Наманган мухандислик-курилиш институти транспорт факультети энергетика кафедраси битирувчиси



Download 1,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/39
Sana24.02.2022
Hajmi1,68 Mb.
#220694
TuriДиплом
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
xozirgi zamon elektr kurilmalari asosida avtonom elektr taminotini tashkil etish tizimlarini lojixalash

1. Масаланинг мохияти
a. Лойихаланиши лозим бўлган қуёш энергияси билан ишлайдиган 
ёритиш тизимининг функциональ имкониятлари 


53 
Бу ерда лойихалаш ишини конкретлаштириш учун лойихаланадиган 
қурилманинг функционал имкониятларини лойиханини бажариш учун 
берилган топшириққа асосан аниқлаб оламиз. 
Шундай қилиб, берилган топшириққа асосан лойихалашимиз лозим 
бўлган қурилма қуйидаги функционал имкониятларга эга бўлиши керак:
i. Қуёш энергияси билан ишлайдиган ёритиш тизими учун 
қуёш батареяси; 
ii. Қуёш энергияси билан ишлайдиган ёритиш тизимининг 
қуввати етарли даражада катта бўлиши керак; 
iii. Ушбу қуёш энергияси билан ишлайдиган ёритиш тизими 
аккумулятор, 
инвертор, 
таъминлаш 
манбаси 
ва 
энеготежамкор лампаларда лойихаланиши лозим; 
iv. Автоном энергия манбасида ишлаш имконияти бўлиши 
керак; 
b. Қуёш 
энергияси билан ишлайдиган ёритиш тизиминни 
лойихалаш учун техник шартлар. 
Энди аниқлик учун лойихаланадиган қурилманинг техник параметрларини 
ихтиёрий равишда белгилаймиз. Айтайлик, биз лойихалашимиз лозим бўлган 
қурилма қуйидаги техник параметрларга эга бўлсин:
i. Қуёш батареяси 12В ли кучланиш бериш имконияти 
бўлсин; 
ii. Қурилма аккумулятори 12В ли кучланиш ва 75А*h энергия 
қувватли бўлсин ; 
iii. Ушбу қуёш энергияси билан ишлайдиган ёритиш тизими 
замонавий элементлар базасида лойихаланиши лозим. 
2.Адабиёт тахлили
a. Қуёш энергияси билан ишлайдиган ёритиш тизими учун мавжуд 
техник воситаларнинг тахлили. 


54 
Қуёш элементлари (ҚЭ), батареялари ва фотоэлектрик қурилмалар 
ҳақидаги бугунги тушунчалар тарихан 40 йиллар олдии пайдо бўлиб, сўнгги 
10-15 йил давомида улар энергия манбаи сифатида халқ ҳўжалигига ва оддий 
кишилар турмушига кириб келди. Бу қурилмаларнинг ишлаш моҳияти ярим 
ўтказгичли материалларда қуёш нурланишининг ютилиши ва унинг 
натижасида ҳосил бўлган заряд жуфтликларининг ярим ўтказгичда ҳосил 
қилинган потенциал тўсиқдарда ажратилиши ва ташқи электр занжирига 
узатилиш жараёнларига асосланган. 
Дастлабки даврдаги фундаментал тадқиқотлар натижасида қуёш 
нурланиши спектрининг тўлиқ. ютилишини таъминлаш материал 
хусусиятига 
боғлиқлиги 
аниқланди. 
Материал 
ҳажмида 
ютилган 
нурланишнинг заряд жуфтликлари ҳосил қилиши ва уларни ажратиш 
жараёни ярим ўтказгичли материал ичида ҳосил қилинган потенциал тўсиқ (р 
- п ўтиш) ва материал хусусиятларига боғлиқлиги аниқланди. Бу эса қуёш 
элементлари параметрларини оптималлаш имкониятини яратди. 
Амалий тадқиқотлар эса оптимал параметрга эга бўлган ҚЭ 
конструкцияларини лойиҳалаш, тайёрлаш, улар хусусиятларини ўрганиш, 
ҚЭ, батареялари ва фотоэлектрик қурилмалар технологиясини ишлаб чиқиш 
ва улар асосида ҳар хил конструкцияли, турли шароитда ишлайдиган, ҳар 
хил қувватли истеъмолчиларга мўлжалланган электр манбалари тизимини 
ишлаб чиқаришни амалга оширишга бағишланди. 
Ҳозирги замон ҚЭ қайси шароитда ишлатилишига (коинотда, Ер 
шароитида, тўғридан - тўғри тушаётган қуёш нурланишида, зичлаштирилган 
қуёш нурланишида, экстремал хол учун ва бошқалар) қараб турли ҳил ярим 
ўтказгичли материалдан ишлаб чиқарилади. Ҳозирги даврда ишлаб
чиқарилаётган ва инсон эхтиёжи учун электр манбаи сифатида 
қўлланилаётган ҚЭ аксарияти кремний материалидан тайёрланмокда. Бунга 
асосий сабаб, ҳозирги замон халқ ҳўжалиги эхтиёжи учун кўп 
қўлланиладиган микроэлектрон асбобларнинг асоси кремнийлигидир. 


55 
Ананавий лойихаловчи мухандис авваллари монтаж столи, турли 
таъминот манбалари, кўплаб сигнал генераторлари, осциллограф, 
частотомер, характериограф каби ўлчов қурилмалари, кўплаб электрон 
компонентлар, ва нихоят паяльник ёрдамида макетлаш усулида 
қурилмаларни лойихалар эди. Ҳисоблаш техникасининг жадал суратлар 
билан ривожланиши, дастурлаш технологияларида эришилган ютуқлар, 
математик моделлаш усулларининг сўнгги ютуқлари: иммитацион моделлаш, 
электрон компонентларнинг эмуляцион ва симуляцион молеллари 
яратилиши, виртуал моделлаш тизимининг лойихалаш амалиётига кириб 
келиши 
билан 
электрон 
қурилмалар 
лойихаловчисининг 
компьютерлаштириш асосида автоматлаштирилган иш ўринларининг 
яратилишига олиб келди. Юқори аниқликда ишловчи замонавий ўлчов 
қурилмаларини лойихалаш учун бугунги кунда компьютер энг асосий техник 
воситага айланди. 

Download 1,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish