3.Нокни қуритиш технологияси.
Нок қуритиш технологияси. Унинг ―Концентрат‖, ―Подарок‖, ―Любимица
Клаппа‖, ―Вильямс‖, ―Штутгарский пастушок‖, ―Юбилейная‖ навлари қоқи қилишга мос.
Юқори сифатли қуруқ маҳсулот олиш учун яхши пишган мева узилади. Уни қуритиш
усули олма қоқи қилишдан фарқ қилмайди.
Катта-кичиклигига қараб навларга ажратилган мева яхши ювилади, сўнгра
йириклари тўртга, майдалари икки бўлакка бўлиниб тўғралади. Кейин ўртасидан узаги ва
банди олингач, 2-3 минут қайноқ сувга пишилади. Шундан сўнг тоза, оқар сув билан
чайилади. Ҳар бир килограмм мевага 2-3 г ҳисобида олтингугурт сарфланиб, 1,5-2 соат
давомида дудланади. Дудланган нок қуритиш майдончасида сўкчакларга қўйилади ва 4-5
кун мобайнида офтобда қуритилади. 2-3 кундан кейин мевалар ағдариб чиқилади. Кейин
поднослар сояга олиниб, штабелларда қуритилади.
Нок 12-18 кун қуритилади. Ундан 14-18% қоқи олинади. Унинг нами 24% дан
ошмаслиги керак. Яхши қуритилган қоқи оч-сариқ рангга киради. Намини бараварлаш,
қутиларга жойлаш, сақлаб қўйиш каби ишлар олма қоқини сақлашдаги усуллардан фарқ
қилмайди.
Қуритилган маҳсулотни сақлаш. Қуриган меваларни сақлашда хонадаги ҳаво
ҳарорати ва нисбий намлигини мунтазам равишда кузатиб туриш лозим. Маълумки,
қуритилган меваларнинг сорбция хусусиятлари кучли. Қоқи ѐки майиз сақлашда
намликнинг ортиши бир қатор салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин. Айниқса,
микроорганизмлар тез ривожланиб, моғорлайди ва натижада, маҳсулот сифати тушиб
кетади. Омборхонадаги термометр ва психрометрлар 1,3–1,5 метр баландликда
ўрнатилади. Сақлаш учун қулай ҳарорат 10
0
С ва нисбий намлик 65–70 фоиз бўлгани
маъқул.
Сақлаш хоналарининг сатҳи, шифт ва деворлари қуруқ, мустаҳкам бўлиши керак.
Хоналарнинг санитария ҳолатини кузатиш, зараркунанда, ҳашарот, кемирувчиларга
қарши курашиш учун ер сатҳи бетонлаштирилгани маъқул. Ҳарорат бир хил бўлиши учун
хонанинг шифти иссиқ ўтказмайдиган материаллардан ѐпилиши керак. Тайѐр қуритилган
маҳсулотни қабул қилишдан аввал хоналар оқланиб қуритилади. Дераза ойналари сувда
эритилган бўр билан оқланиши ва ичкари томондан диаметри 2 мм ли темир тўр билан
беркитилиши керак. Маҳсулотларни сақлаш хоналарига жойлашдан олдин сулüфит
ангидрид ѐки хлорпирин билан дезинфекция қилинади. Унинг учун 80 г/м
3
хлорпирин
олиниб, хоналар дудланиб чиқилади ва 36 соатга беркитиб қўйилади. Олтингугурт ҳам
шундай ишлатилади. Бу ишларни мутахассислар бажари-ши лозим. Заҳарли дорилар
ишлатиш умуман ман этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |