Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet109/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Овқатланиш тартиби деганда, одатда, овқатланишлар сони, алоҳида овқатланишлар орасидаги интерваллар, ҳар сафар овқат ейиш вақти муддати, маҳсулотлар ва таомларни алоҳида овқатланишлар бўйича тақсимлаш тушунилади.
Овқатланиш тартиби қатъий меъёрлашни талаб қилмайди. Аммо инсоннинг уйғоқлик давридаги овқатланишини нисбатан оптималроқ ташкиллаштиришга имкон берувчи гигиеник тавсиялар мавжуддир. Демак, овқатланишлар сони (частотаси), одатда, кунига тўрт мартадан кам бўлмаслиги керак (иложи бўлса, беш-олти марта бўлиши мақсадга мувофиқдир). Қувватий қийматига қараб, овқатланишнинг қуйидагича тақсимланиши тавсия қилинади, %:
1) тўрт марта овқатланишда:
Нонушта ................................................................................. 25
Тушлик ................................................................................... 35 ... 40
Иккинчи тушлик .................................................................... 10 ... 15
Кечки овқат ............................................................................. 25
2) олти марта овқатланишда:
1-нонушта ............................................................................ 15
2-нонушта .................................................................................. 15
Тушлик ..................................................................................... 35
Иккинчи тушлик ........................................................................ 10
Кечки овқат ................................................................................ 20
Тунги уйқу олдидан .................................................................. 5
Шу тариқа, суткалик овқат хажмининг 60 % дан кам бўлмаган қисмини куннинг биринчи ярмида (15.30) – нонушталар ва тушки овқат вақтида танаввул қилиниши тавсия этилади. Кун давомидаги сўнгги овқатланиш вақти индивидуал равишда танланади, аммо у асосан у уйқудан камида бир соат олдин бўлиши шарт.
Овқатланишлар орасидаги танаффуслар 3- 4 соатдан ошмаслиги керак: бу ҳар сафар овқатланганда ўртача миқдорда овқат танаввул қфилишга имкон яратади ва ортиқча овқат емасликдек соғлом одатни шакллантиради. Овқатни керагидан ортиқча миқдорда (ўта тўйиб) истеъмол қилиш кўпинча соғлом одамда овқатланишлар орасидаги интервалнинг ҳаддан ташқари узоқ бўлиши оқибатида қаттииқ очлик ҳисси ривожланиши билан боғлиқ бўлади. Айни пайтда асосий овқатланишлар орасида “тамадди қилиб олиш”лар ҳисобига овқатланишлар сонини ошириш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу нормал иштаҳа шаклланишини ўзгартириши ва овқат ҳазм қилиш аъзоларининг бир маромда ишлашини бузиши мумкин. Озуқавий ҳатти-ҳаракатнинг ижобий динамик стереотипи ишлаб чиқилиши учун овқатни куннинг белгиланган пайтларида танавул қилиш лозим.
Овқатни ейиш вақти барча таомларни шошилмай ва пухта чайнаб ейиш учун етарлича бўлиши керак. Бунинг учун, масалан, тушлик вақтида 30 дақиқадан кам бўлмаган вақт талаб этилади. Шошиб овқатланганда инсон керак бўлганидан ортиқроқ овқатни еб юборади, чунки бунда тўйиш вақти нисбатан кечикади ва тескари салбий алоқа қонунига биноан қондаги глюкоза ва аминокислоталар концентрацияси билан лимитлаштирилиб ҳатти-ҳаракат сигнали мияга кеч узатилади. Бундан ташқари, овқат яхши майдаланмайди ва сўлак билан намланмайди, бунинг оқибатида эса унинг ошқозондаги ва ичаклардаги ҳазмланиши ва сўрилиши ёмонлашади.
Овқат ейиш шартларини баҳолаш асосан мавжуд талабларга асосан овқатланиш сифатига таъсир кўрсатилиши эҳтимоли даражаси билан аниқланади. Овқатланиш – бу овқат сифати билан бирга теварак-атрофдаги шароитга ҳам боғлиқ бўлган мураккаб руҳий-эмоционал акт эканлигини назарада тутган ҳолда, овқат ейиш учун оптимал шароитларни: хонадаги шароит, иклим шароитлари, ёритилганлик ва шовқинли (мусиқий) тартиб, дастурхон безатилганлиги ва ҳоказоларни таъминлаш лозим. Бир қатор ҳолатлар (беморларнинг, катта жамоаларнинг овқатланиши) да овқат ейиш шароитлари ушбу жараённинг тўлақонлигини таъминлашда аҳамиятли ўрин тутиши мумкин.
Овқатланишни ташкил этиш услубига кўра уйдги, жамоатчилик овқатланиши тизимидаги ва аралаш турларга бўлинади. Уйда овқатланишда инсон мустақил равишда озитқ-овқатларни сотиб олади (баъзан ўзи этиштиради ва тайёрлайди), кейин эса ундан рўзғор идаги ошхона анжомларида турли таомларни тайёрлайди. Шу билан бирга ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёро таомларни тайёрлаш уй шароитида амалга оширилади. Уйда овқатланишнинг сифати (тўлақонлиги ва хавфсизлиги) муайян оила аъзоларининг билими даражасига тўлиқ бўоғлиқ бўлади. Жамоатчилик овқатланиши (қаҳвахона, ошхона, ресторан ва шу кабилар) да эса инсоннинг вазифаси , одатда, тайёр таомларни “швед столидан танлаш модели” деб аталувчи тайёр таомлар доирасидан оптимла танлашдан иборат бўлади. Бундай ҳолатда Алоҳида озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомларнинг сифати учун ишлаб чиқарувчи жавоб беради, рационнинг тўлақонлилиги эса истеъмолчининг овқатланиш соҳасидаги билимлари билан белгиланади. Одамларнинг кўпчилиги эса, одатда, ижтимоий-хўжалик шароитларидан келиб чиққан ҳолда уйдаги ёки жамоатчилик овқатланишини танлаб, аралаш турда овқатланадилар.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish