Наманган давлат университети педагогика факультети


Ўқувчиларга уй вазифаларини тайёрлаш учун ажратилган вақт меъёрлари (физиологик асосланган меъёрлар)



Download 0,84 Mb.
bet114/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Ўқувчиларга уй вазифаларини тайёрлаш учун ажратилган вақт меъёрлари (физиологик асосланган меъёрлар)
1 синф ўқувчилари — 1 соат
2 синф ўқувчилари – 1,5 соат
3-4 синф ўқувчилари — 2 соат
Бўш вақтларида болалар спорт билан шуғулланишлари, мутолаа қилишлари мумкин. Бироқ, жуда кўп ҳолатларда бола телевизорни танлайди. Ота-оналар шуни унутмасликлари лозимки, 1 кун мобайнида кичик синф ўқувчиси 1 соат, 14-15 ёшли ўқувчи 1,5 соат телевизор кўриши тавсия этилади.
Сўнгги йилларда компьютер ўйинлари ва интернетдан фойдаланиш жуда оммавийлашиб кетди. Бу фаолият тури барчани ўзига жалб этмоқда, лекин унинг салбий оқибатларини ҳам унутмаслик лозим. Бўш вақтда ҳаддан ташқари бу ўйинлар билан кўп шуғулланиш турли касалликларга олиб келади. Шунинг учун ота-оналар ўз фарзандларини компьютер билан муносабатда бўлишларини мунтазам назорат остига олишлари лозим.
Соғлом турмуш тарзининг зарур элементи бўлиб организмнинг ҳаракатларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳисобланади. Бола ёки ўсмир унинг ёши учун зарур даражадаги ҳаракат фаоллигига эга бўлсагина, нормал ривожланади.
Гипокинезия (кам ҳаракатлилик) натижасида гавда вазни ортади ва нормал жисмоний ривожланишда бузилишлар рўй беради. Жисмоний юклама вақтида одам тез чарчаб қолади, модда алмашинуви ва юрак фаолияти регуляцияси бузилади, касалликларга қарши туриш қобилияти пасаяди.
Сўнгги йилларда тиббиёт ходимлари гипокинезия борган сари кўпроқ болаларга хавф солаётганлиги ҳақида қайғурмоқдалар. Анъанавий равишда миллий ҳаракатли ўйинларга ажратилган асосий вақтни энди тобора кўпроқ телевизор ва компьютерлар ютиб юбормоқда. Турли характердаги жисмоний машқларга қизлар бир ҳафтада 5-12 соат, ўғил болалар эса 7-15 соат бағишлашлари лозим. Ўқувчилар бир кунда камида 2-3 соат очиқ хавода бўлишлари керак.
Оғир ўқув кунидан сўнг ўқувчига тўлақонли уйқу керак бўлади. Унинг давом этиши ўқувчининг ёшига боғлиқ бўлиб, 6-10 ёшли ўқувчилар учун суткада камида 10 соат, 11-14 ёшлилар учун — 9 соат, катта ёшдаги ўқувчилар учун эса камида 8 соат бўлиши лозим. Кечки уйқудан олдин очиқ ҳавода 30-40 дақиқа сайр қилиш жуда фойдалидир.
Гигиенага оид билим ва малакаларни ўрганиб бориш ўқув вақти билангина чекланмасдан, балки синфдан ташқари ишларда ҳам тўлдириб борилади. Синфдан ташқари вақтда ўқувчилар билан олиб бориладиган суҳбат, соғлиқни сақлаш масалаларини муҳокама қилиш, эрталикларда кун тартиби, шахсий ва жамоат гигиенаси, жисмоний машқларнинг аҳамияти ва бошқаларга бағишлаб ўтказиладиган инсценировкалар ва концертлар, кинофильмлар кўрсатиш-буларнинг гигиенага оид дарслардан олинган билим ва малакаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.



Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish