саратон
-
га (ракка) сабаб бўлади.
Бу тозалаш моддаларини қўллаган кишилар жонсиз, ҳолсиз, ҳиссиз, 
гормон мувозанати бузилган, хотираси заиф, паришонхотир, тушунчаси 
бузуқ, бахтсиз, депрессив, ранги сариқ ёки қони йўқ кишидек, сочлари 
синувчан ва сийрак, тирноқлари жигарранг ёки бинафшаранг бўлади. 
Шундай бўлиши табиий. Бу - бизга Аллоҳ томонидан хизмат қилиш 
учун юборилган мавжудотлар бўлмиш микробларнинг ўз вазифаларини 
бажаришига тўсқинлик қилиб, уларни ўлдирганимиз учун олганимиз 
жазодир.
Кир ювиш воситалари фақат кир ювиш машиналарида минимал 
миқдорда қўлланилиши мумкин. Машинага “детержан” қўяётганда 
бурун мато билан ёпилиши керак. Кирни қўлда ювишда парфюмсиз
бўёқсиз, табиий совун қўлланилади. Уйни тозалашда араб совуни ҳамда 
тупроқ, қум қўлласа бўлади. 


30
Касалликларнинг сабаблари
Бадан ва қўлларни ювишда ҳар сафар совун ишлатиш шарт эмас. 
Теримиз устида яшаётган ва унинг соғлигини сақлаш вазифасини 
олган микроблар бу ишни биздан яхши бажаради. Биз бўлар-бўлмасга 
совун қўллайверсак, бу микробларнинг ишига ҳалақит ва зарар берган 
бўламиз. 
Аслида, сув ва тупроқдан яхшироқ тозаловчи йўқ. Чунки бизни ва 
муҳитимизни ифлослатувчилар модда ёки микроблар эмас, балки сал
-
бий энергиядир. Салбий энергияни эса кир ювиш воситалари эмас, бал
-
ки тоза сув ва тупроқ йўқ қилади.
Ер юзидаги барча жонзотлар - инсонлар, ҳайвонлар, ўсимликлар 
ҳавода, сувда ва тупроқда қолдиқлар қолдиришади. Бу қолдиқларни 
ўзгартириб, фойдали ҳолга келтириш учун мукаммал бир Экологик Ти
-
зим яратилган.Бу тизим шарофати билан экологик мувозанат бузилма
-
ган, инсон кирмаган ўрмонларда бизни иргантирадиган бирорта қолдиқ 
кўрмайсиз 
Инсон ёки ҳайвон жасадига аввал ҳашорат ва пашшалар келади. 
Улар ўзларига оид ризқни тугатиб, жасадни навбатдаги борлиқлар учун 
ҳозирлаб кетишади. Сўнг, қуртлар айни шаклда ўз ризқларини еб, жа
-
садни бактерияларга қолдиришади. Охирги ишни бактериялар қилади 
вa улардан фақат суяклар соч вa тирноклар қолади. Шу шаклда ер юзи 
жасад ва ўлик организмлардан тозаланади.
Замонавий инсон таом, ичимликлар ва пардоз-андоз воситаларидаги 
сақловчи моддалар ва кимёвий дорилар билан ўзини мумиёлаб ташла
-
ган. Шу боис,сўнгги йилларда Европада баъзи қабристонлардаги жасад
-
лар чиримай ётибди. Чунки ҳашорат, пашшалар, қуртлар ва бактериялар 
жасадларни чиритмай, тупроққа аралаштирмай қўйишган. 
Бироз вақт ўтсин, табиий жойларни ифлослантирган кимёвий 
(сақловчи) қўшимча моддалар ва дорилар туфайли ҳайвонларнинг жа
-
садлари ҳам чиримас ҳолга келажакдир.
Бошқа томондан, ҳашарот, пашша ва бактерияларга қарши 
қўлланилаётган кимёвий моддалар экологик мувозанатни таъминлов
-
чи бу мавжудотларнинг наслларини тугатмоқда. Бу ҳолат давом эта
-
верса, ҳашарот, пашша ва бактерияларнинг насли қуриб, дунё ўликлар 
балчиғига айланади ва экологик қиёмат қўпади. Демак, кир ювиш во
-
ситалари, қишлоқ хўжалик дорилари, антибиотик ва қўшимча моддалар 
қўллаган киши “экологик қиёмат”ни ўз қўли билан қўптирмоқда.

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish