Наманган мущандислик-педагогика институти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#169492
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72
Bog'liq
meva-sabzavotlarni quritish texnologiyasi

 
 
1.Қуритиш усулига боғлиқ равишда мева-сабзавотларда кечадиган 
ўзгаришлар. 
 
 
2.Витаминларнинг парчаланишининг назарий асослари. 
 
 
3.Ранг берувчи пигментларнинг ўзгариши, маҳсулот рангининг қорайиши, 
кўкат сабзавотларда сарғайиш ва бошқалар. 
 
 
4.Қуритиш усулидан қатъий назар таркиби ўзгармайдиган моддалар, қанд 
миқдори, кислоталилик, ўзгармайдиган моддаларнинг парчаланмаслик сабаблари. 
 
 
5.Қуритиш усулига боғлиқ равишда маҳсулот сифатини оширишга 
қаратиладиган чора тадбирлар. 
 
Назорат саволлари: 
 
 
8-мавзу: Қуритиш ускуналарининг тузилиши, уларда фойдаланиладиган 
иссиқлик ташувчилар. 
Режа: 
1.Сунъий қуритиш ускуналари: сунъий қуритгичлар, электр энергияси, ѐқилғи ва 
бошқа ресурслар воситасида ишловчи қуритгичлар.Уларнинг ишлаш принципи.
2.Қуритишда ресурс тежамкор иссиқлик ташувчилардан фойдаланишга
асосланган замонавий қуритгичлар. 
3.Уларнинг ишлаш принципи ва самарадорлиги.
 
1.Сунъий қуритиш ускуналари: сунъий қуритгичлар, электр энергияси, 
ѐқилғи ва бошқа ресурслар воситасида ишловчи қуритгичлар.Уларнинг ишлаш 
принципи. 
1. Конвектив усул. 
2. Лентали қуритгичлар. 
3. Барабанли қуритгичлар. 
4. Мавҳум қайнаш қатламли қуритгичлар. 
5. Сочиб берувчи қуриткичлар. 


6. Контактли куритиш. 
1. Конвектив усул. Мева ва сабзавотларни бу усулда сувсизлантириш кенг 
тарқалган. Қуритиш агенти сифатида асосан иссиқ ҳаводан фойдаланилади. 
Ҳозирги вақтда илгари қўлланилган олов билан қиздириб қуритадиган даврий 
шкафли, карусельли, каналли қуритгичлар ўрнини, узлуксиз ишлайдиган қурилмалар 
эгалламоқда. Бу қуритгичлар камерадан иборат бўлиб, камера ичида бир-бирига қарама-
қарши ҳаракат қиладиган бир хил узунликдаги лентадан ташкил топган кўп қаватли тўрли 
конвейер жойлашган. 
Мева ва сабзавотларни қуритиш учун керак бўлган ҳавони буғ калориферлари 
ѐрдамида иситиш амалга оширилади, бу калориферлар ҳар бир лентанинг ишчи ва бўш 
оралиқларига жойлаштирилади. Ажралган нам ҳаво эса сурувчи вентилятор ѐрдамида 
чиқариб юборилади. 
Конвейер типидаги буғ қуритгичларидан энг самарадолари — СПК–4Г–90, КСА–
80, кам қувватли — СПК–4Г–45, СПК–4Г–30, СПК–4Г–15 ва ПКС–40, ПКС–20, ПКС–10. 
Осон шарбат ажралувчи (қорали, ўрик, узум) меваларни қуритиш учун туннелли 
қуритгич яхши самара беради. Бу эса баландлик бўйича икки каналга ажралган 
камерадан иборат. 
Юқоридаги каналида ѐниш камераси билан горелкаси, вентилятор, ҳаво тақсимлаш 
системаси, яъни ишчи каналга қуритиш агентини узатувчи қурилмалар жойлаштирилган. 
Замонавий туннелли қуритгичларда қуритиш агенти бўлиб иссиқ ҳаво 
ҳисобланади. Бундай типдаги қуритгичлар тўғри бурчак кесимига эга бўлган узун 
камерадан (коридордан) иборат бўлади. Камера ичида вагонеткаларнинг секин 
ҳаракатланиши учун темир йўл излари ўрнатилган. Коридорга кирувчи ва ундан 
чиқадиган эшиклар зич ѐпилади. Вагонеткаларнинг ичига қуритиладиган маҳсулотлар 
жойлаштирилади. Қуритувчи агент (ҳаво) калориферлардан берилади. Ҳаво оқими 
вентиляторлар ѐрдамида қуритиладиган маҳсулотларга нисбатан тўғри ѐки қарама-қарши 
йўналишда ҳаракатга келтирилади. Вагонеткалар эса механик чиғирлар ѐрдамида 
ҳаракатланади. 
Туннелли қуритгичларда қуритувчи агент қисман рециркуляция қилади. Бундай 
аппаратлар катта ўлчамли маҳсулотларни қуритиш учун ишлатилади.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish