Нашрга тайёрлаган: Хадича Мисга Нашриёт


Оддий сақич таркибидaги қўшимча моддалар



Download 4,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/318
Sana28.04.2022
Hajmi4,69 Mb.
#588799
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   318
Bog'liq
Хақиқий тиббиёт

Оддий сақич таркибидaги қўшимча моддалар:
1. Сақич хамиртуруши (сақичнинг асосий моддаси): сақич хамирту
-
рушининг қадоқда кўрсатилмаган таркиби: каучук, вакс, антиоксидан, 
эластомер, дарахт елими, винил полимер, парафин ва қўшимча модда
-
лар (қайсилиги ёзилмаган). 
2. Ширинлаштирувчилар (7та): табиий бўлмагани учун ҳаммаси 
ҳазмни бузади ва қанд касаллигига замин ҳозирлайди. Бунга қўшимча 
тарзда аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия фаолиятини бу
-
зади, бош оғриғи, айланиши, хушдан кетишларга сабаб бўлади. Лаблар, 
тил ва оёқларда шиш пайдо қилади. 
Аспартамнинг таркибида фенилаланин деган аминокислота мавжуд. 
Фенилаланин ва метаболик қолдиқлар қон ва тўқималарда тўпланади. 
Болаларнинг ривожланаётган кўпайиш аъзоларига ва мияларига зарар 
етказади. Бундай зарарлар бепуштликка, фикрлашдаги камчиликларга 
ва ақлий заифликларга сабаб бўлади.
3. Табиийга яқин хушбўй ҳидлар (3та): Ген технологияси ва нанотех
-
нология воситасида ишлаб чиқарилган, бадан-руҳ ва гормонал мувоза
-
натга таъсир қилади. (“Зеҳн назорати” бўлимига қаранг.)
4. Нам сaқлoвчи (глицерол): Чўчқа ёки чорвачилик маҳсулотларидан
олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва нанотехнология во
-
ситасида ҳам олинади.
5. Эмулгатор (лецитин): Асосан, чўчқа маҳсулоти. 
Ўсимликлардан қилинган эмулгаторларда “ловия лецитини” деб ёзи
-
шади, аммо бу ҳам аслида, гени ўзгартирилган ловиядан тайёрланади. 


Ойдин Солиҳ «Ҳақиқий Тиббиёт»
21
Яъни, ҳар иккиси ҳам сиҳҳат учун таҳликалидир.
6. Ялтиратувчилар (2та): Бири, “шеллак” бўлиб, гени ўзгартирилган 
бир ўсимлик битидан олинади. Аллергия ва шунга ўхшаш кутилмаган 
симптомларга йўл очади. Иккинчиси, “карноба муми”дир. Бразилия 
хурмоси мумига ўхшаган синтетик мум. У қоғоз ишлаб чиқариш ва ме
-
бель саноатида ишлатиладиган ялтиратувчидир.
7. Ранг берувчи ва нам сaқлoвчи (титаниумдиоксид, Е 171): нанотех
-
нлогияда ишлатиладиган асосий моддалардан бири. Бир мунча вақтдан 
бери минерал ҳолида эмас, нанопарчалар ҳолида ишлатилмоқда. Оғиздан 
танага кирган ва тўқималарда тўпланган мазкур нанопарчалар органик 
моддани сув ва карбондиоксид (углекис гази) даражасигача парчалаш 
хусусиятига эга. Кучли нам ушлаб турувчи бўлгани учун тананинг сув 
таркибига таъсир қилади. Қўлланилиш соҳаси кенг: дори-дармон, вита
-
мин, ширинлаштирувчилар, сақич, ун, шакар, туз, карбонат, кукунлаш
-
тирилган егуликларга оқартирувчи ва нам тутувчи сифатида қўшилади.
Кўриб турганингиздек, 2,5 грамлик кичик сақичда камида 18 та 
қўшимча модда мавжуд. Камида деяпмиз, чунки ҳар бир қўшимча мод
-
данинг 1 ёки 3 ўз қўшимчалари бор.
Сақич устида “Лаксатив модда қўшилган” ва “Сақич, ютманг” каби 
ёзувлар бор. Болалар бу огоҳлантирувчи ёзувларни тушунишмайди ва, 
табиийки, ҳамма болалар сақични ютади.
Қўшимча моддаларни ишлаб чиқарувчилар “Қўшимча моддаларнинг 
ичида зарарсиз, ҳатто фойдали бўлганлари бор”, дейишади. 
Бир неча йил аввал бу гап тўғри бўлиши мумкин эди, аммо бугун 
қўшимча моддалар турли хом ашёдан, турли технологиялар ва услу
-
блар ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишлаб чиқариш услублари
-
нинг, маҳсулотнинг кимёвий таркибининг ва манбаларининг ишончли, 
таҳликали ёки шубҳали бўлиб-бўлмаганини аниқлаштириш имконсиз. 
Масалан, каротен (Е160) табиий А витамини манбаидир.Мазкур вита
-
мин табиий ўсимлик пигментларидан олинади. Бетанин (Е162) эса қизил 
лавлагидан олинади. 30 йил аввал бу шаклда табиий ўсимликлардан 
олингани учун иккаловининг ҳам номи, 30 йил аввалгидек ҳозир ҳам 
“ишончли” синфидан жой олмоқда. 
Аммо, бу вақт давомида янги услублар ва технологиялар қўлланилиши 
бошланган ва мазкур қўшимча моддалар умумий ҳисобда GM 
ўсимликларидан олинмоқда. Ҳатто биосинтез ёки нанотехнология во
-
ситасида ҳам олинаётганлари бор. Шундай экан, улар “ишончли” эмас, 
"таҳликали" ҳолга келиб улгурган. Демак, этикеткали ёки этикеткасиз 
бўлсин, устида таркиби ёзилган бўлсин-бўлмасин, қўлланилган ҳақиқий 
қўшимча моддаларни ва уларнинг манбаларини аниқлаш имконсиз
-
дир. Бундан ташқари, ҳар бир маҳсулотга ўнлаб қўшимча моддалар 
қўшилмоқда. Баъзи қўшимча моддалар алоҳида тарзда зарарли бўлмаса 
ҳам, бошқа моддалар билан қўшилгандан сўнг зарарли бўлиши мумкин 


22
Касалликларнинг сабаблари
ёки бир-бирининг зарарини кўпайтириши мумкин (синержизм таъсири), 
ёки бадандаги турли моддалар билан, ичилган дори-дармон ва озуқалар 
билан, ишлаб чиқарилган ферментлар билан қўшилиб,”xавфли” ҳолга 
келиши мумкин. Энг кўп қўлланиладиган қўшимча моддалар алоҳида 
ҳолда ҳам зарарлидир.

Download 4,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   318




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish