20
Инвестицияларнинг ҳудудлараро ва тармоқлараро таркиби эса уларнинг нисбий
жиҳатдан ҳудудлар ва тармоқлар бўйича тақсимотини билдиради.
Ривожланган мамлакатларда реал инвестицияларнинг асосий қисмини
хусусий инвестициялар ташкил этади. Давлат секторида реал инвестициялар
сарфи муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий мувофиқлаштириш сиѐсати асосида
кредитлар,
субсидиялар
ажратилади,
давлат
капитал
қўйилмалари
мувозанатлаштирилади ва реал инвестициялар ўзлаштирилади. Давлат
томонидан
ўзлаштириладиган
инвестициялар
дастлабки
бозор
инфратузилмасини ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантиришга
сарфланади.
Инвестицияларнинг
самарадорлигини
ошириш
асосий
капиталнинг фаол қисмларини вужудга келтириш ва ўстириш ҳисобига амалга
оширилади. Реал инвестицияларни тавсифлаш уларнинг ҳажми ва даромад
келтириши асосида амалга оширилади. Молиявий инвестициялар капитални,
тўлов
ва
молиявий
мажбуриятларнинг
барча
турларини
ўзида
мужассамлаштирувчи, молиявий активларга жойлаштирилишини англатади.
Ушбу молиявий воситаларнинг энг муҳимлари қимматли қоғозлардир: улушли
(акциялар) ва қарз (облигациялар). Реал инвестициялардан фарқли ўлароқ
молиявий инвестицияларни кўпроқ портфель инвестициялар деб аташади,
чунки бу ҳолда инвесторнинг асосий мақсади бўлиб молиявий активларнинг
мукаммал йиғмасини (инвестициялар портфелини) шакллантириш ва қимматли
қоғозлар билан амалга ошириладиган турли операцияларни бошқариш
ҳисобланади. Молиявий инвестициялар шахсий компаниялар ва давлат
идоралари томонидан муомалага чиқарилган акцияларга, облигацияларга ва
бошқа қимматли қоғозларга ва банк депозитларига, узоқ муддатга жалб
қилинадиган қўйилмалардир. Молиявий инвестицияларнинг асосий қисми
капитални ноишлаб чиқариш соҳасига сарфланишини билдиради. Молиявий
инвестициялар аксарият ҳолатларда реал инвестицияларнинг манбаи бўлиб
хизмат қилиши мумкин. Молиявий инвестициялар эркин бозор инфратузилмаси
ривожланган мамлакатларда, қимматли қоғозлар бозори орқали капитални
соҳалар бўйича тақсимланишида муҳим аҳамиятга бўлган давлатларда кўпроқ
тарқалган.
Қуйида келтирилган чизмада хорижий инвестицияларнинг таснифланиш
белгилари келтирилган (2.1.2.-чизма). Хорижий инвестициялар инвестиция
турлари, инвесторнинг иштирок этиш шаклига, қайта ишлаб чиқариш шаклига,
маблағ қўйиш объектига, инвестиция киритиладиган даврига, инвестиция билан
таъминлашда иштирок этишнинг хусусиятига ва молиявий хавф даражасига
кўра таснифланади.
Инвестицияда қатнашиш тавсифига кўра инвестициялар бевосита ва
портфель (билвосита) инвестицияларга ажратилади. Бевосита инвестициялар
инвесторнинг ўз молиявий маблағларини жойлаштириш объектини барпо этиш
имкониятини беради. Портфель инвестициялар эса тижорат банклари,
инвестицион компаниялар ва фондлар ва бошқалар ѐрдамида амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: