Намуна Давлат органлари ва ташкилотлари, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида контрагентларни текширишга оид



Download 230,5 Kb.
bet1/7
Sana10.03.2022
Hajmi230,5 Kb.
#488674
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
6 Контрагентларни текширишга оид йўриқнома


Намуна


Давлат органлари ва ташкилотлари, унинг ҳудудий
ва таркибий бўлинмаларида контрагентларни текширишга оид

ЙЎРИҚНОМА


I.Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома давлат органлари ва ташкилотлари унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари (кейинги ўринларда – Ташкилот) томонидан харид қилиш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартнома тузишда иштирокчиларни мажбурий текширишнинг (кейинги ўринларда Харид жараёнлари иштирокчиларини текшириш) асосий талаблари, тартиби ва усулларини белгилайди.
2. Харид жараёнлари иштирокчиларини текширишнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ташкилот ходимларининг манфаатлар тўқнашуви ва шахсий манфаатдорлиги билан боғлиқ бўлган коррупциявий хатарларни камайтириш;
инсофсиз ижроси билан шартнома тузиш хатарини камайтириш;
харид жараёни иштирокчисининг шартномада белгиланган товарларни етказиб бериш ёки хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш имкониятини баҳолаш;
Контрагент билан шартнома тузиш тўғрисидаги қарорни тегишли даражада эҳтиёткорлик билан қабул қилиш.
4. Харид жараёнлари иштирокчиларини текшириш хариднинг барча иштирокчилари, шу жумладан, улар ўртасидаги алоқа мавжудлиги эҳтимоли нуқтаи-назаридан ҳам амалга оширилади.
5. Текширув ушбу Йўриқноманинг 7 ва 8-бандида кўрсатилганлардан ташқари барча янги контрагентларга нисбатан, шунингдек амалдаги контрагентларга нисбатан камида бир йилда бир марта амалга оширилади.
6. Ушбу Йўриқноманинг 7 ва 8-бандида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари, контрагент текшируви натижалари бўйича хулосани олмасдан туриб шартномани имзолаш ва (ёки) тўловларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
7. Электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион шаклида ўтказилган харидлар бўйича контрагентлар текширилмайди.
8. Шунингдек, текширув қуйидаги контрагентларга нисбатан амалга оширилмаслиги мумкин:
Ташкилот марказий аппарати билан ёки таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ўзаро шартномавий муносабатга киришаётган бўлса;
Коммунал ва бошқа шу каби хизматларни (шу жумладан, электр таъминоти, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, муҳандислик-техника таъминоти, сув таъминоти, сув чиқариш, оқава сувларни тозалаш, қаттиқ маиший чиқиндиларни утилизация қилиш (кўмиш) тармоқларига уланиш), шунингдек давлат томонидан тартибга солинадиган товарлар (ишларнинг, хизматларнинг) нархлар (тарифлар) бўйича етказиб берувчи ҳисобланган контрагентлар;
Ўзбекистон Республикасининг табиий монополиялари ҳисобланган контрагентлар.
9. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:

Download 230,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish