Қолган гапни ўша ерда гаплашамиз.
— Қаерга боришимни билсам бўладими? — деди Санжар
ўрнидан туриб.
— Шаҳар ички ишлар бўлимига.
— Яхши, кетдик. Салим орқамиздан борарсан, — деб
Санжар улар билан чиқиб кетди.
* * *
Санжар кириб келган хонада ҳеч ким йўқ эди. Уни олиб
келганлар Санжарни ёлғиз қолдириб чиқиб кетишди. Хона
142
эгаси ўзининг қадрига етади га н одамга ўхшарди. Хонада
телевизор, компьютер, оёқ остида гидам тўшаб қўйилганди.
Деразадан шаҳарнинг ярми кўриниб турарди. Эшик очилиб
хонага Санжар тенги гавдаликкина бир йигит кириб келди.
— Салом, Санжарбек, куттириб қўйдим, узр, — деб
қўл бериб сўрашиб, бошлиқнинг жойига ўтирди. — Мен
Исроил Боқиев бўламан, ким бўлиб ишлашим сизга аёндир,
деб ўйлайман. — деб ўзи билан олиб кирган папканинг
ипини ечиб, қоғозларни титкилай кетди.
— Таниш ганимдан хурсандман. Фақат мен бу ерга
нимага келганимни, аниқроги олиб келинганимни билмай
гарангман, — деди Санжар хотиржамлик билан.
— Ҳозир билиб оласиз, мана бу одамларни танийсизми?
— деб унинг олдига учта фотосуратни ташлади.
Санжар суратларни қўлига олиб, бир кўз югуртириб:
— Ҳа, буниси Неъмат, бу Аҳмад, бу аёл адашмасам,
ҳозир, ҳа Динара деб исмини айтганди ўшанда.
Исроилнинг режаси чиппакка чикди. У Санжарнинг
танимайман дейиш ини кутганди. Унинг жавобидан ўзини
йўқотиб қўйди.
— Неъматга мен машинамни сотганман, — деб гапини
давом эттирди Санжар. — Буниси у билан доим бирга эди.
Бу қиз менга котиба бўлиб ишлаган, бунга анча бўлиб кетди.
— Гап шундаки, булар уччаласи дом-дараксиз йўқолган.
Do'stlaringiz bilan baham: |