Ачитqи эмбуруғининг электрофоретик тезлиги ва %- потенциалини аниqлаш
Иш учун зарур воситалар: микроскоп. Горяев камераси, влексигласс пластинкалар (14x6 ва 6x3), дори таблеткаларидан бo’шаган шиша ёки пластмасса идишчалар (4 дона), П-шаклидаги агарли сифончалар (2 дона), фигурали агарли сифончалар (2 дона) мисдан тайёрланиб, изоляцияли симларга уланган стерженчалар (2 дона), o’згарувчан токни доимий токка айлантирувчи тo’ғрилагич, секундомер, тестр, филатр qоғоз, qайчи, мис сульфат ва калий хлориднинг тo’ййнган эритмалари, Мак Клъвен буфери, сахарозанинг 8 % ли эритмаси пробиркалар, пипеткалар, шиша таёqча, ачитqи замбуруғининг суспензияси.
Микроэлектрофорез камерасиниг йиғиш. Катта плексигласс пластинканинг икки четига таблетка кутичалари сиғадиган катталигидаги иккитадан тешиги бo’лган кичик пласткнкалар ёпиштирилади. Чуqурчаларга таблетка qутичалари жойлаштирилиб, уларнннг орqа qатордаги воситасига мис сулъфат эритмаси qуйилди. Олдинги qатордаги иккита qутичага эса калий хлорид эритмаси qуйилади. Орqа qатордаги qутичалар учун мo’лжалланган пробкалар орqали мис стерженчалар ва П-шаклидаги агарли сифончаларнинг бир банди o’тказилиб, мис сулъфат эритмаларига туширилади. П-шаклидаги сифоннчаларнинг иккинчи бандлари олдинги qатор qутичалари учун мo’лжаллангаи пробкалар орqали o’тказилиб, калий хлорид эритмаларига туширилади. Ўша пробкалардаги иккинчи тешиклар орqали эса фигурали сифонларнинг узун бандлари o’тказилиб, калий хлорид эритмаларига батирилади. Мазкур сифончаларнинг калта бандлари qутичалар жойлаштирилган кичик пластинкалар оралиғига o’рнатилган Горяев камерасининг четларига келтириб qo’йилади (14-расм).
Микроэлектрофорез мосламасини o’лчаш ишларига тайерлаш. Сахарозанинг 8% ли эритмасига солиб тайерлаб, qo’йилган ачитqи замбуруғи суспензияси билан ho’лланган шиша таёqча, мосламага жойлаштириб qo’йилган Горяев камерасининг катаклар соhасига теккизиб олинади ва Мак Ильвен буфери ёрдамида суйилтирилади. Фильтр qоғоздан qирqиб олинган qоғоз парчали камерага шундай жойлиштириладики, натижада уларнинг бир четлари сеткалар соhаси чегарасига тегиб турсин. Қоғоз парчалари буфер эритма билан етарли даражада хo’лланади ва сеткалар соhаси ёпqич ойнача билан ёпилади. Қоғоз парчаларининг очиq qолган томонларига фигурали сифончаларнинг калта бандлари теккизилиб, шу тарзда тайёрланган qурилма микроскопнинг предмет столчасига жойлаштирилади.
Ўлчаш ишларининг бажарилиши. Дастлаб ток тo’ғрилагич асбоби билан кo’рсатмаси ёрдамида танишиб чиqилади. Сo’нгра микроэлектрофорез мосламасининг qутбланмайдиган электродларига (мис стерженчаларга) уланган симлар ток туғрилагич асбобининг чиqиш клеммаларига уланади. Ток тo’ғрилагич электр тармоғига уланиб, ундан микроэлектрофорез камерасига 100 В кучланишга эга ток берилади. Кейин эса микроскоп кo’риш майдонидаги ачитqи замбуруғи hуhайраларинннг катаклар узра харакати кузатилади, яъни hужайраларнннг qайси qутб томон силжитганлиги аниqлаб олинади, ва уларнинг hаракат тезлиги, яъни алоhида hужайранинг hар бир кичик катакнинг бир томонидан иккинчи томонига бориб етиши учун кетган ваqт секундомер ёрдадида o’лчаб олинади. Шу хилдаги ишлар албатта 5-6 марта такрорланиши шарт. Сo’нгра ток манбаи o’чирилиб, электродлариинг qутблари алмаштирилади ва камерага янгидан 100 в кучланишли ток берилади-да, аввалгидек, hужайраларнинг бир катакдан o’тиш ваqти o’лчаб олинади. Ўлчаш ишлари тамомланганидан сo’нг, тажркбада топилган ваqт-qийматларининг o’ртача катталиклари, qутб hолатларининг hар бири учун алоhида-алоhида hисоблаб топилади. Чизғич ёрдамида фигурали сифончалар учлариаро масофа (I) o’лчанади. Тестр ёрдамида o’ша масофага тo’ғри келадиган кучланиш hам o’лчанади. Горяев камераси кенглиги (5 = П.П05 см) инобатга олиниб, ачитqи замбуруғи хужайрасининг o’ртача электрофоретик тезлиги hисоблаб топилади, яъни
Топилган катталикни 11-формулага qo’йиб, ачитqи замбуруғи hужайрасннинг h-катталиги hисоблаб толилади.
Электр майдони кучланганлигини аниqлаш. Электр майдони кучланганлигини аниq белгилаш учун, дастлаб, микроэлектрофо-рез амалга оширилаётган камерадан, o’таётган ток кучи (мА) ва занжирдаги кучланиш (и3) o’лчаб олинади. Сo’нгра электрофоретик камера o’рнига калий хлорид эритмаси qуйилган Петри чашка жойлаштирилиб, чашкадаги эритмага фигурали сифончаларнинг калта бандлари тушириладида занжирдан o’таётган ток маълум бир катталикка келиб турғунлашмагунча qуйилган кучланиш камайтириб борилаци ва ток миqдорининг турғунлашган hолатига мос келадиган кучланиши (Ч) катталиги ёзиб олинади. Иш пайтида o’лчаб олинган кучланиш билан калий хлорид эритмасида o’лчаб олинган кучланишаро айирма занжирдаги (камерадаги) майдон кучланганлиги (ин) нинг hаqиqий катталигини беради, яъни
Е-потенциални hисоблашга мисол. Тажриба шароитида ачитqи замбуруғи hужайрасининг 5=О.ППЯ см (Горяев камерасидаги кичик квадрат томонларининг узунлиги) масофани босиб o’тишига кетган ваqт 4 = Ш сек, майдон кучланганлиги Е = 10 В/3 см га тенг бo’лганда, hужайранинг электрофоретак тезлиги Ц шундай топилади:
Т опилган мазкур катталикни 140 га кo’пайтириб, ачитqи замбуруғи hужайрасинииг вольтларда ифодаланган h-потенциал катталиги топилади. Бу катталикни 1000 га кo’пайтириб, h-потенциалнинг милливольтларда ифодалангаи qиймати hосил qилинади.
15-расм. Электрофоретик тезликни o’лчашга мo’лжалланган микроэлектрофоретик мосламасининг умумий кo’риниши: 1-камера, 1а-фильтр qоғоз парчалари, 16-ёпqич ойнача, 2-фигурали агарли сифончалар, 3-мис сульфат эригмаларини калий хлорид эритмалари билан боғловчи П-шаклли агарли сифончалар, 4-мис сульфат эритмалари qуйилган ва 5-калий хлорид эритмалари qуйилган qутичалар, С-мис электродлар (стерженчалар).
Эслатма. Ўлчаш ишлари тамомлангач, дастлаб ток тo’ғрилагич асбоби электр тармоғидан узилади, кейин эса, мослама ток тo’ғрилагичдан ажратилади. Мосламадаги фигурали ва П-шаклидаги сифончалар олиниб, силкитмасдан дистилланган сувда чайллади ва калий хлориднинг тo’йинган эритмаси qуйилган махсус кристалли qаторга солиниб, qопqоq билан ёпиб qo’йилади. Сo’нгра Горяев камераси мосламадан олиниб, ёпqич ойнача жойидан кo’чирилади ва уларнинг hар иккаласи hам дистилланган сувда ювилгач, филатр I qоғоз билан qуритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |