Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet113/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Дарс гигиенаси
Ўқувчилар ўқув ишининг асосий шакли дарс бўлиб, у турличи олиб борилиши мумкин.
Ўқувчилар ақлий меҳнат қобилиятининг ривожланиши, дарсларни ўзлаштиришлари саломатликлари дарсларни гигиеник жиҳатдан қай даражада рационал ташқил қилинишига кўп жиҳатдан боғликдир. Дарсни тўғри ташкил қилишда биринчи навбатда унинг давомлилиги, таркиби (тузилиши ва мазмуни). Дарс ўтилаган жойдаги (синфдаги) асосий гигиеник талабларга риоя қилиш назарда тутилади.
Дарс давомийлигининг ўқувчилар организмига таъсирини ўрганишга бағишлаб олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатди, болалар бош мия пўстлоқ ҳужайралари фаолиятининг сусайиши бошлангич синфларда дарс бошлангандан 10 – 15 дақиқадан кейин, 4 – 8 – синфларда 12 – 20 дақиқа ўтгандан кейин. 4 – 6 синларда эса 25 – 30 дақиқа ўтгандан кейин сезилади. Дарслар ҳамма синфларда 45 дақиқа давом этади.
Физиолог ва гигиенистлар биринчи синф ўқувчилари учун дарснинг давомийлиги 30 – 35 дақиқадан ошмаслиги керак.
Белгиланган 45 дақиқали дарснинг 25- 30 дақиқасида ўқувчининг активлиги сезиларни даражада пасайиб, диққати тарқоқлашади, берилган вазифани хато бажариш фоизи ортади. Тажрибали ўқитувчилар юқоридаги далилни ҳисобга олиб, боланинг диққатини ўз вақтида бошқа машғулотларни бажаришга – ўқитишга, расм солишга жалб қилишади ёки жисмоний дақиқаларни ўтказишади.
Биринчи синф ўқитувчилари учун ўқиш ва ёзиш даврининг давомийлиги 7 – 10 дақиқадан ошмаслиги, 4 – синф ўқутувчилари учун эса бу давр 17 – 20 дақиқадан бўлиши керак.
Мактабларда гигиенага оид таълим ва тарбия беришда ўқувчиларни соғлиқни сақлаш тўғрисидаги дастлабки билим, зарур гигиенали малака ва кўникмалар билан қуроллантириш асосий мақсад қилиб қўйилади. Бинобарин, табиатшунослик дарсларида «Одам организми ва унинг соғлигини сақлаш» мавзусини ўрганишда ўз-ўзини кузатиш методини қўлланиш мақсадга мувофиқдир. Бу метод ўқувчилар ўз-ўзини кузатиб бориши йўли билан одам ўз саломатлигига қараб бориши ва у ёки бу органларининг ишида бошланиб келаётган ўзгаришларни билиб олиши мумкин.
Соғлом турмуш тарзида асосан иқлимни, микроиқлимни, ҳаво, сув ва тупроқнинг ҳолатини, овқатланиш шароитларини, кийим-кечак, турар-жой, меҳнат ва дам олишга мўлжалланган жойларни, жисмоний тарбия ҳамда спорт машғулотлари ўтказиладиган шарт-шароитлар ва бошқа гигиенали масалаларни ўрганиш назарда тутилади. Одамнинг меҳнати, дам олиши ва спортдаги фаолиятлари ҳаммаси гигеник жиҳатдан тартибга солиб турилади. Бунда гигиенага оид айрим қоидаларга қўлни ювиш, тўғри ўтириш, тишни тозалаш, китоб ўқишда уни кўздан тегишли масофада тутиш, компьютер ўйинларига боғланиб қолмаслик ва хоналарни тоза тутиш кабиларга риоя қилиш усулларини амалда ўргатиб бориш зарур.
Ўқувчилар соғлом турмуш тарзига оид билим ва малакаларнинг аҳамиятини тушунадиган бўлсаларгина, уларни эгаллаб борадилар. Болаларни одам танасининг тузилиши ва айрим органларининг ишлаши тўғрисидаги элементар маълумотлар билан таништириш бу ишга ёрдам беради. Болалар диққатини одам организмининг яхлит, бир бутунлигига жалб қилиш зарур. Ишлаб турган органларнинг бир-бири билан боғлиқлигини, шунингдек, организм билан теварак-атроф муҳитнинг ўзаро боғлиқлигини бошланғич синф ўқувчилари бемалол тушуниб олишладилар.
Ўқувчиларга санитария билимларини беришда дарсдан ташқари вақтда синфда «Саломатлик бурчаги» ташкил этиш катта рол ўйнайди. Бунинг учун ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда қўлда тайёрланган ёки санитария билимларини ёйиш мақсадида, яъни санитария маорифи йўли билан нашр этилган, санитария-гигиена қоидалари баён этилган плакатлар ва шиорларни тайёрлаб қўйиши зарур. «Одам организми ва унинг соғлиғини сақлаш» мавзусига доир ҳар бир дарсда шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларини бошланғич синф ўқувчилари қандай бажараётганлиги тўғрисида санитар-ўқувчиларнинг ахборотларига бир неча минут ажратиш ўринлидир.
Тўғри ташкиллаштирилган кун режими-боланинг бутун ҳаётини асосий қоидаси бўлиб қолиши керак. Яхши тузилган ва аниқ риоя этиладиган кун режими ўқувчининг иш қобилиятини, ўзлаштиришини, интизомини оширади, нормал ўсиши ва ривожланишига ёрдам беради. Мактаб даврига келиб ўқувчи кун тартибидаги баъзи бир омилларнинг муносабати ўзгаради, ўқув машғулотлари бола ҳаётида асосий ўрин тутади. Фаолиятнинг янги турлари пайдо бўлади. Бироқ, кун тартибидаги асосий нарса ақлий меҳнат ва ҳаракат активлигини мақсадга мувофиқ равишда алмаштириб туриши лозим.
Мактаб ўқувчилари ёш ва руҳий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳали мунтазам равишда ўз вақтларини режалаштира олмайдилар ҳамда режалаштирилган режимга риоя қила олмайдилар. Бу ерда унга ота-оналар врач-педиатр билан маслаҳатлашган ҳолда ёрдамга келишлари лозим.
Эрталаб соат 7 да уйқудан туриш рационал ҳисобланади. Ўқувчи ўз кунини эрталабки гимнастикадан бошлаши лозим. Эрталабки гимнастика бош мияни қон билан таъминлаш жараёнини яхшилайди, асаб тизимини мустаҳкамлайди, тетик ва яхши кайфият билан таъминлайди. Эрталабки гимнастика кўп вақтни олмаслиги лозим. Машғулотлар бошланишидан олдин 20 дақиқалик пиёда саёҳат ўқувчининг ақлий иш қобилиятини оширади ва ўқув материалини самарали ўзлаштиришини таъминлайди.
Мактабдан қайтгандан сўнг ўқувчи тушлик қилиши ва дам олиши зарур. Тушликдан кейинги дам олишни очиқ хавода ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади. Уй вазифаларини тайёрлашга соат 16.00 дан бошлаб киришиш тавсия қилинади, чунки худди шу вақтда суткалик иш қобилиятининг иккинчи маротаба ошиши кузатилади. Иш қобилиятининг биринчи ошиши соат 11-13.00 ларга тўғри келади, сўнгра эса иш қобилияти бироз пасаяди.
Ўқув машғулотлари учун мўлжалланган хона кенг ва ёруғ бўлиши, ўқувчининг иш жойи унинг бўйига мос тушиши, мактаб мебели эса белгиланган гигиеник меъёрларга тўғри келиши керак. Дарсларни тайёрлаш вақтида барча ортиқча нарсалар, айниқса баланд овоз чиқариш манбаалари олиб қўйилиши керак.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish