1
|
Тарбиявий ва синфдан ташкари ишларнинг самарадорлиги ва сифати
|
Синфдан ташқари “Хуснихат” ва “Математика” тўгарагини ташкил қилган. Тўгарак машғулотларида иштирок этган ўқувчилари мактабдаги фан ойликларида фаол қатнашиб келган. Рус тили фан ойлигида ўқувчилар “Шолғом”рус халк эртаги билан қатнашиб мактов ёрлиғи билан тақдирланди. Мактаб миқёсида ўтказилган “Гуллар “ байрамида 2-ўрин эгалладилар.
|
2
|
Касб махорати ва ўқув жараёнига қўшган аниқ шахсий хиссаси юқори самарадорлиги ва таълим сифати
|
Мактабда бошланғич таълим метод бирлашма аъзоси, туман ва вилоятда “Харакатлар стратегияси ва уни болаларга ўргатиш” бўйича туманда 2017 йил ноябр ойида 6-мактабда, вилоятда 2017 йил 24 декабрда малака ошириш институтида ўтказиб берди. Семинарда вилоят бошқармасининг бошланғич синфлар бўйича методист Гулсара Давронова ва малака ошириш институти малакали ўқитувчилари қатнашиб “намунали” деб бахолашди. Вилоят бошқармасининг 2018 йил 26 февал №3-сонли баённомаси билан вилоят бўйича Абсатова Гўзал иш тажрибаси оммалаштирилди.
|
3
|
Синф рахбарлик самарадорлиги (синф рахбарлик бўлса)
|
Рахбарлик қилаётган 2-Ф синф ота-оналари билан мунтазам иш олиб борган, ўқувчиларнинг бўш вақтларини ташкил қилиш бўйича тўгаракларга жалб қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борган. У рахбарлик қилаётган синф 2-Ф синф давомати ўқув йили якуни 96% ташкил этади. Мактабда 2-синфлар ўртасида рейтинги 2-ўринни эгаллайди
|
4
|
Таълим муассасаси ривожига қўшган хиссаси
|
Фанга доир ўқув йили давомида 100 дан ортиқ кўргазмалар, дидактик материаллар ва 50 дан ортиқ дарс ишланмалари тайёрлади. 2018 йил вилоятда ташкил қилинган “Инновацион кўргазма” танловида мактабда фахрли 3-ўринни эгаллади ва мактов ёрлиғи билан тақдирланди. 2018 йил апрелда вилоятда ташкил қилинган “Инновацион методик ғоялар” танловида мактаб ва туман боскичида фахрли 1-ўринни олиб, вилоятда хам намунали қатнашиб сертивикатга эга бўлди.
|
5
|
Ўз билим ва кўникмаларини мунтазам ошириш касбий махорати ва малакасини ўсиши
|
Ўз устида мунтазам ишлаб, 1-синф атрофимиздаги олам дарслигининг хар бир бўлимига доир мактабдаги шогирд ўқитувчиларига амалий ёрдам бериш мақсадида ноананавий дарс ўтиш усуллари бўйича методик тавсиялар тайёрлаган.
|
6
|
Таълим муассасаси жамоатчилик ҳаётидаги иштироки
|
Мактабда хотин-қизлар кенгаши аъзоси бўлиб, кенгаш фаолиятини ривожлантиришга ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
|
7
|
УЎТ ДТС талабларига ўқувчиларнинг БКМ ларининг мослик даражаси
|
Двлат таълим стандартларини бажарилишини назорат қилиш мақсадида олинган тест синовлари натижаларига кура ўқувчиларнинг фанни ўзлаштириш даражаси 82% дан 86% ташкил этди
|
8
|
Ўқувчиларнинг билимида узилишлар пайдо булишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича фаолиятининг самарадорлиги ва педагогик мақсадга мувофиқлиги
|
Ўқув йили давомида хар бир назорат иш якуни бўйича ўқувчилар билимидаги бўшлиқларни аниқлаб, жадвал саосида дарсдан ташқари вақтда машғулотлар олиб борган ва бўшлиқларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқган. Натижада у дарс бераётган синфда ўқувчиларнинг ўртача билим самарадорлиги 86 % ни ташкил этмоқда.
|
9
|
Ўқитувчиларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг қобилиятларини аниқлаш ва ривожлантиришга йўналтирилган ўқув тарбия жараёнини ташкил этиш
|
Ўқитувчи она тили, математика, ўқиш фанлари, яна инглиз тили фани бўйича мактабда ўқувчиларни аниқлаб, улар билан якка тартибда машғулотлар олиб боради. Ўқувчилари ёрдамида она тили, математика, ўқиш оид 10 дан зиёд рефератлар ва ижодий ишланмалар тайёрлади.
|
10
|
Дастурга мос билимлар ўзлаштирилиши жаражаси бўйича Барқарорликни таъминловчи педагогик фаолиятини юқори даражаси ҳамда баҳолашнинг рейтинг усули ва тест натижаларига кўра аниқланадиган таълим сифати шунингдек истеъдодли ва иқтидорли ўкувчилар билим индивидуал ишларини ташкил қилиш
|
Мактабда ўқитувчи томонидан рейтинг ва тест усуслида текширувларнинг натижаларига кура, синфда таълим сифатини ошириб борган. Ўқувчилар билан доимий равишда индивидуал ишлар олиб борган. Ўқувчилари 8 нафари аъло ўқишлари ва мактаб жамоат ишларида фаолликлари учун туман ХТБ ва мактаб маъмуриятининг “ Фахрий ёрлиқлари” билан тақдирланган.
|
11
|
Ўқитувчининг илғор методик ва педагогик техналогияларни шаклларини жорий этиш
|
Ўқитувчи дарс жараёнида мунтазам равишда замонавий пед технологиядан фойдаланганлиги сабабли 2017-2018 ўқув йилида 82-86% самарадорликни ташкил этди ва ўқувчиларининг билим самарадорлиги 4 % га усди.
|
|
Махсус комиссиянинг хулосасига асосан ______ балл билан бахоланди. Касб махорати учун ____ % устама белгилансин
|
Комиссия раиси, мактаб директори ______________ Б.Мавлонов.
Аъзо, рус тили фан ўқитувчиси ___________ А. Бурхонов