4339,2 млрд.сўм ёки 108,1 фоизни ташкил этиб, прогноз параметрларига нисбатан 1,8 пунктга ортиғи билан бажарилди.
Жумладан, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 328,4 млрд.сўм
(117,7 фоиз), молия ва банк хизмати 427,1 млрд.сўм (129,7 фоиз), транспорт ва алоқа хизмати 853,1 млрд.сўм (101,8 фоиз), яшаш ва овқатланиш 81,3 млрд.сўм (103,1 фоиз), савдо хизмати 1591,0 млрд.сўм (104,8 фоиз), таълим хизмати 174,4 млрд.сўм (122,5 фоиз), соғлиқни сақлаш хизмати 81,3 млрд.сўм (110,9 фоиз), ижара ва прокат хизмати 93,4 млрд.сўм (110,9 фоиз), компютерларни ва маиший товарларни таъмирлаш хизмати 132,8 млрд.сўм (103,2 фоиз), шахсий хизматлар 291,1 млрд.сўм (103,7 фоиз), меъморчилик, мухандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар 37,3 млрд.сўм (119,4фоиз) ва бошқа турдаги хизматлар 108,7 млрд.сўм (107,7 фоиз)ни ташкил этди.Шундан, қишлоқ жойларида 1041,7 млрд.сўмлик хизмат кўрсатилди. Хизматлар бозори бизнинг мамлакатимизда ҳам жуда катта истиқболга эга. Бугунги кунда хизматлар бозори ҳақли равишда бизнеснинг энг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади.
Таълим хизматлари бозори – маркетингнинг янги истиқболли соҳаси ҳисобланади.. Фаолиятни айни мана шу томонини кучайтиришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998-йил 28-январдаги 48-рақамли “Кадрлар тайёрлаш соҳасидаги таълим хизмати ва маркетинги бозорини шакллантиришни жадаллаштириш бўйича тадбирлар тўғрисида” ги қарор йўналтирилган. Унда ҳар бир таълим муассасасида маркетинг хизматини барпо этиш кўзда тутилган. Айни мана шулар талаба ўқишни тугатгач ишга олувчи корхонанинг манфаатларини мувофиқлаштиришга даъват этилган.
Маркетинг таълим соҳасида қуйидаги саволларга жавоб беради:
Яъни қандай абитуриентни қабул қилиш, саралашни қандай ўтказиш керак, ўқитилаётганлар таркиби қандай бўлади, кимда тўлов билан боғлиқ муаммо йўқ, кимни ўқитиш осон, ким тез ўзлаштириш ва ўтган материалларни топширишга қодир.
-Нега ва нимага ўқитиш керак?
Ўқиш муддатини қандай ҳолатларда ошириш ёки камайтириш.
-Қаерда ўқитиш керак?
-Қандай ўқитиш керак?
Бунда таълим шакли ва теҳнологиясини танлашга тўғри келади, чунки, олинган билимлар сифати талабга мос келиши керак. Бу аҳоли бандлигини таъминлайди, бандлик эса жамиятни барқарорлаштирувчи омилдир.
-Ким ўқитади?
Бу тажрибали ўқитувчи, маслаҳатчи, илмий ходим, таълим бўйича ҳамкасб бўлиши мумкин.
-Нима ёрдамида ўқитиш керак?
Бунда ўқув методик воситалардан фойдаланишнинг тури ва йўналиши белгиланади.
Таълим муассасалари йилдан йилга таълим хизматлари бозорида фаолроқ ишламоқдалар, улар ўртасидаги рақобат эса кучаймоқда, бунда маркетинг фаолиятини йўлга қўйишда аниқ ва илмий ёндашиш таълим муассасаларини муваффақиятини белгиловчи омил бўлиб қолмоқда.
Таълим соҳасига маркетинг ХХ асрнинг 70-йиллари бошларида кириб келди. Бу таълим муассасалари иқтисодий аҳволининг ёмонлашуви ва рақобатнинг кучайиши билан боғлиқдир. Масалан АҚШ да таълимга бюджетдан маблағ ажратишнинг ҳажми қисқарганлиги туфайли таълим хизматлари соҳасида ҳам қўшимча хизматлар кўрсатиш асосида маблағ топиш масаласинихал этиш бошланган.
Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида таълим муассасаларининг ривожланиш муаммоларини ҳал этиш учун таълим хизмати маркетингининг назарияси ва амалиётини жадал ишлаб чиқиш зарурияти туғилди.
Таълим соҳасида маркетинг усулларидан фойдаланиш, нисбатан, фақат республика моделида эмас, балки ҳорижда ҳамяқинда пайдо бўлган. Машхур маркетологлардан бири ҳисобланган Ф.Котлер ХХ аср 70-йилларининг бошларида “ижтимоий маркетинг” тушунчасини қандайдир ижтимоий муаммони, лойиҳани ёки аҳоли муайян гуруҳи вазифасини ҳал этиш мақсади бўлган режалаштириш ва дастурни назорат қилиш учун восита сифатида киритади. Ижтимоий маркетинг, одатда, асосий мақсади ижтимоий самарага эришиш, шу жумладан, аҳоли таълим даражасини ошириш бўлган ташкилотларда қўлланилади.
Таълим соҳасида турли хизматлар пайдо бўлиши билан турли таълим муассасалари ўртасида рақобат кучаяди (айни битта бозорда ўхшаш ихтисосликлар бўйича ўз таълим хизматини сотиш бошланади).
Наманган вилоятида таълим хизматлари самарадорлигини ошириш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш, ўқувчиларни интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида бир қатор дастурлар амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти буйича умумий ўрта таълим мактаблар сони 2016 йилда 688 тани 2017 йилда эса 689 тани 2018 йилда 726 тани ташкил этган. Уларда. 364453 нафар ўқувчилар таҳсил олган бўлиб уларнинг 176593 таси ўғил болалар ва 187860 кишиси қиз болаларни ташкил этган.
Маҳаллий бюджетлардан таълим тизимини маблағ билан таъминлашнинг амалдаги ҳолатини Наманган шаҳри бюджети мисолида кўриб чиқамиз.
1-жадвал
Наманган шаҳрида бюджетнинг таълим тизимига ажратилган маблағлари таҳлили
Кўрсаткичлар
|
Ўл.бир
|
2016 й
|
2017 й
|
2018 й
|
Бюджет харажатлари
|
млн. сўм
|
116101,0
|
116101,0
|
122602,6
|
Таълим харажатлари жами
|
млн. сўм
|
48414,1
|
48878,5
|
52351,3
|
Жами махаллий бюджет харажатларидаги улуши
|
%
|
41,7
|
42,1
|
42,7
|
Умумтаълим мактабларининг бюджет харажатлари
|
млн. сўм
|
20121
|
32101
|
34147,5
|
Жами мактаб таълим харажатларининг бюджет харажатларидаги улуши
|
%
|
17,3
|
27,6
|
27,9
|
Манба: Наманган шаҳар статистика бўлими маълумотлари асосида тайёрланди.
Наманган шаҳрининг бюджет харажатлари 2016 йилда 116101 млн.сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 122602,6 млн.сўмни ташкил этди. Бюджет харажатларининг 2016 йилда 41,7 % таълимни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, 2017 йилда бу кўрсаткич 42,1 % ни ташкил этган. Мактаб таълим тизимига йўналтирилган бюджет харажатларининг ҳам улуши ошган.
Бозор иқтисодиёти таълим тизимида хам маркетинг тамойилларидан фойдаланган ҳолда қўшимча маблағлар топиш имкониятларини юзага келтирди.
Бунинг учун эса куйидаги ишларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблаймиз:
вилоятимизнинг чекка худудларидаги ёшларнинг таълим-тарбия самарадорлигини оширишда қўшимча таълим хизматларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;
мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни мактабга тайёрлаш ишларини тўлиқ қамраб олиш;
қўшимча таълим хизматлари орқали аҳолининг билим савиясини ошириш, ҳоҳиш истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, шунингдек, аҳоли учун арзон ва сифатли маҳсулотлар ва хизматлар етказиб бериш ишларига алоҳида эътибор қаратиш
Бугунги кунда Наманган шаҳар умумтаълим мактабларида қуйидаги хизмат турларини жорий этилган.
фанлар ва чет тиллар бўйича репетиторлик хизматлари;
компьютер саводхонлиги ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқув курслари;
мактабга тайёрлов (6-7 ёшли болалар учун шанбалик, якшанбалик мактаб) ўқув курслари;
ҳунар ўргатиш бўйича тўгараклар (бичиш-тикиш, моҳир қўллар, ошпазлик, пазандалик, дизайнерлик, сартарошлик, этикдўзлик, дурадгорлик, чилангарлик, наққошлик ва ҳ.к.);
Юкоридагилардан ташкари мактабларда бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш йўналишида қуйидагиларни амалга ошириш таклифини берамиз:
таълим муассасаларидаги ошхоналарни кичик бизнес субъектларига ижарага бериш;
бўш турган бино иншоот хоналарни офис ва бошқа қонунларда белгиланган тадбиркорлик фаолияти учун ижарага бериш;
спорт заллари ва бошқа спорт иншоотларини ижарага бериш;
барча умумтаълим муассасаларида маиший хизмат турларини асосан сартарошхона, пойафзал тузатиш устахонаси ташкил этиш ҳамда ушбу хизматларни ташкил этувчи субъектларга шарт шароит яратиб бериш;
таълим муассасалари ошхоналарида фитобарларни ташкил этиш;
таълим муассасаларнинг имкониятидан келиб чиққан ҳолда бириктирилган ер участкаларида боғдорчиликни, манзарали дарахтлар экишни,терак экишни, сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришни, ҳамда иссиқхоналарни ташкил этиб гулчилик, лимончилик ва бошқа йўналишларни ташкил этиш;
амалдаги қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим муассасаларида паррандачилик қуёнчилик ва бошка уй хайвонларини боқишни йўлга қўйиш масалалари ҳал этилса максадга мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |