гапирадиган, ҳаёт ва иш тажрибаси борлиги учун шу ерда
ишлаб туришни катталардан илтимос қилганди. Унинг тўрт
фарзанди бор эди. Лекин уларни асраб олишганди. Чунки
ўзларининг болалари бўлмади. Эр-хотин бу ҳолни тўғри
тушуниб, шу йўлни танлашди. Тўлқин ака икки ўгил ва
икки қизнинг отаси, 10 набиранинг бобоси.
Тўлқин Маҳмудович камтарлиги билан ҳурмат қозонган
одам. У тўгри сўз, ростгўй одам.
— Хўш, Ойгул қизим, ишлар қалай кетяпти? Мендан
нима ёрдам керак?
— Тўлқин Маҳмудович, иложи бўлса менга Толиб ака
учун тавсифнома ёзиб бера оласизми? Бир ўйлаган режам
бор. Уни амалга ошириш учун сиздан катта ёрдам бўларди.
— Албатта, ёзиб берамиз. Ҳатто коллектив билан имзо
ҳам чекиб берамиз, керак бўлса.
— Раҳмат, Тўлқин ака, жуда яхши бўларди.
— Биласизми, қизим, бир куни анави Толиб нима дейди
д ен г , Т ўлқин ака, бу д у н ёд а э н г а ҳ м о қ қуш қ а й си ,
биласизми? Топинг-чи, деди. Қайси қуш, десам, мусича,
дейди. Мусича бино томининг тарновига ин қуряпти экан.
Ахир у ерга мушук бемалол чиқиб, боласини еб кетади-
ку, дейди. Ш унинг учун ҳам мусичалар кам эмиш. Бу ерда
эски фанер турибди, шу қушга ин қуриб берсак савоб
бўларди, дейди-да, — деб кулиб қўйди Тўлқин ака.
—
Қ и з и м , м е н и н г тў р т ф а р з а н д и м б о р ,
шу
ф арзан длари м н и н г Толибга ўхш аган акаси бўлиш ини
истардим. Шунинг учун Толибга қандай ёрдам керак бўлса,
мен \ам иш а тайёрман.
4 9
Тўлқин ака ш ундай и лиқ сўзл ар би л ан О йгулни
дарвозагача кузатиб қўйди. Бинонинг томи устида мусича
учун қурилган ин турарди. Лекин ундан мусича эмас, майна
Do'stlaringiz bilan baham: |