Хавфи юқори бўлган ишлар – амалга оширилишида ишчилар ёки атрофдаги шахсларнинг жароҳатланиши, заҳарланиши ёки нурланиши хавфи юқори бўлган ҳамда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча ташкилий ва техникавий чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этиладиган ишлар. Ушбу ишлар корхона бўлинмаларида юқори хавфи бўлган ишларни бажариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ наряд-рухсатнома бўйича амалга оширилади.
Жорий ишларни бажариш – ходимлар томонидан мустақил равишда ёзма наряд ёки топшириқ олмасдан амалга ошириладиган ишлар.
Махсус ишлар – ходимлардан махсус тайёргарлик ва билимлар-ни талаб этадиган, махсус ускуна ва индивидуал ҳимоя воситаларини қўллаш шароитларида амалга ошириладиган, техникавий назорат шахслари томонидан доимий назорат остида бўлган ишлар (ғаввослик, портлатиш, баланд жойларга чиқиш ва бошқалар).
Авария-қутқариш ишлари – аварияларни маҳаллийлаштириш ва бартараф этиш режалари ҳамда ходимларнинг авария ҳолатларидаги ҳаракатлари бўйича йўриқномаларга мувофиқ амалга ошириладиган, ҳодиса содир бўлган куни наряд ёки топшириқни ёзма равишда расмийлаштиришни талаб этмайдиган одамларни қутқариш, бошланғич босқичида аварияларни маҳаллийлаштириш ва бартараф этиш бўйича ишлар.
Техникавий назорат шахси – бу меҳнат муҳофазаси (хавф-сизлиги) бўйича қоидалар, меъёрлар ва йўриқномалар талабларига риоя қилинишини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлинманинг (цех, хизмат, участканинг) раҳбарлари ёки мутахассислари.
I. Умумий қоидалар
1. Наряд тизимининг асосий мақсади корхонанинг тузилмавий бўлинмаларида амалга ошириладиган ва бошқа ишларга раҳбарликда аниқлик ҳамда амалий назоратни таъминлаш ҳисобланади. Ходимларнинг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини тартибга солиш, технологик, меҳнат интизомларини сақлаш ҳамда ишларни унумли, сифатли, самарали ва хавфсиз амалга оширилишини таъминлаш.
Мазкур Наряд тизими талабларига риоя этилишини назорат қилишни ваколатли Давлат назорат органлари (Ўзбекистон Рес-публикаси Саноат хавфсизликги Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат техника инспекцияси ва бошқалар) амалга ошириши мумкин.
2. Мазкур Наряд тизимининг амал қилиши корхонаниг барча бўлинмаларига тарқатилади ҳамда раҳбарлик ва ижро учун мажбурий ҳисобланади. Наряд тизими тегишли хавфсизлик қоидалари билан аниқланган махсус шаклдаги нарядлар қўлланиладиган ишларга (электр қурилмалардаги ишлар, газга хавфли ишлар ва бошқаларга) тарқатилмайди.
3. Наряд тизими билан ишга жалб қилинган шахсларнинг маж-буриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликлари ходимларнинг иш берувчи билан тузган меҳнат шартномалари, ишчи, лавозим, ишлаб чиқариш ва технологик йўриқномалар, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техни-каси, радиация, экологик ва саноат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ҳамда саноат санитарияси бўйича меъёрий ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
4. Бўлинмалар раҳбарлари ушбу Наряд тизими асосида, ишлаб чиқариш шароитларига мувофиқ унинг айрим қоидаларини аниқлаш-тирадиган, лекин ушбу Наряд тизимига зид бўлмаган ички кўрсатмали-бошқарув ҳужжатларни (йўриқномалар, буйруқлар, фармойишлар ва шу кабилар) ишлаб чиқишга ҳақлидир.
Бунда қуйидагилар ҳисобга олиниш керак:
- ишлаб чиқариш жараёнларини юритишнинг технологияси ва хусусиятлари;
- штатлар жадвали;
- ҳам бўлинма ичидаги, ҳам кон бошқармаси даражасидаги ишлаб чиқариш, коммуникация ва транспорт алоқалари.
5. Барча турдаги транспорт воситалари: технологик, махсус, ихтисослашган, кон-транспорт машиналари, йўл-қурилиш механизм-лари, ёрдамчи транспорт ва бошқаларнинг ҳайдовчилари (машинист-лари) йўл ёки маршрут варақаси бўйича ишлайдилар.
6. Енгил, юк автомобиллари, автобуслар, трактор техникаси ҳайдовчилари учун ишларни хавфсиз бажариш тартиби автотранспорт бўлинмаси раҳбари томонидан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган йўл варақалари бўйича амалга оширилади.
7. Наряд тизимининг мазмуни меҳнат ва моддий ресурслари ҳамда харажатлари ҳажмларини қаттиқ тартибга солиш, шунингдек ишларни амалга оширишда раҳбарлар ва ижрочиларнинг мажбурият-лари, ҳуқуқлари ҳамда жавобгарликларини тақсимлаш, ишларни амалга оширишга наряд ва топшириқларни бериш, уларнинг тўғри ва хавфсиз амалга оширилишини назорат қилиш, бажарилганлик тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилиш тартибини тартибга солишдан иборат.
8. Наряд тизимига жалб қилинган шахсларнинг мажбуриятлари, ҳуқуқлари ва жавобгарликларини тақсимлаш лавозим йўриқномалари, мазкур Наряд тизими ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ амалга оширилади.
9. Ишлар тури, мураккаблиги ва уларни амалга ошириш шароит-ларидан келиб чиқиб, қуйидагилар бўйича амалга ошириладиганларга бўлинади:
- наряд бўйича;
- топшириқ бўйича;
- жорий ишлар;
- хавфи юқори бўлган ишлар.
10. Хавфсизлик қоидалари ёки меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар бузилганда, атрофдагиларнинг ёки ишлар ижрочилар-нинг ҳаётига ва соғлигига таҳдид қилувчи авария ҳолати содир бўлганда ҳар қандай турдаги ишларни давом эттириш зудлик билан тўхтатилиши керак.
Ушбу сабаб билан тўхтатилган ишларни давом эттиришга аниқ-ланган хавфли омиллар бартараф этилгандан сўнггина рухсат этилади.
11. Мазкур Наряд тизимини билиш уни амалга оширишга жалб қилинган раҳбарлар ва мутахассислар учун мажбурийдир. Наряд тизи-мининг талаблари корхона ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни мақсадли махсус курсларда ўқитишда ўқув марказларининг (пунктларининг) тегишли ўқув-мавзули режалари ва дастурларига киритилиши керак.
12. Комбинатнинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва Наряд тизимини амалга ошириш учун масъул шахслар уни жорий этиш учун шароитларни яратишлари керак ҳамда қуйидагиларга мажбур:
- Наряд тизимини ўрганиш учун шароитларни яратиш;
- унинг самарали ишлашини таъминлаш;
- унинг ишлашини назорат қилишнинг амалий тизимини таъ-минлаш (шу жумладан, меҳнат жамоаси томонидан ҳам).
13. Хавфсиз ишларни ташкил этишда бевосита иштирок этувчи раҳбарлар ва мутахассислар, шунингдек уларнинг ўрнида вақтинчалик ишловчилар мазкур Низомни билиши бўйича 12 ойда камида бир марта текширишдан ўтишлари керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |