III боб. Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳозирги ҳолати ва ишбилармонлик муҳитининг ривожланиши таҳлили
3.1. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожланиши таҳлили
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг ташкилий ҳуқуқий шакллари ҳам йилдан йилга миқдор жиҳатдан ортиб бормоқда. Бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг аксарияти МЧЖ ва хусусий корхона шаклидаги юридик шахс мақомида ва жисмоний шахс мақомидаги якка тартибдаги тадбиркорлик кўринишида ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Статистика Қўмитасининг маълумотларига кўра 2019 йил 1 январь ҳолатида рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари турли мулкчиликка асосланган бўлиб, уларнинг 20665 таси кичик корхоналар шаклида рўйхатдан ўтган (3.1-жадвал).
3.1-жадвал
Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектларининг ташкилий ҳуқуқий шакллари бўйича сони (йилнинг 1 январь ҳолатига)252
бирликда
|
кичик корхоналар
|
микро-фирмалар
|
оилавий корхоналар
|
фермер хўжаликлари
|
деҳқон хўжаликлари
|
2004 йил
|
16195
|
114866
|
x
|
87664
|
24931
|
2005 йил
|
16071
|
122373
|
x
|
105107
|
34075
|
2006 йил
|
15454
|
122049
|
x
|
128899
|
42650
|
2007 йил
|
16594
|
131309
|
x
|
191537
|
45044
|
2008 йил
|
18715
|
139128
|
x
|
218742
|
45885
|
2009 йил
|
19577
|
145728
|
x
|
226019
|
44903
|
2010 йил
|
22206
|
157487
|
x
|
228937
|
44539
|
2011 йил
|
21694
|
172106
|
x
|
223854
|
37917
|
2012 йил
|
21354
|
183830
|
x
|
224561
|
41257
|
2013 йил
|
24040
|
182549
|
x
|
229441
|
41991
|
2014 йил
|
23323
|
190320
|
2704
|
230973
|
29329
|
2015 йил
|
22610
|
198530
|
4653
|
230310
|
22634
|
2016 йил
|
22651
|
203347
|
6379
|
250639
|
20841
|
2017 йил
|
18005
|
207555
|
8712
|
285400
|
23064
|
2018 йил
|
19231
|
223148
|
12184
|
255198
|
24294
|
2019 йил
|
20665
|
255572
|
16154
|
265474
|
24434
|
Шунингдек, 255572 таси микрофирмалар, 16154 таси оилавий корхоналар, 265474 таси фермер хўжаликлари ва 24434 таси деҳқон хўжаликлари шаклида давлат рўйхатидан ўтган (3.1-жадвал).
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларининг 2005-2019 йиллар оралигидаги ўсиш суръатини оладиган бўлсак, ҳар йилда рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сонида ўсиш ўзгариб турган. Хусусан, 2008-2014 йиллар оралигида рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони жиҳатидан ўсишида пасайиш рўй берган. Буни бир томондан Ўзбекистонга жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг у ёки бу даражадаги таъсири билан тушунтирилса, иккинчи томондан мамлакатнинг ички муҳитида муайян даражада рақобатнинг сусайиши, бозор инфратузилмалари фаолиятидаги ўзига хос муаммоларнинг юзага келганлиги билан изоҳлаш мумкин. Айниқса 2013-2014 йилларда янги рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сонида кескин камайиш мавжуд бўлган.
3.1-расм. Ўзбекистонда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектларининг
2004-2018 йиллар оралигида янги қўшилганлари миқдоридаги
ўзгаришлар суръати253
Лекин 2014 йилдан бошлаб фермер ва деҳқон хўжаликларининг рўйхатдан ўтишдаги сонида кескин ўсиш тенденцияси намоён бўлди ва 2016 йилгача давом этди. 2017 йилда кичик бизнес субъектларининг рўйхатдан ўтгандаги сонида кескин пасайиш мавжуд бўлди. 3.1-расмда келтирилганидек 2018 йилда бу каби кўрсаткич динамикаси яна ўсишга томон ўз тенденциясини ўзгартирди.
Шу тарзда мустақилликнинг илк йилларидан миллий иқтисодиётнинг таркибида янги хусусий бизнес сектор фаолият кўрсата бошлади. Натижада кичик бизнес субъектларини самарали фаолиятини амалга ошириш механизми шакллана бошлади ва уни давлат томонидан кенг миқёсда тартибга солиш тизими яратилди. Мамлакатда кичик бизнесни ривожлантириш учун яратилган тизим (8-илова) туфайли реал ишбилармонлик муҳити шакллана бошлади. Бу эса ўз навбатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг фаол ривожланишига олиб келди.
Ўзбекистонда «кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик етакчи роль ўйнайдиган кўп укладли иқтисодиёт жадал...»254 шакллантирилди. Агар «...1992 йилда рўйхатга олинган кичик бизнес корхоналарининг сони атиги 16,5 мингтани ташкил этган бўлса...»255, 2009 йил якунига келиб рўйхатдан ўтган кичик бизнес корхоналари сони 14,6 мартага ошди256. Бу давр мобайнида кичик корхоналарга257 нисбатан микрофирмалар сони шиддат билан ошиб борди ва бу тенденция 2020 йил ҳолатида давом этмоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида аслида, кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифаси шундан иборатки, энг аввало уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, такомиллаштириш, кичик ва йирик корхоналар ўртасидаги иқтисодий имкониятлар юзасидан бўшлиқни камайтириш, Ўзбекистонда бозор тизимини бошқариш ва такомиллаштириш жараёни таркибида кичик ва йирик бизнеснинг мақбул нисбатини таъминлашдан иборат. Ўз навбатида ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, шунингдек, бозорда рақобат курашини шакллантириш, кичик бизнес субъектларига ҳуқуқий жиҳатдан тенг шароитни яратиш борасида давлат ўзининг тартибга солиш воситаларини ишга солади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг тури ва шакли танловини мустақил амалга ошириш ва тадбиркорликни кенгайтириш усулларида эркин ҳаракатланиш, бизнесни амалга ошириш учун тенг имкониятларни яратиш, ҳуқуқ ва жавобгарликларни белгилаб қўйиш масалаларида ҳам давлат томонидан тартибга солиш жуда муҳим. Буларнинг барчаси кичик бизнес ва тадбиркорликнинг муваффақиятли ривожланишига қулай муҳит яратишга йўналтирилиши керакки, бунда давлатнинг кўмаклашувчи нуқтаи назардаги иштироки бўлиши даркор. Демак, қулай ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий ва бошқа шароитлар мавжуд бўлгандагина кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини эркин таъминлаш мумкин.
Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш жараёни сиёсий барқарорликдан тортиб ҳокимиятнинг вакиллик ва ижро этувчи органларигача, тадбиркорларнинг хусусий фаолиятини ҳар томонлама ҳимоясидан бошлаб кенг маънода фуқаролик ҳуқуқларини таъминлашгача бўлган жабҳаларни ўз ичига қамраб олади. Бундай шароитларнинг йўқлиги ёки давлатнинг ҳаддан ташқари аралашувлари кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб — қувватлаш тизимига ва умуман хусусий секторнинг самарали фаолиятига путур етказади.
Кичик бизнес ривожининг дастлабки даврида (1995−1999 йилларда), яъни иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичининг иккинчи ярмида «...кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фаолиятига давлат ва турли назорат органларининг ноўрин, ноқонуний аралашуви ҳолатлари кўпайди»258. Бундай нохуш ҳолатлар ўз навбатида мамлакат иқтисодиётини янада эркинлаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти эркинликларини кенгайтиришга ўзига хос сунъий тўсиқ келтириб чиқарди.
Аммо ҳукумат томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий асосларнинг мукаммаллашуви кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда даврга хос юзага келган муаммоларни бартараф этиб борди. Шу билан бирга, кичик бизнес субъектлари фаолиятига нисбатан бошқарув органларининг аралашувини чеклашга йўналтирилган меъёрий-ҳуқуқий асослар ҳам тобора кучайтириб борилди. Масалан, 2003 йилда Республика Президентининг иккита фармони259 ва иккита қарори260 қабул қилинди. Бу меъёрий ҳужжатлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни энг муҳим жабҳаларини ҳуқуқий тартибга солишни янада соддалаштирди ва ишбилармонлик муҳитининг равонлашувига олиб келди.
Республикамиз иқтисодиётида аҳамияти тобора ошиб бораётган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий жиҳатдан хўжалик юритиш учун шарт-шартитлар кенгайтирилиб борилар экан, уларнинг шахсий манфаатдорлиги, ташаббускорлиги ва мулкий жавобгарлик тамойилларига таяниб, мулкчиликнинг турли шакллари асосидаги хатти-ҳаракатлари тенг ҳуқуқлилик ва соғлом рақобат асосида ривожлантирилди.
Хусусан, 2005 йилнинг ўзида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ушбу сектор субъектлари фаолиятини эркинлаштириш ва фаоллигини янада ошириш мақсадида 8 та меъёрий ҳужжат қабул қилинди. Уларнинг 7 таси Президент фармонлари261 ва 1 таси Президент қароридир262. Қабул қилинган ушбу меъёрий ҳужжатлар мамлакат ичида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ва эркин тарзда ривожланишига олиб келувчи ишбилармонлик муҳитининг кенгайишига имкон яратди. Натижада, Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жиддий юксалди. Фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари сони йилдан йилга ўсиб борувчи тенденцияга эга бўлган бўлса-да, бу тенденция ижобий томонга янада сезиларли тус олди.
2006 йилда «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»
Қонун қабул қилинди263. Унга кўра 23 та қонунга264 тадбиркорлик фаолиятини янада эркинлаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди. Ҳудди шу йилда «Тадбиркорлик субъектларини текширишлар сони қисқартирилганлиги ҳамда текширишлар тизими такомиллаштирил-ганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»265 яна бир қонун қабул қилиниб, унда 4 та қонун266 моддаларида текширишларни соддалаштириш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Мамлакатда бозор механизмининг равон ишлаши учун кўмаклашувчи давлат механизмининг бу тарздаги ижобий таъсири ижтимоий йўналти-рилган бозор иқтисодиёти тамойилларига тўла мос тушади. Буни хусусий сектор вакилларининг ўз мулкига, етиштирган маҳсулотига соҳиблик ҳиссига, ихтиёридаги мол-мулк, молиявий ва моддий ресурсларни мустақил тасарруф этишга тобора эришаётганликларидан англаш қийин эмас.
2008 йилга келиб, давлатимиз сиёсатида «Макроиқтисодий барқарорлик, ишлаб чиқаришнинг изчил ва мутаносиб ўсиш суръатларини таъминлаш, жалб этилаётган инвестицияларни кўпайтириш ҳисобидан таркибий ўзгаришларни қатъий давом эттириш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш...»267 кабилар бош вазифамизга айланди. Давр ўтган сари бу вазифаларни амалга оширишда салмоқли натижа ва сезиларли ўзгаришлар қўлга киритилди:
иқтисодиётининг юқори барқарор суръатлар билан ўсиши ва макроиқтисодий мутаносиблиги таъминланди;
ишлаб чиқариш таркибий жиҳатдан модернизация қилинди;
техник ва технологик янгилаш ишлари давом эттирилди;
маъмурий ислоҳот туфайли кўрилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий натижасини кўрсатди;
давлат ва хусусий сектор ўртасидаги муносабатлар фаоллашди.
Буларнинг барчаси Ўзбекистонда мазкур секторни давлат томонидан тартибга солишнинг янада такомиллашуви билан боғлиқ жараёндир.
2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилинган Инқирозга қарши чора-тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва модернизация сиёсати ҳам миллий иқтисодиёт ривожига ижобий натижаларни берди268: Биринчидан, тўлиқ, макроиқтисодий барқарорлик ва миллий иқтисодиётимизни юқори ўсиш суръатлари таъминланди. Иккинчидан, иқтисодиётни таркибий ислоҳ этиш ва модернизациялаш туфайли нафақат экспорт ҳажмининг юқори суръатларда барқарор ўсишига, балки уни таркибининг сифат жиҳатдан яхшиланишига ҳам эришилди269.
2017 йил 7 февралда кучга кирган «Ҳаракатлар стратегияси»да270 ҳам иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттиришга эътибор қаратилар экан, бунда асосий устуворлик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилди.
Фикримизча, Ўзбекистонда кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда давр ва замонга мос ёндашувлар шаклланиб бормоқда. Бу эса ўз навбатида кичик бизнес субъектлари сафининг кенгайиб боришига салмоқли таъсирини кўрсатди. Агар 1999 йилда Ўзбекистонда 159,7 мингдан ортиқ, 2000 йилда 183,3 мингдан ортиқ кичик бизнес корхоналари рўйхатга олинган бўлса, 2010 йилга келиб, бундай корхоналар 193,8 мингга етди ва 2015 йилда эса 225,9 мингдан ошди. 1999-2009 йилларда рўйхатга олинган кичик бизнес субъектлари сони 1,12 баравар ошган бўлса, бу йиллар мобайнида фаолият кўрсатганлари 1,21 бараварга ошган. Кичик бизнес корхоналарининг 21,5 фоизи (34,1 мингдан ошиқроғи) 1999 йилда фаолият кўрсатмаган бўлса, 2009 йилда фаолият кўрсатмаган кичик корхоналар ва микрофирмалар сони рўйхатга олинганга нисбатан 15,3 фоизни (27,4 мингдан ошиқроқни) ташкил этди, яъни 1,4 мартага камайган (3.2-жадвал).
3.2-жадвал кўрсаткичларидан кўриниб турибдики, кичик корхоналар ва микрофирмалар сони йиллар мобайнида динамик тарзда ўсиб борган. Сўнгги 20 йилда рўйхатга олинган кичик корхоналар ва микрофирмалар 1,9 мартага кўпайган бўлса, фаолият кўрсатганлари 2,3 мартага кўпайган, яъни, кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг фаолият кўрсатганлари рўйхатдан ўтганларига нисбатан олганда 0,4 пунктга кўпроқдир. Бундан ташқари рўйхатга олинган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари 2009-2019 йилларда 1,9 мартага кўпайган бўлса, ҳудди шу даврда фаолият кўрсатганлари 2,3 мартага ошганлигини 3.2-жадвалдан кўриш мумкин. Ушбу жадвал таҳлилларига кўра, 1999-2009 йилларда кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг рўйхатга олинганларига нисбатан фаолият кўрсатган-лари 84,7 фоизни ташкил этиб, 1999 йилдагига нисбатан 6,2 пунктга ошган бўлса, 2019 йилда фаолият кўрсатган кичик бизнес корхоналари 95,1 фоизни ташкил этиб, 2009 йилга нисбатан 10,4 пунктга ошган.
3.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |