Наргис Қосимова



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

ViberOut 
хизмати ишга туширилди. 2014 йил 14 январда Япония электрон компанияси 
Rakuten Viberни 900 млн. АҚШ долларига сотиб олди. 2015 йилдан Viber 
орқали “Вестрн Юнион” тизими орқали пул ўтказмалари ишлай бошлади. 
 WeChat
(хитой тилида “микро хабарлар”) — матнли ва 
овозли, аудио ва видео маълумотларни жўнатишга мўлжалланган 
уяли коммуникацион тизим. WeChat Хитойнинг Tencent 
компанияси томонидан 2011 йилнинг январь ойида ишга туширилиб, iPhone, 
219
https://ru.wikipedia.org/wiki/Telegram


306 
Android, BlackBerry,Windows Phone, Symbian ва J2ME/S40 платформаларида 
қўллаб-қувватланади. WeChat Facebook ваTencent QQ каби ижтимоий 
тармоқларга интеграллашган. Фотосуратларни фильтрлар орқали таҳрирлаш 
ва уларга тагсўзларни ёзиш, бошқа тиллардан таржима қилиш имкони 
мавжуд. Ҳиндистонда WeChat Ibibo ўйинлар сайти орқали илгари сурилади. 
Шунингдек, ижтимоий тармоқнинг WeChat Pay тизими орқали пул 
ўтказмасини амалга ошириш, ички тўловларни амалга ошириш, маҳсулот ва 
товарлар, хизматларни сотиш ва сотиб олиш мумкин. WeChat электрон 
кармони ва тизимга уланган банк картаси орқали барча тўловлар амалга 
оширилади. Мазкур операциялар учун махсус QR-код қўлланилади. 2018 
йилдан бошлаб WeChatдан Хитой чегарасини кесиб ўтиш учун шахсни 
тасдиқловчи ҳужжат сифатида фойдаланиш мумкин.
2017 йил 4 майдан мессенжернинг веб-саҳифаси Роскомнадзор 
томонидан тақиқланди. Шу йилнинг 11 майида унинг мақоми мамлакатда 
Россия ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга розилик берганидан сўнг яна 
тикланди
220
.
 WhatsApp
— уяли алоқа телефон платформалари учун 
онлайнда матнли, аудио ва видео хабарлар билан алмашиниш 
имконини берувчи бепул платформа. Мижоз Android, iOS, 
Windows Phone, Nokia Symbian, Nokia S40, KaiOS, шунингдек ОС 
Windows платформаларида ишлайди. Месенжер WhatsApp Inc. компанияси 
томонидан 2009 йил 24 февралда Ян Кум ва Брайан Эктон томонидан 
яратилган. Компаниянинг бош офиси АҚШнинг Маунтин-Вью шаҳрида 
жойлашган. 2014 йил октябрь ойидан бошлаб Facebook Inc. Компанияси 
WhatsApp ни 19 млрд. АҚШ долларига сотиб олди. 2016 йилдан бошлаб 
илова бепул бўлиб, Apple дастури иловалар дўконида у 121 та мамлакатлар 
ичида энг оммабопидир. 2017 йилда WhatsAppда 1 миллиарддан ортиқ 
фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.
WhatsApp 
автоматик 
тарзда 
фойдаланувчининг 
телефон 
дафтарчасидаги 
алоқаларни 
синхронлаштиради. 
WhatsAppнинг 
веб 
кўриниши
https://web.whatsapp.com
манзилида жойлашган. 2015 йилдан 
иловада резерв нусхалаш функцияси ишга туширилди. Фойдаланувчилар 
Google Диск сервисидан фойдаланган ҳолда ўз суҳбатлари, фото-, видео- ва 
аудиомаълумотларининг нусхларини сақлашлари мумкин. 2017 йилнинг 
ноябрь ойидан иловада бир соат 7 дақиқа ичида хабарларни ўчириш, 2018 
йил июнь ойидан эса Telegram месенжери сингари каналларни яратиш 
имкони пайдо бўлди.
220
https://ru.wikipedia.org/wiki/WeChat


307 
2019 йил 21 январидан битта хабарни беш мартадан ортиқ юбориш 
тақиқланди
221
. 2019 йил февраль ойидан WhatsApp Apple фойдаланувчилари 
учун қўшимча ҳимоялаш функциясини киритди. Месенжер ҳимоясини Touch 
ID ёки Face ID орқали очиш мумкин. 
 Signal
(аввалги TextSecure) — бир зумдаги хабарлар билан 
алмашиниш имконини берувчи илова. Асосий устиворлиги 
конфиденциаллик ва фойдаланувчилар хавфсизлигидир. Илова 
Open Whisper Systems компанияси томонидан ишлаб чиқилган. 2015 йил 
ноябрь ойигача илова TextSecure номи билан аталган. 2017 йил март ойидан 
Signal WebRTC аосида қўнғироқларни амалга оширади. 2018 йил февраль 
ойидан Signal Foundation жамғармаси иш бошлади
222

Юртимизда ижтимоий тармоқларга бўлган қизиқиш кескин равишда 
2005-2008 йилларда ўсиб, аввалига электрон почта ва чатдан сўнг, ижтимоий 
тармоқлар етакчи ўринни 

эгаллади”. Биргина 

Facebook”ка аъзо 
бўлаётганлар сони Ўзбекистонда ҳам изчил ошиб бормоқда. 2011 йилда 
мазкур тармоқда 13 ёшдан кичик бўлганларга ҳам аъзо бўлиш имкони 
берилгач, фойдаланувчилар сони кескин ошди
223
. Хўш, ижтимоий тармоқ 
фойдаланувчиларни нимаси билан ўзига жалб этади? Биринчидан, 
фойдаланувчилар улар орқали кўпгина қизиқарли, зарур маълумотларга эга 
бўлиб, дунёқараши кенгаяди, шиддат билан амалга ошаётган ўзгаришлардан 
воқиф бўладилар. Иккинчидан, улар ижтимоий тармоқдан ўз яқинлари, 
дўстлари, ҳамкасблари, курсдошлари, узоқдаги қариндошларини топиш 
имконига эгадирлар. Учинчидан, ҳар бир фойдаланувчи дунёнинг исталган 
бурчагидан янги таниш орттириши, ҳамфикрларига, қизиқишлари доирасида 
суҳбатдошга эга бўлиши мумкин. Бунинг учун деярли ҳар бир ижтимоий 
тармоқ таклиф этадиган гуруҳларга аъзо бўлиш кифоя. Тўртинчидан, 
ижтимоий тармоқ орқали ташкилот фаолияти ҳақида хабар тарқатиш, унинг 
фаолиятини реклама қилишнинг кенг имкониятлари мавжуд. Бугунги кунда 
ОАВ учун ижтимоий тармоқ бебаҳо ахборот манбаига айланди. Айтиш 
жоизки, замонавий ижтимоий тармоқлар бир нечта умумий жиҳатларга эга: 
• 
ижтимоий 
тармоқларнинг 
барчаси 
фойдаланувчиларнинг 
рўйхатдан ўтказилишини тақозо этади. Уларнинг ичида мажбурий равишда 
электрон почтанинг манзили сўралади. Унга тармоқ маъмури томонидан 
рўйхатдан ўтиш коди юборилиб, текширилади. Агарда манзил нотўғри 
кўрсатилса, фойдаланувчи электрон почтанинг хақиқий манзилини 
кўрсатмагунича, рўйхатдан ўта олмайди; 
221
https://ru.wikipedia.org/wiki/WhatsApp
222
https://ru.wikipedia.org/wiki/Signal
223
http://ru.wikipedia.org/wiki/Facebook 


308 
• 
ҳар бир тармоққа кириш логин ва пароль орқали амалга 
оширилади ва бу фойдаланувчини ҳар бир кириш учун уринишида 
идентификациясини амалга оширилишига сабаб бўлади.
• 
рўйхат ёзувларидан ташқари фойдаланувчи саҳифасига ўзи, 
қизиқишлари хусусида маълумотлар киради.
• 
ижтимоий 
тармоқлар 
дунёнинг 
турли 
бурчакларидаги 
фойдаланувчиларни 
қизиқишлари, 
дунёқарашлари, 
касби 
бўйича 
бирлаштириш ва қайта алоқа қилиш имконини бериши натижасида уларнинг 
оммавийлиги ортиб бормоқда. 
Шу билан биргаликда ОАВ ўз фаолиятига бошқа журналистларни жалб 
этиш, таъсир доирасини кенгайтириш, фаолиятини кенг жамоатчиликка 
ёйиш, таҳририят имижини шакллантириш, бевосита ОАВ йўналишига мос 
маслакдошларни йиғишда ҳам ижтимоий тармоқлардан самарали 
фойдаланиши мумкин. Хўш, бу қандай амалга оширилади? 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish