Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


§ 2 Виждон эркинлигининг қонуний асослари



Download 0,93 Mb.
bet48/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 2


Виждон эркинлигининг қонуний асослари,
унга Ўзбекистонда амал қилиниши

Демократик, инсонпарвар ва дунёвий давлат бўлган Ўзбекистон Республикасида 100 дан ортиқ халқ ва миллат, 15 та диний Конфессия вакиллари яшаётир. Республикамизда ислом динигина эмас, балки яҳудийлик, христиан конфес-сиялари; Рус православия, Рим католик, Арман-григориян, Люттеран черковларида, баптистлик ва бошқа жамоалар фаолият кўрсатмоқда. (Қаранг: И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. 444-445-бетлар).


Барча динлар, диний уюшмалар кенг фаолият кўрсатаётган республикамизнинг қишлоқ ва шаҳарларида миллий озодлик қўлга киритилганидан кейинги йилларда барча динлар, шу жумладан ислом дини қадриятлари қайта тикланди. Мусулмонлар сафи жуда кенгайди, ёшлар динни қизиқиб ўрганмоқдалар, диний маросимлар, хусусан исломий ҳайитлар - Қурбон, Рамазон ҳайитлари тикланиб, бу табаррук ҳайитлар халқимизга кўпдан-кўп маънавий руҳ бағишламоқда. Дам олиш кунлари деб белгилаб қўйилган Рамазон, Қурбон ҳайитларида минглаб мачитларда ўнг минглаб кишилар ҳайит намозлари ўқимоқдалар, вафот этган яқин кишиларининг қабрларига бориб, тиловат қилмоқдалар. Қадимги даврларда қурилиб, шўролар даврида харобаларга айланган минглаб мадраса, мачитлар қайта таъмирланди, кўплаб янгилари қурилди. Ҳозирги даврларда (1999 йилда) Ўзбекистонда 3,5 мингдан зиёд мачитлар расман рўйхатга олинган ва улар фаолият кўрсатмоқда. Тошкентда шу йил бошида (1999 йил) Ислом университети ташкил этилди. Муфти жаноблари раҳнамоли-гида мусулмонлар диний идораси иш олиб бораётидир. Бу идора чет мамлакатлардаги ўнлаб мусулмон давлатлари билан алоқа олиб борадилар, делегатлар қабул қиладилар, диний кадрлар тайёрлашда, диний адабиётлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик қиладилар. Диндорлар ҳуқуқлари, давлатимиз билан дин муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Консти-туциясида қонуний асосларда аниқ белгилаб қўйилган. «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран синг-диришга йўл қўйилмайди». (Ўзбекистон Республикаси Консти-туцияси. «Ўзбекистон» нашриёти. 1992 йил 31-модда,15-бет).
Конституциямиз мазкур моддасининг мазмунини изоҳлаб, Президент И.Каримов шундай фикрларни ёзган: «Ҳозирги кунда республикада 15 та диний конфессия уюшмалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг бир қисми ноанъанавийдир. Давлат улар билан ўзаро муносабатда ўз дунёвий хусусиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тамойилларга амал қилмоқда:

  • диндорларнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш;

  • диний эътиқодларни фуқароларнинг ёки улар уюшмалари-нинг хусусий иши деб тан олади;

  • диний қарашларга амал қилувчи фуқароларнинг ҳам, уларга амал қилмайдиган фуқароларнинг ҳам ҳуқуқлари-ни тенг кафолатлаш ҳамда уларни таъқиб қилишга йўл қўймаслик;

  • маънавий тикланиш, умуминсоний аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш ишида турли диний уюшмаларнинг имкониятларидан фойдаланиш учун улар билан мулоқот қилиш йўлларини излаш зарурати;

  • диндан бузғунчилик мақсадларида фойдаланишга йўл қўйиб бўлмаслигини эътироф этиш».(Қаранг: И.Каримов. Ўзбекистон буюк келажак сари. 448-бет).

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлатдир. Шу сабабли Конституциянинг 6-моддасида шундай деб ёзиб қўйилган: «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда улар қонун олдида тенгдир. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди». (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 31-бет).
Мазкур моддага асосан диний ташкилотлар диний ишлар билан шуғулланадилар, улар давлат сиёсатига аралашмайдилар ва давлат қонунларига ҳурмат билан қарайдилар. Масалан, Ўзбекистонда таълим дунёвий фанларни ўрганишга асосланган, диний билимлар эса диний мактаблар, мадрасалар ёки хусусий тарзда идоралар раҳбарлигида олиб борилади.
Инсонпарвар жамият қураётган Ўзбекистонда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун 1991 йил 14 июнда қабул қилинган бўлиб, унга биноан диний маросимлар, масалан, намоз ўқишга барча сиҳатгоҳларда, давлат муассасаларида, дам олиш уйларида рухсат этилган эди. Болаларни динга ўқитиш ота-оналар хоҳишига қараб олиб борилган. Ҳар 10 киши уюшса ибодатхоналар ёки мачитлар очишга, диний ишлар бўйича Давлат қўмитаси рўйхатидан ўтказилар эди. Диний тарғибот матбуот воситаларида, радио-телевидение орқали олиб борилди. Жуда кўплаб мачитлар очилди. Чала Муллалар рухсатсиз мактаблар, хонаки даъват-хоналар очдилар. Диндан дунёвий давлатимизни йўқ қилиб, ўрнига исломий давлат қуришга, ҳатто жиҳодга даъват қилиш, ёшларни диний фанатизм руҳида тарбиялаш мақсадларида фойдаланиш кенг тус олди. Диний фундаментализм, экстре-мизм руҳидаги ваҳҳобийлар, ҳизбут-таҳрир, «Нур» каби панисломизм ҳаракатларида бузғунчилик ишлари олиб борил-ди. Натижада Ўзбекистон Конституциясининг 57-моддаси қўпол равишда бузилди. Бу моддада шундай деб ёзиб қўйил-ган: «Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яҳлитлиги ва ҳавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги, маънавиятига тажовуз қилувчи, шунингдек, ҳарбийлашти-рилган «бирлашмалар»нинг, миллий ва диний руҳдаги сиёсий партияларнинг ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти таъқиқланади. Махфий жамиятлар ва уюшмалар тузиш таъқиқланади». (Конституция: 19-20-бет).
«Энди Тошкентда бўлиб ўтган феврал воқеаларига келсак, мудҳиш воқеа ташкилотчиларининг манфур ғаразлари - халқни эл севган юртбошисидан жудо қилиш, юртда парокандаликни бунёд этиб, илдам ривожланиб бораётган эркинлигимизни бўғиб ташлаш эди» (Қаранг: Аҳмаджон Луқмонов. Халифалик нима? «Наманган» нашриёти, 1999 йил 22-бет).
Ушбу моддадаги кўрсатмалар қўпол равишда бузилган-лиги сабабли Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркин-лиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонунига янги модда-лар қўшилиб, янги таҳрирда 1998 йил 1- май куни қабул қилинди.
Унинг 5-моддасида давлатдан дин, диний ташкилотлар ажратиб қўйилганлигини кўрсатиш билан бирга барча динлар, уларнинг ташкилотлари тенг ҳуқуққа эгалиги, диндорлар орасида ўзаро низолар чиқариш, ҳориждан келиб даъват қилиш қонун билан таъқиқланади. Бу ишларни қилган шахслар жавобгарликка тортилади, дейилади. 6-моддада барча вилоятлар, туманлар ва маҳалла қўмиталари ўз ҳудудларида ушбу қонунга тўғри амал қилиш учун масъуллиги ва жавобгарлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
7-моддада Ўзбекистон Республикасида халқ таълимининг барча тизими диндан ажратиб қўйилганлиги, таълим тизими дастурига диний билим бериш киритилмайди, деб ёзилган. 8-моддада эса 18 ёшга тўлган ва ундан ўтган фуқаролардан 100 нафари диний жамоа тузишга рухсат этилиши кўрсатиб ўтилган.
Қонунда хусусий тарзда динни ўқитиш маън этилади (9-модда), деб кўрсатилган. Рўйҳатга олинмаган ва рухсат қилинмаган диний ташкилот ёки жамоа ташкил этган шахс жавобгарликка тортилади (11-модда).
Жамоат жойларида диний хизматдагилардан бошқа фуқароларга диний либосда юриш маън этилади (14-модда). Ҳориждан келтирилган диний адабиётлар махсус экспертизадан ўтказилгандан сўнггина тарқатилади (19-модда). Диний экстремистик мазмундаги чоп этилган материаллар, кино, фото, аудио, видео материаллар тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланади (19-модда).

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ


Аллоҳ, ислом каби сўзлар билан биргаликда номланган, эшитилиши жарангдор партия, ташкилотлар («Ислом уйғониш партияси», Хизбуллоҳ», «Хизбут-таҳрир ал-исломий», «Акро-мий» ва бошқалар) тузиб, мавжуд конституциявий тузумни ағдариб ташлаб, яхлит жуғрофий ҳудудда ислом давлати қуриш, халифаликни қайта ўрнатишга ҳаракат қилаётганлар ислом экстремистларидир.


Мазкур қонунни барча талабалар, таълим тизимининг муассасалари, фуқаролар яхши ўрганиб, амалда унга риоя қилиши лозим бўлади.
Ушбу янги таҳрирдаги қонун динни ниқоб қилиб, айрим эстремистик ҳаракатлар, аҳоли ўртасида бузғунчилик, парокан-далик бўлишини олдини олади. Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга ва аҳоли ўртасида бирлик ва ҳамжиҳатликни янада юксалишига ҳисса қўшади.




Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish