Bog'liq TABIIY FANLAR VA EKOLOGIYAGA OID AYRIM MUAMMOLAR XVII
Tabiiy fanlar va ekologiyaga oid ayrim muammolar (Ilmiy maqolalar to’plami) XVII 40
-
трансчегаравий ҳудудлардаги ҳар йили табиий яйловлар ва пичанзорлардаги
ўсимликларни геоботаник текширувдан ўтказиш;
-
биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалаларини иқтисодиётнинг барча
тармоқларига интеграциялаш.
Шу билан бирга “2019 — 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси
биологик хилма- хилликни сақлаш стратегияси“ да қайд этилган ушбу вазифаларни
амалга ошириш мақсадида 23 банддан иборат Ҳаракатлар режаси тасдиқланган.
Ҳаракатлар режасининг 9 та банди бевосита ўсимликлар дунёсига тегишли бўлиб,
уларнинг энг муҳим бандларини тахлил қилиб чиқамиз:
-
ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингини ташкил қилиш ва амалга
ошириш тартибини белгилаб берувчи биологик хилма-хиллик компонентларининг
ягона мониторингини олиб бориш тизимини яратиш;
-
замонавий геоахборот технологиялари (ГИС- технологиялар) асосида
муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари
давлат кадастри ва мониторинги бўйича маълумотлар ахборот базасини яратиш;
-
ягона давлат кадастрлари тизимининг талабларига мувофиқ муҳофаза
этиладиган табиий ҳудудлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг
кадастрини юритиш ишларини такомиллаштириш;
-
трансчегаравий ҳудудлардаги ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва
техник ўсимликлар турларининг табиий захираларни хатловдан ўтказиш;
-
йилига табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник
ўрганиб чиқиш;
-
Марказий Фарғона чўлларида ўрмон-мелиоратив ишларни амалга ошириш
йўли билан водий табиатини экологик соғломлаштириш;
-
трансчегаравий тоғли ҳудудлар ва тўқайзорлар ҳамда чўл ҳудудларида
ўрмонзорлар
кўламини
кенгайтириш,
сув
тўпланадиган
ҳавзаларни
эса
кўпайтириш;
-
муҳофаза
қилинадиган
трансчегаравий
табиий
ҳудудлар
тизимини
ривожлантириш;
-
трансчегаравий ҳудудлардаги маданий ўсимликлар кўпайишини тиклаш
мақсадида уларнинг ёввойи аждодлари генофондини сақлашни таъминлаш.
Ўсимликлар оламига инсон томонидан кучли таъсир кўрсатилаётган ҳозирги
кунда бу вазифаларни ҳал қилиш учун флорамиз вакилларининг экобиологиясини
илмий асосда ўрганиш, уларнинг репродуктив ҳаракатини баҳолаш, йўқолиб кетиш
арафасида турган турлар ценопопуляциялари мониторингини олиб бориш,
фойдали махаллий флора турларининг интродукциясини амалга ошириш,
уларнинг коллекцион питомникларини яратиш, ўсимликлар уруғларини махсус
генбанкларга жойлаштириш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Айникса, атроф-муҳитга ва табиий экотизимларга бўлаётган антропоген
таъсирлар натижасида ўсимликлар табиий жамоаларида кузатилаётган инқирозий
ҳолатларни ўз вақтида аниқлай олиш, ўсимликларнинг ўзгараётган эколого -
ценотик шароитдаги жавоб реакцияларини тўғри бахолаш ҳамда селекцион
ишларни олиб боришга илмий асосланган тавсияларни бериш муҳим ўрин
эгаллайди
[1]
.