253
Маълумотлар
журналистикасида
ахборотни
визуаллаштиришда
инфографика муҳим роль ўйнайди.
!
Инфографика
-лотинча informatio —баён қилиш, хабар бериш; юнон
тилидаги γραφικός — ёзма, ва γράφω — ёзаяпман сўзларидан олинган бўлиб,
маълумотлар, билим ва ахборотни графика кўринишда узатиш демакдир.
Инфографика нафақат катта ҳажмдаги ахборотни узатиш, балки
предметлар ва фактларнинг вақт ва макон бирлигидаги мувофиқлиги ва
фарқини кўрсатиш имконига ҳам эга.
Мазкур ахборот узатиш усули ўз тарихига эга бўлиб, эрамизнинг XI –
XVIII асрларидаёқ географик,
математик, иқтисодий тадқиқотлар олиб
борилиши натижасида турли хил хариталар, жадваллар ва хронологик
диаграммалар вужудга келган. Замонавий диаграммаларнинг асосчиси
Уильям Плейфейр 1786 йили илк маротаба “Commercial and Political Atlas”
журналида диаграммадан фойдаланган ҳолда мақола чоп этган.
Унинг
диаграммалари асосан чизиқли ва устунлар шаклида эди. 1801 йили Уильям
“Statistical Breviary” журналида айлана диаграммалар орқали маълумот
беради. 1858 йили эса ҳамшира, кейинчалик Англияда жамоат арбоби
сифатида танилган Флоренс Найтингейл статистик маълумотларни секторли
диаграммалар ёрдамида акс этади. Унда асосан Қрим урушида ҳалок бўлган
британиялик зобитларнинг сони келтирилган эди.
ХХ асрга келиб инфографикада ҳиссиётлар кўпроқ ўз
аксини топа
бошлади. Яъни маълумотни турли рангларда бериш биринчи ўринга чиқди.
Уиллард Коп Бринтонс 1939 йилда чоп этилган “Графика тақдимоти”
(“Graphic Presentation”) китобида юздан ортиқ диаграмма, пиктограмма,
хариталарни таҳлил этиб, уларни яхшилаш бўйича ўз тавсияларини берган.
1967 йили картограф ва назариётчи Жак Бертен “Графика семиологияси”
(“Semiologie Graphique”) китобини нашр этди. Кўпгина мутахассисларнинг
фикрига кўра, мазкур китоб бугун ҳам замонавий инфографиканинг назарий
асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Ундаги кўпгина тезислар ҳозирда ўз
долзарблигини йўқотмаган бўлиб, маълумотларни
графика асосида узатиш
борасидаги ҳар қандай вазифани ҳал қилишда асос бўлиб хизмат қилади.
Биринчи бўлиб журналистикада матн ва графика орқали ахборот
узатишдан 1982 йили “USA Today” газетасининг муҳаррирлари фойдалана
бошлашди. Қисқа муддат ичида газетанинг адади ўсиб, аудиторияси
кенгайди. Америкалик ўқувчилар тез орада
инфографиканинг афзаллигини
тушуниб етишди. Инфографика газета саҳифасида камроқ жой эгаллаб,
ахборотни матнга нисбатан тезроқ узатар эди. Фотосуратдан фарқли равишда
254
эса инфографика тезис шаклдаги шарҳларни ҳам ўз ичига жамланиши билан
бошқа ахборотлардан фарқ қиларди.
Тезкор, долзарб фактларга, рақамларга қизиқиш, одамларда кичик
ҳажмдаги катта ахборотни қабул қилишга
интилишнинг кучайиши
натижасида инфографика ахборот узатишда биринчи ўринларга чиқмоқда.
Ҳозирги замонда инфографика диаграмма ва графикаларда соатлаб чизилиб
эмас, балки зарур фактларни кенг миқёсда кўрсатиш учун қулай ва осон
бўлган усул - диаграмма кўрсаткичларини интерактив равишда бошқариш
имкони бўлган интерфейсларда яратилади. Улардан бири Flash технология
бўлиб, у чиройли, интерактив кўринишга эга бўлган,
имкониятлари кенг
интернет иловаларни яратиш учун кросс- браузер платформа сифатида асос
бўлиб хизмат қилади. Аммо мазкур технология ҳам қисқа вақт ичида
эскириб, унинг ўрнига шиддат билан уяли алоқа қурилмаларида ҳам
инфографикани турли усулда яратиш имкони бўлган canvas ва SVG
технологиялар кириб келмоқда.
Бугунги кунга келиб инфографикадан журналистикада кенг кўламда
фойдаланмоқда. Ахборот технологияларининг
ривожи ва интернет
журналистикасининг дадил қадамлар билан ўқувчилар аудиториясини
қамраб олиши ахборот узатишнинг мазкур турини янада оммалашишига олиб
келди. Айни пайтда ўзбек журналистикасининг босма кўриниши бўлган
матбуотда ҳам инфографикадан фойдаланишга уринишлар кузатилмоқда.
Бунга мисол сифатида “Бизнес вестник Востока”, “Правда Востока”,
газеталари, “Инфоком.уз”, “Экономическое обозрение” журналларини
келтириш мумкин. Афсуски, аксарият ҳолатларда инфографикага
статистик
маълумотларни узатиш воситаси сифатида қарашлар ҳам мавжуд бўлиб, бу
қайсидир маънода унинг ОАВда камдан-кам ҳолатларда қўлланилишига
сабаб бўлаётир.
Do'stlaringiz bilan baham: