3 Лингвопрагматика модули
Маъруза 8
Мавзу: Лингвопрагматика фанига кириш Нутқий акт назарияси лингвопрагматиканинг асоси сифатида
Тилда вербал ассоциацияларнинг ҳосил бўлиши
Жаҳон тилшунослигида вербал ассоциацияларнинг ҳосил бўлиши,
ассоциатив жуфтликларнинг хусусиятлари, таснифи масаласи чуқур
ўрганилди, бугунги кунда ҳам бу йўналишда кўплаб ишлар олиб борилмоқда.
Бу муаммо жаҳоннинг машҳур тилшунос олимлари: Ф. Гальтон, А. Тумб, К.
Марб, Г. Кент, А. Розанов, Д.С. Палермо, М. Розенцвейг, Р. Вудвортс, Л.
Постмэн, К. Нобл, Ж. Диз, Ж. Женкинс, Ф. Креймер, А.Р. Лурия, А.А.
Леонтьев, Л.В. Сахарный, А.А. Залевская, Ю.Н. Карауловлар томонидан
турли тиллар мисолида чуқур таҳлил этилди.
Ўзбек тилшунослигида ўзбек тилидаги лексик бирликларнинг
ассоциатив боғланиши масаласи таҳлил этилган ишлар саноқли. Хусусан,
И.Азимованинг «Ўзбек тилидаги газета матнлари мазмуний
перцепциясининг психолингвистик тадқиқи» номли номзодлик ишида
публицистик матнни ҳосил қилувчи лексик ассоциациялар таҳлилга
тортилган бўлса, Д.Худойберганованинг «Ўзбек тилида матннинг
антропоцентрик тадқиқи» мавзуидаги докторлик ишида бадиий матнда
қўлланган ассоциатив муносабатдаги лексик бирликларнинг хусусиятлари
ёритилди.1 Ўзбек тилидаги лексик бирликларнинг ассоциатив боғланиши
муаммоси шу тил доирасида монографик аспектда махсус ўрганилган эмас.
Рус олимаси А.Залевская қиёсий аспектда рус, қозоқ, қирғиз, ўзбек
тилларидаги 111 та сўз-коррелят мисолида бу тилларга хос лексик
ассоциацияларни қиёсан ўрганиб, муайян хулосаларини эълон қилган.2 Бироқ
ўзбек тилидаги лексик ассоциациялар таҳлили, ассоциатларнинг миллий-
маданий, гендерологик, ижтимоий белгилари нутқтаи назаридан тадқиқи
1 И.Азимова. Ўзбек тилидаги газета матнлари мазмуний перцепциясининг психолингвистик тадқиқи:
Филол.фан. номз. ... дисс. – Тошкент: ЎзМУ, 2008; Д.Худойберганова. Ўзбек тилида матннинг
антропоцентрик тадқиқи (матн яратилиши ва мазмуний идроки мисолида): Филол. фан. д-ри ... дис. –
Тошкент: ЎзР ФА ТАИ, 2015.
2 А.А.Залевская. Психолингвистическое исследование принципов организации лексикона человека
(на материале межъязыкового сопоставления результатов ассоциативных экспериментов): Автореф. дисс. ...
д-ра филол. наук. - М., 1980. – 32 с.
РЕЖА:
1. Тилда вербал ассоциацияларнинг ҳосил бўлиши.
2. Ассоциатив тажриба методининг моҳияти.
3. Ассоциатив тажриба турлари.
4. Ассоциатив луғатларнинг тузилиши, амалий аҳамияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |