(Ўқувчиларни номма ном ўтказилган текшириш рўйхати илова қилинади) Техникумга томонидан тасдиқланган буйруққа нисбатан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигини тасдиқлаб берган ўқувчилар рўйхатига 4 нафар контракт асосида ўқишга кирган ўқувчиларни ўзбошимчалик билан ўқувчилар сафига грант асосида қабул кирилганлиги натижада давлат бюжети томонидан ўқувчилар учун ўтказиб берилган 16,847384 мл сўм давлат бюжетига зарар келтирилган. Бундан ташқари Бухгалтерия хисоби ва аудит йўналишига 7 нафар Компьютер инжинеринги йўналишига 3 нафар Туризим йўналига 62 нафар ўқувчиларни тасдиқланган рўйхатга зид равишда Тошкент Давлат Шарқшунослик Унверситетининг 2021 йил 15 январдаги № 57 сонли хатига асосан 74 нафар ўқувчиларга қўшимча саралаш имтихонлари ўтказилган.
Техникумнинг 2020- йил 16 декабрдаги 1/3 сонли буйруғи билан техникум директори З.Юлдашева раислигида Тошкент Давлат Шарқшунослик Унверситетининг 2021 йил 15 январдаги № 57 сонли хатига асосан техникумга қўшимча саралаш имтихонларини 74 нафар ўқувчига ўзбошимчалик билан ўтказган. ( буйруқ илова қилинади)
Текникум рахбарияти Наманган вилояти касб таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий боқармасининг 2021 йил 11 январдаги 9- сонли буйруғининг 2 бандида коллеж директорларига Ўзбекистон республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комисясининг 2020 йил 30 декабрдаги ўтказилган мажлисининг 8- сон баёнинг 9- бандига мувофиқ 2020-2021 ўқув йилида коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилиш учун ўтказилган тест синовлари ва ёзма имтихонлари натижаларига асосан баллар кетма кетлигига қаттий риоя қилган холда тасдиқланган қабул параметлар доирасида ўқишга тавсия этилган абитуретлар белгиланган тартибда профессионал таълим муассасаларига ( коллеж ва техникумларга) давлат гранти хамда тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш:
Ёзма имтихон ўтказилган коллежлар ва техникумлар ва техникумлар тасдиқланган қабул параметрлари бўйича ёшларга касб ва мутахасисликлар эгаллаш имконятини яратиш мақсадида профессионал таълим муассасаларига ( коллеж ва техникумлар) нинг ўқитиш қувватларини инобатга олиб , ёзма имтихонда иштирок этиб ўқишга тавсия этилмаган абитурентлар ўзлари хужжат топширган (рўйхатдан ўтган )касб ва мутахасисликлар бўйича коллеж ва техникумларга тўлов контракт асосида ўқишга қабул қилиш юзасидан огохлантирилган.
Огохлантиришга қарамай коллеж маъмуряти юқоридаги камчиликларга йўл қўйган.
( Коллеж маъмуряти ва ўқувчилар тушинтириш хатлари илова қилинади)
Юқорида аниқланган хато ва камчиликларни техникум директори З.Юлдашева ва ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Қодирова, Бош хисобчи М.Қозоқов билан биргаликда таҳлил қилиб чиқиб, келгусида “Таьлим тўғрисидаги қонун” талаблари тўлиқ бажарилиши, журналларни талаб даражасида юритиш, дарс ва педагогик юкламаларини ўз вақтида бажарилишини ҳамда бошқа аниқланган хато ва камчиликларни қайта такрорламаслик бўйича тушунтирилди.
Наманган вилояти Наманган шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми ўрганиш якуни бўйича маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Наманган вилояти Давлат молиявий назорат бошқармаси мутахассиси Ж.Исақов томонидан ўтказилаётган молиявий назорат умумий далолатномасига қўшиш учун такдим этилди.
Текшириш давомида ўқув жараёнларини ташкил этилиши танланма усул билан амалга оширилди ва амалдаги НИЗОМ ва йўриқномалар асосида тўғри юритилиши юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди. Мутахассис: Намаган педагогика коллежи ўқув ишлари бўйич директор ўринбосари: Ш.Мамадалиев Наманган шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми директори: З.Юлдашева
Наманган шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникуми ўқув ваишлари бўйича директор ўринбосари: Ф.Қодирова Бош хисобчи: М.Қазақов