Bog'liq 01,04,2022 холатига текширув далолатномаси Автосохраненный
Текшириш жараёнида қуйидагилар аниқланди :
Наманган шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш сервис техникумида 2021-2022 ўқув йилида 3 та йўналиш бўйича 13 та гурух тахсил олган бўлиб ўқув йилида коллежнинг ўқув фонди 21056 соатни ташкил этган ва иш ҳақи тарификацияси ишлаб чиқилиб, Наманган вилояти касбий таълимини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси томонидан тасдиқланган. Тарификациясидаги тақсимланган 21056 соат ҳисобланган ўқув фондидаги ўқув соатлари ҳисобидан бўлиб, ўқитувчиларнинг диплом мутахассисликлари бўйича тўғри тақсимланган. Вакант соатга олинган Туризим йўналиши бўйича 3816 соат Ишлаб чиқариш ва диплом олди амалёти ва Маркетинг мутахасислигига оид ишлаб чиқариш амалёти 720 соат, жами 4536 соатдан 4536 ўқув йилининг биринчи ва иккинчи ярим йиллигида ўқитувчиларга тақсимланган. Биринчи ва иккинчи ярим йилликда тақсимлаган 4536 соатга ички қайднома қилинган.
Техникумда 2021-2022 ўқув йилида тарификация бўйича жами 25 нафар ўқитувчилар фаолият олиб борган. Шундан 16 нафари асосий ўқитувчилар, 1 нафари ички ўриндош 8 нафари ташқи ўриндош ўқитувчилардан иборат.
2021-2022 ўқув йилида тарификацияга киритилган ўқитувчилардан 2 нафар етакчи ўқитувчи 4 нафари катта ўқитувчи, 19 нафари олий маълумотли ўқитувчиларни ташкил этган.
Гурух журналлари ўрганилганда 2021-2022 ўқув йилида ўтилиши лозим бўлган жами 18 соат бажарилмаган соатлар ҳисобига 331053 сўм иш ҳақи нотўғри ҳисобланиб , 43037 сўм мажбурий ушланмалардан сўнг 288016 ( Икки юз саксон саккиз минг ўн олти ) сўм ундирилиши лозим топилди. (Жадвал илова қилинади )
2021-2022 ўқув йилининг 6- декабрдан – 1 апрелгача бўлган давр ичида ўқув журналлари ўрганилганда бир қатор ўқитувчилар томонидан ўтилган дарсларни қайд этмаслик, дарс ўтилган деб қайд қилинган бўлсада, ўқувчиларни умуман баҳоламаслик, якуний баҳоларни вақтида чиқармаслик холатлари аниқланди.
Жумладан:
2021-2022- ўқув йили учун ўқитувчиларга иш хақи учун қилинган тарификатцияда Пўлатов Жалолиддин, Нуриддинов Зухриддин, Қамбаралиев Азизбек, Акрамов Миркамол ва Рахматуллаева Мафтуналарга ДАК раисларига тўланиши керак бўлган соатлар тарифатция қилиниб 6 ой давомида педагогларга асоссиз иш хақи тўланиши натижасида ортиқча иш хақи ишлаб келиши натижасида 3 787 145 сум мажбурий ушланмалардан ташқари 3 294 816 сўм пул маблағлари ортиқ хисобланган.
Шунингдек, “Академик лицей ва касб хунар коллежлари ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш ҳақларини ҳисобланиши ва таърификациялаш тартиби бўйича услубий кўрсатмалар асосида фан ўқитувчисининг шахсий йиллик иш режаси ва унинг бажарилиши ҳисоботини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган ҳисобот журналларини юритилиши ва ўқитувчиларни педагогик соатларини ижроси кўриб чиқилганда бир қатор камчиликлар аникланди.